萠асчԵтныᒵ сечения стᐵрженеҹ (стерженларнинг ҳисобий кесимлари) менюси стержен элементларининг зўриқиш ва кучланишлар ҳисобланадиган кесимлари сонини кўрсатиш (ўз холича қолдирилганда иккита кесим- стержен бошида ва охирида) учун хизмат қилади.
Суперузлы (супертугунлар) меню бандига суперелементларнинг асосий схемага уланишига ёрдам берадиган тугунларни тайинлаш операциясини бажарувчи буйруқлар жойлаштирилган.
Жесткости (бикрликлар) меню банди
Бу меню банди таркиби ҳисоб схемаси элементларига қабул қилинган элемент типлари учун талаб қилинадиган бикрлик характеристикаларини киритиш имкониятини берувчи буйруқлардан иборат (4.9-расм). Жескости элементов (элементлар бикрликлари) буйруғи бикрлик характеристикалари библиотекасидан талаб қилинган бикрлик типларини (кўрсаткичларини) танлаш ва уларни схеманинг чекли элементларига тайинлаш учун мўлжалланган.
Лира-КС (кесим конструктори) буйруғи конструкция элементларининг ностандарт кесимларини шакллантириш ва уларнинг бикрлик характеристикаларини ҳисоблаш мақсадида амалга оширилган.
Конструктор тонкостенных сечений (ЛИР-КТС) (юпқа деворли кесимлар конструктори) буйруғи ЛИР-КТС – конструкциянинг ностандарт юпқа деворли кесимлари геометриясини шакллантирувчи ва уларнинг бикрлик характеристикаларини ҳисобловчи системани чақириш учун хизмат қилади.
Учинчи гуруҳдаги Жесткие вставки (бикр киритмалар) буйруғи, элементларнинг ҳисоб схемаси тугунларига маҳкамланишини тўғри моделлаштириш учун зарур бўладиган стержен элементлари учларидаги абсолют бикр қисимларни киритиш имкониятини беради.
Шарниры (шарнирлар) буйруғи тугунлар билан шарнирлар орқали боғланишларга эга бўлган схема элементларини кўрсатиш учун мўлжалланган ҳамда тайинланган боғланишларни ёки шарнирларни ўчириш имконини ҳам яратади.
Элемент кесимининг У1 ва Z1 бош ўқи йўналишлари программада ўз ҳолича қолдирилиб қабул қилинган ўқ йўналиши билан устма-уст тушмаган ҳолда, Угол вращения местных осей (маҳаллий ўқларнинг бурилиш бурчаги) буйруғи ёрдамида зарур тузатишлар амалга оширилади.
9-расм. Жесткости (бикрликлар) мулоқот ойнаси
Коэффициенты постели С1, С2 (замин қайишқоқлик коэффициентлари) мулоқот ойнаси белгиланган элемент ёки элементлар гуруҳи учун замин қайишқоқлик коэффициентларини киритишга мўлжалланган.
Модел грунта (грунт модели) буйруғи шу номдаги мулоқот ойнасини чақиришга хизмат қилади. Грунт модели мулоқот ойнаси, грунт моделини автоматик равишда яратадиган ва грунтли заминнинг қайишқоқлик коэффициентларини ҳисоблайдиган, Грунт системаси ва унинг иш кўрсаткичларини бошқаришни амалга оширади.
7. Нагрузки (юклар) меню банди
Бу менюда юк турларини ва уларнинг қийматларини киритиш ҳамда уларнинг қўйиладиган тугун ва зоналарини кўрсатиш имкониятини берувчи буйруқлар жойлаштирилган (10-расм). Бу менюнинг дастлабки буйруғи билан жорий юкланишнинг тартиб рақами киритилади. Копировать текущее загружение (жорий юкланишни нусхалаш ) буйруғи ҳисоб схемасининг барча элементлари ўзларининг хусусий оғирликларидан ҳосил бўладиган юклардан автоматик равишда юкланишини таъминлаб беради. Удалить собственный вес (хусусий оғирликни ўчириш) буйруғи олдингига тескари бўлган операцияни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |