OLT(Optical line terminal ) – Оптик линия терминали. Марказий офисда ўрнатиладиган марказий узел қурилмаси. Бу қурилма SNI (service node interfaces) интерфейслари орқали магистрал тармоқдан маълумотларни қабул қилади ва абонент тугунларига кирувчи оқимларни шакллантиради. 64, 128, 256 тагача абонент қурилмалари ONT/ONU ларни улаш мумкин бўлган OLT лар кам тарқалган. Бундай OLT нисбатан ахолиси кам бўлган шохона турар жойларда ёки катежли посёлкаларда PON тармоғини қуришда хизмат қилади. GPON/ EPON га хос бўлган катта хажмдаги OLT қурилмаси (а) ва GPON нинг кам хажмдаги ихчам марказий узели OLT қурилмаси (б) 2.6- расмда келтирилган.
(а) (б)
2.6- расм. GPON/ EPON га хос бўлган катта хажмдаги OLT қурилмаси (а) ва GPON нинг кам хажмдаги ихчам марказий узели OLT қурилмаси (б).
2.4.3. PON тармоғида ахборот алмашинишининг
ташкил қилиниши
Пассив оптик тирмоқ қуриш технологияси PON нинг мазмуни марказий узел OLT ва ундан маълум бир масофадаги абонент узели ONT лар орасида дарахтсимон топологиядаги тўлиқ пассив оптик тармоқни яратишдан иборат. Оралиқ узелларда электр таъминоти ва хизмат кўрсатишни талаб қилмайдиган ихчам қурилма бўлган пассив оптик тармоқлагичлар (сплиттерлар) жойлашади. Бир OLT узатиб қабул қилувчи модул кўпгина абонент қурилмалари ONT ларга ахборотларни узатишга имкон беради. OLT га уланадиган ONT лар сони узатиб қабул қилувчи аппаратуранинг максимал тезлиги ва нурланиш қувватининг бюджети (қиймати)га боғлиқ равишда кўплаб бўлиши мумкин. Тўғри ва тескари йўналишларда ахборот узатишни ташкил қилиш учун ўтказиш полосаси абонентларга динамик тақсимланган битта оптик толадан ёки захиралаш мақсадида иккита оптик толадан фойдаланилади. Марказий узел OLT дан абонентга йўналган тўғри (нисходящий - downstream) оқим 1490нм тўлқин узунлигида ёки видео ахборотлар узатишда 1550нм тўлқин узунлигида амалга оширилади. Абонентдан марказий узелга йўгалган тескари (восходящие - upstream) оқим эса 1310 нм тўлқин узунлигида амалга оширилади.
PON тармоғини қуриш учун “нуқта – кўпнуқта” топологиясидан фойдаланилиб, тамоқнинг ўзи дарахтсимон структурага эга. Хар бир оптик толали сегмент OLTдаги узатиб-қабул қилувчилардан бирига (OLT нинг сегментлар уланадиган портларидан бирига) уланади. PON тармоғининг бир оптик-толали сегменти EPON ва BPON стандарлари қўлланилганда 20 км радиусда 32 тагача абонент узелларини уланишини таъминлайди, GPON стандарлари қўлланилганда эса 60 км радиусдаги 128 тагача абонентларни уланишини таъминлайди. Хар бир абонент узели терминал хисобланади ва уларнинг биттаси ёки бирнечтасининг ўчирилиши ёки ишдаг чиқиши қолганларининг ишлашига таъсир этмайди. Қуйидаги расмларда PON тармоғидаги асосий элементлар ва унинг ишлаш принципи ва бундай тармоқда тўғри ва тескари оқимнинг юзага келиши тасвирланган.
2.7-расм. PON тармоғидаги асосий элементлар ва ишлаш принципи
2.8-расм. PON тармоғида тўғри ва тескари оқимнинг юзага келиши.