2.2. SDH технологияси асосидаги оптик транспорт тармоқларини лойихалаш
SDH тизимларида бирламчи рақамли гуруҳли сигнал (яъни, ийерархияънинг биринчи сатҳи) сифатида узатиш тезлиги 155,52 Мбит/с бўлган синхрон транспорт модуллари STM – 1 қўлланилади (SONET тизимида биринчи ийерархия тезлиги 50,668
Мбит/с га тенг). STM – 1 модули Е1 ийерархиясининг баррча узатиш тезликлари (2,048; 8,448; 34,368; 139,264 Мбит/с) ни мултиплексация қилиш имкониятини беради.
Синхрон рақамли ийерархия тармоқлари ва узатиш тизимлари учун иккита регионал стандартлар (Е1 ва AИ) пайдо бўлди. Турли хил изланувчилар янги SDH тизимиларининг афзалликларини (яъни, истеъмолчиларнинг барча талабларини қондира олишини) тезда пайқашди. Лекин иккита хар хил регионал стандартларнинг мавжудлиги телекоммуникациялар соҳасида ўзаро муносабатларни йўлга қўйилишини таъминламас еди. Чунки SONET тизими 2, 048 Мбит/с тезликлар билан ишлашга мўжалланмаган, шунингдек, сигналларни 139, 264 Мбит/с тезлик билан ҳам узата олмайди.
Бу муаммони ҳал етиш мақсадида Т1 қўмитаси 50, 668 Мбит/с тезликдан воз кечди ва SONET тизими биринчи ийерархияси тезлиги сифатида 51,84 Мбит/с тезликни қабул қилди. Енди йеТСИ қўмитаси томонидан SDH тизимининг йевропача версияси учун таклиф қилинган STM – 1 модули, биринчидан, SONET тизиминиг янги тезлигини қайта ишлаши мумкин еди (51,84х3=155,52). Иккинчидан, STM – 1 модули Йевропа пезиохрон тизими сўнгги ийерархияси тезлиги (139,264 Мбит/с)ни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, ИТУ-Т қўмитасининг ҳаракатлари натижасида рақамли сигналларни елтиш, жўнатиш учун мўлжалланган бутун дунё учун ягона SDH тизими стандарти учун тавсияномалар ишлаб чиқаришга келишилди.
SONET ва SDH тизимларигача бўлган тизимлар асинхрон тизимлар дейиларди, яъни, марказий таянч генератор (синхронизация манбаи) орқали ташқи синхронизация қўлланилмас еди. Aсинхрон (плезиохрон) узатиш тизимларида битнинг йўқотилиши ёки уни аниқ локализация қилиб бўлмаслик нафақат сигналнинг бирор қисмини йўқолишига, шунингдек, синхронизацияънинг бузилишига олиб келар еди. Плезиохрон узатиш тизимларида узатиш ва қабул қилиш томонларида сикллар ёки сверхсиклларнинг вақт давомида бир-биридан фарқ қилиши (силжиши) натижасида сигналлар синхронизацияси бузилади. Синхрон рақамли тизимларда аниқлик даражаси 10-9 дан кам бўлмаган марказий синхронизация манбларини қўллаш натижасида жойлардаги таймерлар ўртача частотаси ёки бир хил (синхрон), ёки синхронга яқин. Бундай ҳолатда PDX тизимларига тегишли бўлган сикллар ва сверхсиклларни тенглаштириш, мослаш каби муаммолар синхрон тизимларда катта аҳамиятга ега емас.
SDH тизимларри асосида қурилган тармоқлар транспорт тармоқлари дейилади. Ҳозирда телекоммуникация тармоқларида PDX тизими қурилмалари мавжуд бўлгани учун ва PDX тизимларидан SDH тизимларига ўтиш силлиқ равишда рўй бериши мақсадида SDH тизимлари охирги мултиплексорлари ва ажратиш/қўшиш мултиплексорлари PDX тизимларининг стандарт рақамли оқимлари билан ишлашни назарда тутади. PDX тизимларининг бу оқимлари (1,554; 2,048; 6,312; 8,448; 34,368; 44,736; 139,264 Мбит/с, жами 7 та тезлик)дан SDH тизимларининг охирги мултиплексорларида бирламчи рақамли оқим (155,52 Мбит/с тезлик) ҳосил қилинади. Бу бирламчи оқим хосил қилувчи қурилма ТМ, рақамли оқимнинг ўзи еса STM дейилади. SDH тизимларининг кейинги ийерархиялари тезликлари бирламчи рақамли оқим тезлигидан тўртга каррали марта кўпдир. Бу оқимлар мос ҳолда STM – 4 (тезлиги 155,52х4=622,08 Мбит/с), STM – 16 (тезлиги 155,52х16=2488,32 Мбит/с), STM – 64 (тезлиги 155,52х64=9953,28) ва ҳоказо ном билан айтилади.
Шундай қилиб, SDH тизимлари узатиш сиклларини ҳосил қилишнинг биринчи хусусияти шундаки, SDH тизимларида кириш сигналлари сифатида PDX тизимларининг оқимлари қўлланилади.
SDH тизимларининг асосий қурилмалари қуйидагилардан иборат:
1. Терминал ёки охирги мултиплексорлар – ТМ. Бу мултиплексорлар истеъмолчиларнинг бир неча рақамли оқимларидан линияга узатиш учун керак бўлган STM - 1 рақамли оқимни ҳосил учун керак бўлади.
2. Оқимларни ажратиш/қўшиш мултиплексорлари – AДМ. Бу мултиплексорлар алоқа пунктларида керакли каналларни ажратиш/қўшиш вазифаларини бажаради. 3. Рақамли кросс – коннекторлар – ДХC. Бу қурилмалар белгиланган оқимларни керакли маршрутларга йўналтириш, яъни коммутация қилиш вазифасини бажаради. Коммутация електрон равишда, автоматик амалга оширилади.
4. Регенераторлар - сигналларнинг амплитудаси, шакли ва сатҳларини тиклаш вазифасини бажаради.
Қуйидаги расмда асосий қурилмаларнинг шартли белгиланиши келтирилган.
2.2.1 – расм. ТМ (а,б), AДМ (в), ДХC(г,д) ва регенераторларнинг шартли (е) белгиланишлари
Do'stlaringiz bilan baham: |