7. Лойиҳалаштирилувчи трасса учун регенерация участка узунлик ҳисоби
Толали оптик алоқа линиясининг асосий тавсифлари қуйидагилар:
узатилувчи маълумотларнинг сифати;
хатоларнинг тавсифловчи эҳтимоллиги (коэффициенти);
регенерация участка узунлиги;
маълумотларни узатиш тезлиги.
Қайд этиб ўтилган кўрсаткичлар маълум бир миқдорда оптик линия трактининг техник имкониятини аниқлаб беради.
Булар ичида энг асосийси оптик линия трактининг регенерация участка узунлигининг катта бўлишлигидир.
Максимал регенерация участка узунлиги дейилганда – оптик сигнални қайта тикламасдан лозим бўлган ҳатолар эҳтимоллигида ва лозим бўлган сигнал/шовқин нисбийлигида узатиш масофаси тушунилади. Толали оптик алоқа линиясининг регенерация участка узунлиги кўпгина факторларга боғлиқ бўлиб, улар ичида энг асосийси қуйидагилар ҳисобланади:
оптик толанинг сўниш коэффициенти;
толали оптик узатиш тизимининг энергетик потенциали;
оптик толанинг дисперсияси.
Оптик линия трактини лойиҳалаштиришда ва регенерация участка узунлигини аниқлашда асосий факторлардан бири, нур ўтказгич толанинг сўниши ҳисобланади ёки оддий қилиб тушунтирилганда нур ўтказгич тола бўйлаб узатув пайтида сигналнинг йўқотувчанлиги минимал бўлиб узатув маълумотлари хеч қандай регенераторларсиз ва ретрансляцияларсиз каттадан катта масофаларга узатилади.
Ҳалқаро Электр алоқа Иттифоқининг ITU-T G.651 тавсиясига асосан йиғилиб, монтаж қилинган регенерация участка узунлиги ўзининг таркиби бўйича бир жинсли бўлмаган бўлиб ҳисобланади, чунки у кўплаб монтаж шнурлари ва станция кабелларидан иборат бўлиб, улар асосан толадан станция биноси ичида ҳамда кўплаб қурилиш узунликларини бир-бири билан уланишларни ўз таркибига олган линия кабелларидан иборат. Регенерация участка параметрлари маълум бир олинган қурилиш узунликлар тавсиялари орқали аниқланмасдан балки монтаж ишларининг сифати (қурилиш узунликларининг бир бири билан уланган жойларидаги йўқотувчанлик) ҳамда ажралувчи улагичлар ҳисобига ҳосил бўлувчи йўқотувлар орқали аниқланади.
Толали оптик алоқа линиясининг ҳисобланадиган регенерация участкасининг сўниши бўйича схемаси 7.1-расмда кўрсатилган.
7.1-расм. Регенерация участкасининг сўниш бўйича схемаси.
бу ерда: ТМ-терминал мультиплексор;
LD- лазер диоди;
FD- фотодиод.
Келтирилган расмдан шундай ҳулоса қилиш мумкинки, регенерация узунлигининг сўниш бўйича - αру қиймати қуйидагича аниқланади:
, дБ/км (7.5)
бу ерда:
αош-оптик шнурнинг сўниш коэффициенти, дБ/км;
αстк – станция кабелининг сўниш коэффициенти, дБ/км;
αот - линия кабели учун қўлланилган оптик толанинг сўниш коэффициенти, 0.22 дБ/км;
αажр – бир дона ажралувчи улагич томонидан ҳосил бўлувчи йўқотувчанлик, одатда ажралувчи улагич томонидаги йўқотувчанлик αажр = 0.5дБ деб олинади;
αажм – бир дона ажралмайдиган улагич томонидан ҳосил бўлувчи йўқотувчанлик, ажралмайдиган улагичнинг йўқотувчанлиги толаларни пайвандлаб уланиш сифатига боғлиқ бўлиб, у αажм = 0.2 дБ эътиборга олинади;
n - оптик толанинг ажралмайдиган улагичлар сони ёки пайвандлаб уланган тугунлар сони, у қуйидагича аниқланади:
= 355/1.2 - 1= 295 дона
lқу – оптик кабел қурилиш узунлиги. Бу линияда қўлланилаётган оптик кабелнинг битта кабел ғалтагидаги узунлиги (ушбу индивидул лойихада ҳамма учун lқу = 1200 метр).
αt – толали оптик алоқа линия трактидаги элементлар параметрларининг ҳароратни ўзгаришидаги рухсат этиладиган сўниш қиймати:
αt = (0.5…1.5) , дБ
Ушбу индивидул лойихада at =1дБ деб олинсин.
αзах – аппаратуранинг заҳиравий сўниши.
n - оптик толанинг ажраладиган улагичлар сони.
Бино ташқарисида ётқизилган линия оптик кабели бино ичига киритилгандан сўнг, тўғридан-тўғри равишда қабул қилгич-узатгич ускуналарига уланмайди, чунки линия кабели жуда ҳам мустахкам қобиқга эга бўлиб, эгилиш радиуси жуда ҳам катта, шунинг учун линия кабели бино ичига киритилгандан сўнг станция кабели билан уланиши шарт. Станция кабеллари таысимлаш панелида ажраладиган оптик улагичлар ёрдамида оптик шнурлар билан уланади. Оптик шнурлар ҳам ОУҚ (оптик узатиш ва қабул қилиш қурилмаси) қурилмаси билан ажраладиган оптик улагичлар ёрдамида уланади.
7.2-расм. Оптик кабелнинг станцияга киритилиши
Станция кабелларини охирги ускуналар билан хамда оптик кабелларни коммутация қилиш учун оптик шнурлар қўлланилади (7.2-расм). Линия ҳамда станция кабелларини ва оптик шнурлардаги оптик толаларни улаш учун толаларни пайвандлаб улаш ҳамда оптик улагичлар ёрдамида (ажраладиган улагичлар) улаш усуллари қўлланилади. Буларни эътиборга олган холда ажралмайдиган оптик улагичлар сони қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Шунингдек ажраладиган уланишлар сонини ҳам аниқлаб олишимиз мумкин бўлади. Агар магистрал оптик алоқа линиясининг регенерация учатскаси икки томонида кабелларни станцияга (ёки охирги ёки оралиқ станцияга) киритиш холати юз берса, демак битта регенерация учаскасида жами 4 та ажраладиган уланиш амалга оширилар экан. Демак:
nажр = 4
Лойиҳалаштириш жараёнида аппаратуранинг заҳиравий сўниши, транспорт тармоғида қўлланилган аппаратура тавсияларини ўзгариш ҳолатини (лазер деградацияси, синхросигналнинг стабил бўлмаганлигини ва схемадаги кўплаб равишда ўзгаришлар ҳамда джиттернинг йиғилиши ва хк.) ва оптик кабелнинг вақт ўтиши билан ҳамда оптик толали алоқа линиялариниг эксплутация жараёнида кўплаб маротаба таъмирлаш, қайта тиклаш ишлари давомида параметрларини ўзгариши бўлиб, у ўз навбатида толаларда қўшимча уланишларга олиб келишига (ажралмайдиган улагичлардаги йўқотувчанлик) оддий қилиб айтадиган бўлсак эскириш ҳисобига параметрларни тиклаш учун қўлланилади ва унинг қиймати αзаҳ = 6дБ.
Регенерация участка узунлиги толали фақатгина оптик кабелларнинг параметрлари орқали аниқланмасдан, балки линия трактидаги оҳирги аппаратуралар параметрлари орқали ҳам аниқланади. Оптик кабелдаги максимал рухсат этилган оптик сигналнинг сўниши, ажралувчи ва ажралмайдиган улагичларни регенерация участкасида ҳамда аппаратура тугунларидаги бошқа йўқотувчанликлар толали оптик узатиш тизимининг энергетик потенциали, толали оптик улагич элементларининг техник сатҳи, қўлланилган нурлантиргич манбанинг тури ва унинг тўлқин узунлигига боғлиқ. Энергетик потенциал Э- аппаратуранинг нормал ҳолатда ишлаш лозим бўлган сатҳлар фарқини тавсиялайди ва оптик толага киритилган оптик сигналнинг минимал сатҳи – узатгич ва қабул қилгичдаги регенераторда хатолар коэффициенти ушбу узатиш тизими учун ўрнатилган минимал сезгирликга эга бўлган қувват сатҳининг – рқаб айримаси орқали аниқланади.
Э= рузат – рқаб, дБ (7.6)
Регенерация участка узунлиги учун доимо қуйидаги шарт бажарилиши лозим:
Э > α ру
Шунингдек, линиядаги умумий сўнишнинг умумий қиймати регенерация участкаси охирида жойлашган оптик кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициенти (g) дан катта бўлмаслиги лозим. Яъни:
g > α ру
Одатда оптик алоқа линияларида EDFA (эрбий моддаси киритилган оптик толали) оптик кучайтиргичлар қўлланилади ва уларнинг кучайтириш коэффициенти 28 дБ ни ташкил этади.
Агар сўниш қийматини линия трактидаги ҳамма йўқотувчанликларни эътиборга олсак, у ҳолда регенерация участка узунлиги – L ру қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
, км (7.3)
Демак 7.3 - формула ёрдамида регенерация учаскаси узунлигини хисоблаб топиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |