Фарғона филиали 350100 – Телекоммуникация технологиялари таълим йўналиши – курс, 631-19 гуруҳи талабаси



Download 2,42 Mb.
bet18/26
Sana12.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#659677
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
Abdunabiyev Yahyoxon 631-19

Осма кабеллар. Юқорида кўриб чиқилган оптик кабелларни ҳавога осилувчи оптик кабеллар билан солиштирадиган бўлсак, унда осма кабелларни магистрал, худудий ва маҳаллий толали-оптик узатиш тизимларини қурилиши учун қўллаганда қурилиш муддатларини бир мунча қисқартириш мумкин. Осма кабелларни қўллаш хисобига кабел ётқизилувчи трассада ерни ажратиш каби масалалар ечими топилади, бундай холатлар айниқса шаҳар телефон алоқа тармоқларини реконструкция қилиш жараёнида ётқизилувчи кабеллар ўрнига осма кабелларни қўллашда бинолар ва шаҳар инфратузилишидаги ҳар қандай иншоатларини қўллаш имкониятини беради.
Оптик кабелларни жуда ҳам кенг бўлган ҳарорат диапазонида эксплуатация қилингани учун ва осма кабелларни шамол ҳамда муз юкламаси остида бўлганлиги учун оптик толаларни бемалол жойлаштириш усули қўлланади.
Осма оптик кабелларни ўзини ушлаб турувчи, маҳкамланувчи, устига қопланувчи ва ичига жойлаштирилувчи зирхларга бўлиш мумкин. Ўзини ушлаб турувчи оптик кабеллар (6.7-расм) турли хил турдаги симёғочларга осиш мумкин, шу жумладан электр узатиш линияларининг ва электрлаштирилган темир йўлнинг контак тармоқларининг симёғочларига, бундан ташқари бундай кабеллар кучлантирувчи элемент (ушлаб турувчи трос) ёки махкамловчи элементлар вазифасини ўзак иплари бажариб улар ёрдамида кабел ўзаги ва қобиғи орасидаги кўндаланг юзасининг ташқари томонига тортилувчи кучлар бир текис равишда тақсимланади. Марказий кучлантирувчи элемент ва трос шиша пластикли ўзакдан, пўлат симдан ёки жуда ҳам юқори мустаҳкамликга эга бўлган кевлар, терлон, тварон каби пластмассали иплар боғламидан тайёрланади.
Маҳкамланувчи ўзак устига қопланувчи оптик кабеллар ичида металл элементлар бўлмайди. Кабел ўзагидаги айниқса модулли тузилишдаги бўшлиқ марказий кучлантирувчи элемент билан ва оптик кабелнинг ташқи юзлари бўйлаб қаттиқловчи элемент билан муҳофазаланган. Маҳкамланувчи оптик кабелларни фаза симига ёки электр узатиш линиясининг яшиндан муҳофазаловчи тросига ёки ушлаб турувчи тросига махсус қисқич ёки диэлектр тасма ва шнурлар ёрдамида махкамланса устига қопланувчи кабеллар эса ушлаб турувчи сим атрофига ўраб чиқилади.


6.7-расм. Ўзини ушлаб турувчи оптик кабелларнинг кесим юзаси: 1-ушлаб турувчи трос; 2-марказий кучлантирувчи элемент; 3- оптик тола; 4- оптик модул; 5-муҳофазаловчи қобиқ; 6-гидрофоб компаунд; 7-ташқи муҳофазаловчи қобиқ; 8-қаттиқловчи элемент.





6.8-расм. Маҳкамланувчи (а) ва қопланувчи (б) оптик кабеллар кўриниши: 1-ушлаб турувчи трос (сим); 2-оптик кабел; 3-маҳкамлантиргич (шнур, тасма)


Жаҳон статистикаси бўйича устига қопланувчи оптик кабеллар магистрал ва ҳудудий толали-оптик узатиш тизимларида қўлланувчи осма кабелларнинг 80…90% ташкил этади. Уларнинг конструктив тузилиши хилма-хил бўлса ҳам уларни умумий ҳолатда иккита элемент гуруҳига бўлиш мумкин:


- оптик кабел ўзагининг элементлари;
- яшиндан муҳофазаловчи трос тузилишидаги махсус элемнтлар.
Оптик кабел ўзагининг модулли тузилиши кўп модулли ёки бир модули бўлиши мумкин. Одатда оптик модуллар юқорида қайд этиб ўтилганидек бўлиб, унда истисно тариқасида модул вазифасини бажарувчи найчалар металли ёки пластмассали бўлади.
Яшиндан муҳофазаловчи трос тузилишида қўлланувчи махсус элементлар иккита ташқи металл қатламни ташкил этади – булар алюминий ва унинг аралашмасига эга бўлган солиштирма ўтказувчанлиги катта бўлган симлар ва ички – юқори механик мустаҳкамликга эга бўлган қопламли пўлат симлар, одатда ташқи қатлам яшин ўтказгич функциясини бажаради. Баъзи бир ҳолларда эса бунга қўшимча равишда қатламлар орасига тўлиқ алюминийли қобиқ жойлаштирилади, ички қатлам вазифасини эса думалоқ кесимли зирх бажаради.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish