Фaрғонa дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD


“Кимё ўқитувчиси касбий компетентлигини аниқлаш технологияси”



Download 1,78 Mb.
bet7/13
Sana30.10.2022
Hajmi1,78 Mb.
#858461
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
taqdimot (2)

Диссертациянинг “Кимё ўқитувчиси касбий компетентлигини аниқлаш технологияси” деб номланган иккинчи бобида анъанавий ва ахборот технология воситаларидан мажмуавий фойдаланиш ғоясини амалга ошириш ва белгиланган тадқиқот ғоясини текшириш мақсадида кимё ўқитувчисининг касбий компетентлигини аниқлаш методикаси, баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги ёритилган.


Диссертациянинг мазкур бобида олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган кимё ўқитувчиларининг касбий компетентлигини 16 та мезон асосида ташхислаш методикаси ишлаб чиқилганлиги, бунда, сохага оид билимларни билиши, амалиётда қўллай олиши, меъёрий хужжатларни билиши, лаборатория жихозлари билан ишлаш малакаси, кимё ўқитишнинг умумий ва хусусий масалаларини билиши, ўқув ва услубий билимларни ўзлаштирганлиги, мотивацияга эгалиги, касбий компетенцияни ривожлантиришнинг зарурияти, АКТ, интернет манбаларидан фойдаланиш даражаси, чет тилларини билиши, Ўзбекистондаги кимёвий ишлаб чиқаришлар ва уларда борадиган жараёнларни билиши, экологик компетентлиги ва бошқа жиҳатлари асос қилиб олинганлиги келтирилган.

1-жадвал Кимё ўқитувчиси касбий компетентлигини ташхислаш (аниқлаш) методикаси


Диагностика мезонлари

Даражалар

I даража
юқори (аъло)
86 - 100 балл

II даража
Яхши
71-85 балл

III даража
Қониқарли
56-70 балл

IV даража
Қониқарсиз
1-56 балл
  • Соҳага оид фан ва технологиялар ривожланиши тенденцияларини билиши; Соҳага оид билимларни амалиётда қўллай олиши Энг юқори балл:10

Кимё соҳасига оид билимларни таълим жараёнида қўллай оламан; моддаларнинг тузилиши ва ўзгариши, биридан иккинчисини хосил қилиш қонуниятларини тўлиқ биламан, Эгалланган кўникма ва малакаларни амалиётда қўллай оламан
10 балл

Кимё соҳасига оид билимларни таълим жараёнида қўллай оламан; моддаларнинг тузилиши ва ўзгариши хақидаги тушунчаларга эгаман; Ўзлаштирилган кўникма ва малакаларни амалиётда қўллашда кўрсатмаларга таянаман
8 балл

Кимё соҳасига оид билимларни таълим жараёнида қўллай оламан; ўзлаштирилган кўникма ва малакаларни амалиётда қўллашда услубий ёрдамга мухтожман-6 балл

Кимё соҳасига оид билимларни таълим жараёнида қўллашда қийналаман; моддаларнинг тузилиши ва ўзгариши хақидаги тушунчаларга тўлиқ эга эмасман; Ўзлаштирилган кўникма ва малакаларни амалиётда қўллай олмайман
2 балл
  • Кимё ўқув предметини ўқитиш талаблари, ДТС да белгиланган талабларни билиши Энг юқори балл:7

ДТС талаблари асосида соҳага оид кимёвий билимларга тўлиқ эгаман-
7 балл

Дидактик тамойиллар асосида таълим жараёнини ташкил этишда кўрсатмаларга таянаман; ДТС талаблари асосида соҳага оид кимёвий билимларга эгаман
5 балл

Дидактик тамойиллар асосида таълим жараёнини ташкил этишга қийналаман; ДТС талаблари асосида соҳага оид билимларни эгаллашга интиламан-4 балл

Дидактик тамойиллар асосида таълим жараёнини ташкил эта олмайман; ДТС талаблари асосида соҳага оид билимларга тўлиқ эга эмасман-2 балл
  • Намунавий, ишчи ўқув режалардаги соҳага оид ажратилган соатлар ҳажми, уларнинг бошқа уқув предметлари орасидаги улуши хақида тушунчага эга бўлиши, зарур бўлса, ўзгартиришлар кирита олиши Энг юқори балл: 6

Намунавий, ишчи ўқув режалардаги соҳага оид ажратилган соатлар ҳажми, уларнинг бошқа уқув предметлари орасидаги улуши хақида тушунчага тўлиқ эгаман; зарур бўлса, ўзгартиришлар кирита оламан-6 балл

Намунавий, ишчи ўқув режалардаги соҳага оид ажратилган соатлар ҳажми, уларнинг бошқа уқув предметлари орасидаги улуши хақидаги тушунчаларни тушунишда қийналаман; ўзгартиришлар кирита олишда кўрсатма кутаман-4 балл

Соҳага оид ажратилган соатлар ҳажми, уларнинг бошқа ўқув предметлари орасидаги улуши хақида тушунчага эга бўлишга интиламан; ўзгартиришлар кирита олмайман-3 балл

Намунавий, ишчи ўқув режалардаги соҳага оид ажратилган соатлар ҳажми, уларнинг бошқа предметлари орасидаги улуши хақида тушунчага эга эмасман; ўзгартиришлар кирита олмайман-0 балл

4. Кимё ўқитиш ва тарбиявий ишлар методикасини билиши
Тарбиявий аҳамиятини билиш ва шу асосда ёш авлодни тарбиялаш
Энг юқори балл:7

Кимё ўқитиш жараёнида таяниладиган дидактик тамойиллар; қўлланиладиган методлар, усуллар ва воситалар хақидаги тушунчага тўлиқ эгаман. Уларни таълим-тарбия жараёнида қўллай олиш малакаларига эгаман; Тарбиявий аҳамиятини тушунаман ва шу асосда ёш авлодни тарбиялай оламан-7 балл

Кимё ўқитиш жараёнида таяниладиган дидактик тамойиллар; қўлланиладиган методлар, усуллар ва воситалар хақидаги тушунчаларни эгаллаганман. Уларни таълим-тарбия жараёнида қўллай олишга интиламан. Тарбиявий аҳамиятини биламан 5 балл

Кимё ўқитиш жараёнида таяниладиган дидактик тамойиллар; қўлланиладиган методлар, усуллар ва воситалар хақидаги тушунчага тўлиқ эга эмасман. Уларни таълим-тарбия жараёнида қўллай олиш малакаларига эга бўлишга интиламан
4 балл

Кимё ўқитиш жараёнида таяниладиган дидактик тамойиллар; қўлланиладиган методлар, усуллар ва воситалар хақидаги тушунчаларга қисман эгаман. Уларни таълим-тарбия жараёнида қўллай олиш малакаларига эга эмасман Тарбиявий аҳамиятини тўлиқ тушунмайман-2 балл

5. Умумкасбий фанларнинг педагогик асослари, шахс ривожланишининг педагогикаси, психологияси, физиологиясини билиши
Энг юқори балл:5

Шахс тарбиясида зарур бўлган билимлар, унинг ривожланиш хусусиятлари, руҳий ва физиологик ривожланиши хақидаги билимларга эгаман-5 балл

Шахс тарбиясида зарур бўлган билимлар, унинг ривожланиш хусусиятлари, руҳий ва физиологик ривожланиши хақидаги умумий тушунчаларга эгаман-4 балл

Шахс тарбиясида зарур бўлган билимлар, унинг ривожланиш хусусиятлари, руҳий ва физиологик ривожланиши хақида кисман тушунчага эгаман-3 балл

Шахс тарбиясида зарур бўлган билимлар, унинг ривожланиш хусусиятлари, руҳий ва физиологик ривожланиши хақидаги билимларга эга эмасман
0 балл

6. Кимёни ўқитишда тажрибалардан фойдалана олиш кўникма ва малакаларига эга бўлиши; креативлик (ижодкорлик) белгиларини намоён қилиши
Энг юқори балл:7

Кимёни ўқитишда тажрибалардан фойдалана олиш кўникма ва малакаларига тўлиқ эгаман, ижодкорлик, креативлик белгиларини намоён қиламан-7 балл

Кимёни ўқитишда тажрибалардан фойдалана олиш кўникма ва малакаларига эгаман, креативлик белгиларини мунтазам намоён қила олмайман
5 балл

Кимёни ўқитишда тажрибалардан фойдалана олиш кўникмаларига эгаман, бироқ ҳар доим ҳам креативлик белгиларини намоён қилмайман-4 балл

Кимёни ўқитишда тажрибалардан фойдалана олиш кўникмаларига эгаман, креативлик белгиларини намоён қилиш ҳар доим ҳам шарт эмас деб ҳисоблайман
2 балл

7. Кимё ўқитишнинг умумий ва хусусий масалаларини эгаллаш.
Эгалланган ва ўзлаштирилган билимларни ўзининг касбий фаолиятида қўллай олиши
Энг юқори балл:7

Кимё ўқитишнинг умумий ва хусусий масалаларини тўлиқ эгаллаганман, эгалланган ва ўзлаштирилган билимларни ўзимнинг касбий фаолиятимда доимий қўллайман-7 балл

Кимё ўқитишнинг умумий ва хусусий масалаларини эгаллаганман, эгалланган ва ўзлаштирилган билимларимни ўзимнинг касбий фаолиятимда қўллай оламан
6 балл

Кимё ўқитишнинг умумий масалаларини эгаллаганман, бироқ хусусий масалаларни ечишда қийналаман. Эгалланган ва ўзлаштирилган билимларни ўзимнинг касбий фаолиятимда қўллашга харакат қиламан-4 балл

Кимё ўқитишнинг умумий масалаларини эгаллаганман, эгалланган ва ўзлаштирилган билимларни ўзимнинг касбий фаолиятимда қўллай олмайман услубий ёрдамга муҳтожман-2 балл

8. Кимё фани ўқув хоналари ва лабораторияларининг жиҳозланиши бўйича талабларни билиши
Энг юқори балл:5

Кимё фани ўқув хоналари ва лабораторияларининг жиҳозланиши бўйича тасдиқланган талабларини биламан-5 балл

Кимё фани ўқув хоналари ва лабораторияларининг жиҳозланиши бўйича талабларни умумий ҳолда биламан-4 балл

Кимё фани ўқув хоналари ва лабораторияларининг жиҳозланиши бўйича талабларни биламан, лекин амал қилишда сускашлик қиламан
3 балл

Кимё фани ўқув хоналари ва лабораторияларининг жиҳозланиши бўйича талаблар хақида тушунчага эгаман
2 балл

9. Лаборатория ускуналари билан ишлаш малакаларига эгалиги
Энг юқори балл:6

Лаборатория ускуналари билан ишлаш малакаларига тўлиқ эгаман
6 балл

Лаборатория ускуналари билан ишлаш малакаларига эгаман
5 балл

Лаборатория ускуналари билан ишлашга қийналаман
3 балл

Лаборатория ускуналари билан ишлаш малакаларига эга эмасман, услубий ёрдамга муҳтожман-1 балл

10.Ўқув ва услубий билимларни ўзлаштирганлиги, мотивацияга эгалиги
Энг юқори балл: 6

Ўқув ва услубий билимларни ўзлаштиришга юқори мотивацияни намоён қила оламан
6 балл

Ўқув ва услубий билимларни ўзлаштиришда кўрсатмаларни кутаман
5 балл

Ўқув ва услубий билимларни ўзлаштиришда услубий ёрдамга муҳтожман-3 балл

Ўқув ва услубий билимларни ўзлаштиришга қийналаман-2 балл

11.Ахборот –коммуникацион технологияларидан фойдаланиш даражаси
Энг юқори балл: 6

Ахборот –коммуникацион технологияларидан фаолиятимда мунтазам фойдаланаман.Тақдимот материаллари тайёрлай оламан. Виртуал лабораториялардан фойдаланиш малакасига эгаман- 6 балл

Ахборот –коммуникацион технологияларидан фаолиятимда ўқув машғулоти тавсифига қараб фойдаланаман. Тақдимот материаллари тайёрлай оламан. Виртуал лабораториялардан қисман фойдаланаман
5 балл

Ахборот –коммуникацион технологияларидан фаолиятимда фақат назарий материалларни тушунтиришда фойдаланаман-4 балл

Ахборот –коммуникацион технологияларидан фойдаланишда қийналаман Фаолиятимда деярли қўлламайман-1 балл

12. Ўқув машғулотларида (маъруза, лаборатория, амалий машғулот ва семинарларда) интернет манбалари (мавзуга доир янги маълумотлар ва бошқалар) дан фойдаланиш даражаси
Энг юқори балл: 7

Тўлиқ фойдаланаман
7 балл

Қисман фойдаланаман
5 балл

Зарур холларда фойдаланаман-4 балл

Умуман фойдаланмайман
0 балл

13.Ўқитувчи учун касбий компетенцияни ривожлантиришнинг зарурияти
Энг юқори балл: 5

Ўз фаолиятимда касбий компетенциямни доимий ривожлантириб бораман - 5 балл

Ўз фаолиятимда касбий компетенциямни ривожлантириб бораман -4 балл

Ўқитувчи учун касбий компетенцияни элементларини билиш етарли деб ҳисоблайман-3 балл

Касбий компетенцияни ривожлантириш шарт эмас, билим, кўникма етарли деб ҳисоблайман-1 балл

14. Чет тиллари ( инглиз, немис ва б.) ни билиш даражаси
Энг юқори балл: 6

Чет тиллари (, инглиз, немис... кераклигини тагига чизинг) ни мукаммал биламан, дарс машғулотларини тўлиқ ўтиш малакасига эгаман
6 балл

Чет тиллари (инглиз, немис... кераклигини тагига чизинг) ни яхши биламан, тайёргарлик асосида дарс ўта оламан 5 балл

Чет тиллари (инглиз, немис... кераклигини тагига чизинг) ни луғат ёрдамида таржима қиламан, ўрганишга харакат қиляпман, дарс ўтишга қийналаман-4 балл

Чет тиллари ( инглиз, немис... кераклигини тагига чизинг) ни билмайман, энди ўрганмоқчиман-2 балл

15. Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда янги қурилган ёки модернизация қилинган йирик кимёвий ишлаб чиқариш (завод, қўшма корхона)лар ва уларда борадиган кимёвий жараёнлар ҳақида маълумотга эгалиги
Энг юқори балл: 5

2017-2021 йилларда янги қурилган ёки модернизация қилинган йирик кимёвий ишлаб чиқариш ва уларда борадиган кимёвий жараёнлар ҳақида тўлиқ маълумотга эгаман, бу сохадаги янгиликларни доимий кузатиб бораман
5 балл

2017-2021 йилларда янги қурилган ёки модернизация қилинган йирик кимёвий ишлаб чиқариш ва уларда борадиган кимёвий жараёнлар ҳақида маълумотга эгаман
4 балл

2017-2021 йилларда янги қурилган ёки модернизация қилинган йирик кимёвий ишлаб чиқариш ва уларда борадиган кимёвий жараёнлар ҳақида қисман маълумотга эгаман-3 балл

2017-2021 йилларда янги қурилган ёки модернизация қилинган йирик кимёвий ишлаб чиқариш ва уларда борадиган кимёвий жараёнлар ҳақида умумий тушунчага эгаман
2 балл
  • Экологик компетентлиги

  • Энг юқори
    балл: 5

Экологик муаммолар, кимё саноатини атроф мухитга салбий таьсири ва буни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар хақида тўлиқ маьлумотга эгаман. Дарс машғулотларида талабаларга экологик билим, кўникма ва малакаларни бериб бораман, уларда экологик маданиятни шакллантиришга харакат қиламан - 5 балл

Экологик муаммолар, кимё саноатини атроф мухитга салбий таьсири ва буни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар хақида маьлумотга эгаман. Дарс машғулотларида баьзида талабаларга экологик билимларни, бериб бораман-4 балл

Экологик муаммолар, кимё саноатини атроф мухитга салбий таьсири ва буни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар хақида умумий маьлумотга эгаман. Дарс машғулотларида баьзида талабаларга экологик билимларни бериб боришга харакат қиламан
3 балл

Экологик муаммолар, кимё саноатини атроф мухитга салбий таьсири ва буни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар хақида қисман маьлумотга эгаман. Дарс машғулотларида талабаларга экологик билимларни, бериб бориш шарт эмас деб хисоблайман
2 балл


Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish