“Гендерли ёндашув асосидаги ўқитиш масаллари ижтимоийлик тамойилидир” номли иккинчи бобида таълимга янгича ёндашув шарқона тарбия тамойили, турли вақтларда жинс белгиси бўйича туғилган, жамиятнинг приоритетлари, қадриятлари, ижтимоий кутишларига адекват ва унинг маданиятига адекват моделлар шакллантирилган. Таълим муассасасининг таълим жараёни жамиятда тарихан қарор топган маданий стереотиплар, мавжуд установкаларга асосланган.
Янги ижтимоий-маданий шароитларда мактаб ривожланишининг жуда ҳам муҳим фактори таълим сифатидир. Ҳозирги замон шароитларида таълим муассасалари битирувчиларни ҳаётга тез ўзгаришлар шароитларида тайёрлаш, уларга бу ўзгаришларга мосланишга ёрдам бериш, ўзлари эса таълим хизматлари борасида ўз ўринларини йўқотмасликка мажбурдир. Шунинг учун биринчи навбатдаги вазифа таълимнинг ҳам ўқувчилар, ҳам ўқитувчиларнинг ўз-ўзини ривожлантиришини таъминловчи таълимнинг юқори сифатидир.
Тадқиқот ишининг “Педагогик тажриба синов ва унинг натижалари “ номли учинчи бобида хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишга тўхталиб ўтдик.
Аёллар фаоллиги – улар томонидан оиладаги бурчни англаш, ижтимоий ҳаётдаги муносиб иштироки, меҳнат кўникмалари, инсонларга муносабат ва ҳамкорлиги, шахсий намуна кўрсатиши, ишбилармонлиги, ташаббускорлиги, ижодкорлиги, юксак касбий маҳорати билан белгиланади. Бу хислатлар хотин-қизларда, биринчидан, шахсий талаблар, қарашлар, мақсадлар асосида уларга мос ҳолда мавжуд ижтимоий муносабат ҳамда воқеликларнинг мазмунини ўзгартириш қобилиятига эгаликни ифодалайди. Иккинчидан, шахснинг ўзига хос хусусияти сифатида фаоллик унинг меҳнати, ўқиши, ижтимоий ҳаёт, ижодкорликнинг турли кўринишларида иштироки билан намоён бўлади. Унинг йўналишларига инсоннинг ўз фаолиятида эътибор берадиган рағбат, ғоявий йўналганлик, мақсадга интилиш кабилар киради. Ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак ахлоқий сифат ҳамда фуқаролик маданиятига эга шахснинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш жараёнида етарли имкониятларга эга. Муҳим ахлоқий тушунчалар – масъулиятни ҳис этиш, ўз ор-номуси, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ташаббускорлик, ўз нуқтаи назарига эга бўлиш шахс фаоллигининг асосий қирралари ҳисобланади. Аёллар фаоллиги – улар томонидан оиладаги бурчни англаш, ижтимоий ҳаётдаги муносиб иштироки, меҳнат кўникмалари, инсонларга муносабат ва ғамхўрлиги, шахсий намуна кўрсатиши, ишбилармонлиги, ташаббускорлиги, ижодкорлиги, юксак касбий махорати билан белгиланади.
Тадқиқот натижасида ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг илмий педагогик асоси педагогика фанидан услубий таъминоти, шунингдек, малака талаблари, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий мажмуаси ишлаб чиқилганлиги; ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг даражаси ва мезон кўрсаткичлари такомиллаштирилганлиги; ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг илмий педагогик асоси илғор педагогик ва ахборот коммуникaция технологияларини таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув-методик қўлланма ишлаб чиқилганлиги; ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг илмий педагогик асоси такомиллаштириш бўйича ахборот ресурслари яратилганлиги диссертациянинг илмий аҳамиятини янада оширади.
Ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг илмий педагогик асоси ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда гендерли муносабатни такомиллаштиришга хизмат қиладиган билимлар, ахборотларни тақдим этиш шакл, метод, восита ҳамда технологияларининг ишлаб чиқилган ва фойдаланиш билан тадқиқ этилган.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти педагогика ўқитувчиси методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг концептуал, интегратив-шахсий компонентларини ўз ичига олган амалий технологик модели ишлаб чиқилган.
Диссертация мавзуси бўйича жами 23 та илмий иш чоп этилган, шулардан, 1 та монография, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та (3 таси республика ва 3 таси хорижий журнал) мақола чоп эттирилган.
Юқоридаги ижобий натижалар билан бирга ишда бир қатор жузъий камчиликлар мавжуд:
1. Диссертациянинг 1.2 – бандида келтирилган маълумотлар таҳлили янада кенгроқ берилса, мақсадга мувофиқ бўларди;
2. Тадқиқот жараёнида яратилган монография ҳақида батафсил тўхталиб ўтса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
3. Тажриба натижаларидан олинган маълумотлар асосида статистик таҳлил ишларини бошқа мезонларда ҳам аниқланса янада аниқлик киритилган бўларди;
4. Диссертация матнида айрим имловий ва техник хатолар бор бўлиб, ушбу хатолар ўз вақтида тўғриланиши зарурлиги диссертант эътиборига етказилди.
Автореферат диссертациянинг асосий мазмунига мувофиқ келади.
Юқорида зикр этилган фикрлар асосида айтиш мумкинки, кўрсатилган камчиликлар тадқиқот ишининг умумий аҳамиятига таъсир етказмайди, ишнинг илмий қийматини пасайтирмайди.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, Холматова Зулфия Тиллаволдиевнанинг «Ўқувчиларда шарқона тарбияни шакллантиришда гендерли ёндашувнинг илмий педагогик асослари” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси мустақил бажарилган, якунланган иш бўлиб, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича тўла мос келади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссиясининг шу тоифадаги илмий ишларга қўйиладиган талабларига тўлиқ жавоб беради, кейинги босқичга тавсия этаман.
Педагогика фанлари доктори, профессор
|
|
Ш.Х.Хонкелдиев
|
Do'stlaringiz bilan baham: |