хизмат кўрсатувчи ташкилот — ўзига бириктирилган ҳудудда истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилот;
«сигнал» усули — чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги турар жой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш.
2. Мазкур Қоидалар радиоактив ва биологик чиқиндилар, даволаш-профилактика муассасалари чиқиндилари, зарарли моддаларни атмосферага чиқариб ташлаш ва зарарли моддаларни сув объектларига оқизиб юбориш билан боғлиқ ишлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга келтириладиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
2-боб. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш
1-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш
3. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш режали ёки режадан ташқари бўлиши мумкин. Бунда маиший чиқиндиларни:
режали олиб чиқиб кетиш — қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича йўналиш жадвалига мувофиқ;
режадан ташқари олиб чиқиб кетиш — истеъмолчиларнинг буюртмаси асосида, келишилган ҳолда, алоҳида тўлов эвазига суюқ ва йирик габаритли маиший чиқиндилар, чорвачилик, қурилиш чиқиндилари, тупроқ, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва смётни олиб чиқиб кетиш орқали амалга оширилади.
4. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларнинг узлуксиз олиб чиқиб кетилишини ташкил этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг (чиқинди ташиш машиналарининг) ҳаракат йўналишларини белгилаш;
ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг экипажига (бундан буён матнда экипаж деб юритилади) хавфсизлик техникаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, шунингдек экологик назорат бўйича йўриқнома ва тушунтиришлар бериш;
ишчи ходимларни белгиланган тартибда ва нормалар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа жамоавий, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича йўналиш чизмаси ва жадвалига риоя қилиниши юзасидан мониторинг (шу жумладан ихтисослаштирилган транспорт воситалари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизимидан (GPS) фойдаланган ҳолда) олиб бориш ҳамда ҳисобини юритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |