Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


Ижтимоий-педагогик ёндошув



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Ижтимоий-педагогик ёндошув
. Бу ёндошув моҳияти ўсмирни девиантлик хулқ-
атворидаги шахсий хусусиятларини қайта тиклаш ёки тўғрилашдан иборат. Айниқса, 
унинг ахлоқий-иродавий шахсий хусусиятларини қайта тарбиялаш шарт. Ўсмирларда, 
уларнинг иродавий хусусиятлари, хулқ-атворида қуйидагиларни шакллантириш лозим: 
- ўз сўзи ва ишининг эгаси бўлиш; 
- ўсмирнинг жиноятга бошловчи, жамиятга зарар етказиш каби иллатларга бўлган 
қизиқиш ва ҳаракатларини тўхтатиш; 
- ҳозирги даврда муҳим бўлган масалалар билан банд қилиш; 
- ҳуқуққа қарши бўлмаган, пухта ўйлаб чиқилган мақсадларни қўйиш. 
Эркин бўлмаган инсон флюгерга ўхшайди, шамол қай тарафга эсса ўша томонга 
ўгирилади. Бундай инсондан ижтимоий меъёрларни бузиш, жиноятчиликни кутиш 
мумкин. Уни енгиллик билан алдаш, ўзгаларнинг сўзларига қулоқ солиши, ўзга ахлоқий 
қараш ва баҳоларга оғдириш осон. Ўзга ахлоқий қарашларга эргашиб, у ҳуқуқбузарлик ва 
аҳлоқсизлик хулқ-атворига эга бўлади. Бундай инсонларни тарбиялашда жамият 
томонидан унга эркинлик ва ҳуқуқларини бериб, уни ўз-ўзини бошқара олишга ўргатиш 
зарур. 
5. 
Сакнцияларни қўллаш
. Бу ёндошув моҳияти ҳуқуқбузарлик қилган инсонни 
жиноий қонунлар асосида жазолаш туради. 
Бироқ, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бу самара бермайдиган ҳолат бўлиб, 
жамият томонидан қаттиқ санкция бўлиб ҳисобланади, халос. Шу сабабли ижтимоий 
оғишганлик сабабларини аниқлаш ва бартараф этишда бу фақатгина ёрдамчи восита 
бўлиб ҳисобланади. 
Девиант 
хулқ-атворли 
ўсмирларга 
нисбатан 
ижтимоий-педагогик 
реабилиятация ишлари. 
Ижтимоий педагогнинг жамиятга мослашаган, хулқий оғишган ўсмирлар билан 
олиб борадиган иш технологияси уларни реабилитация қилишдир. 
Реабилитацияни инсонни жамиятга мувофиқлаштиришга киритадиган чора-
тадбирлар тизими сифатида қаралиши мумкин. Реабилитация яна инсон шахси, унинг 
жисмоний алоҳида психикасининг функцияларига таъсир этишнинг натижаси сифатида 
ҳам қаралиши мумкин. Адаптация (мослашувчанлик)дан фарқли равишда, реабилитация 
инсон фаолиятини қайта тиклаш деб тушунилади. Реабилитация – бу болани фаол ҳаётга, 
жамиятга ва ижтимоий фойдали меҳнатга қайтариш мақсадини кўзда тутувчи чора-
тадбирлар тизимидир. 
Реабилитациянинг қуйидаги турлари белгиланган: тиббий, психологик, педагогик, 
ижтимоий-иқтисодий, касбий, маиший. 
Тиббий реабилитация бола организмида ўз функциясини йўқотган у ёки бу жойнинг 
тўла ёки қисман қайта тикланиши ёки боладаги ривожланаётган касалликни 
секинлаштириш имкониятини яратишга йўналтирилган. 
Психологик реабилитация ўсмир руҳиятига, онгига девиант хулқ-атворнинг 
керакмаслиги, уни шахс сифатида ҳеч ким ҳурмат қилмаслигини сингдиришни мақсад 
қилган. 
Касбий реабилитация ўсмирни ўқитиш ёки унга тўғри келадиган меҳнат турига қайта 
ўқитиб тайёрлаш, енгаллаштирилган ва иш куни қисқартирилган меҳнат шароитлари 
бўлган иш жойи билан таъминлаш. 
Маиший реабилитация ўсмирнинг ҳаёти учун меъёрдагидек шароитнинг 
яратилишини кўзда тутади. 
Ижтимоий реабилитация – бу ижтимоий муҳитда боланинг ҳаёт фаолиятини қайта 
тиклаш жараёнидир. Шунингдек, қандайдир сабаблар билан шахс ҳаёт фаолиятининг 
бузилиши, ижтимоий муҳитдаги чеклашларга йўл қуймасликдир. 


105 
Ижтимоий-иқтисодий реабилитация – бу ўсмирнинг қонуний, хуқуқий 
манфаатларини ҳимоя қилишга мўлжалланган маблағларни таъминлашга қаратилган чора-
тадбирлар мажмуидир. 
Ижтимоий-педагогик реабилитация – бу бола ҳаёт фаолияти учун аҳамиятли бўлган 
шахсий хусусиятларини шакллантиришга йўналтирилган характердаги тарбиявий чора-
тадбирлар тизими бўлиб, болани жамиятга мувофиқлаштирувчи фаол ҳаётий ҳолатга 
тортувчи, ўз-ўзига хизмат қилишда зарур бўлган кўникма ва малакаларни эгаллаши, 
жамиятда хулқ-атвори билан ижобий ижтимоий ролларни бажариш, зарур таълимни 
олиш кабиларни ўз таркибига олади. Ўсмирларни ижтимоий-педагогик реабилитация 
қилишда бу ишларни реабилитацион марказ деб аталувчи ижтимоийлаштирилган 
муассасаларда амалга оширилади. Бу муассасаларнинг вазифаларига:
-қаровсиз қолган, дайди, жамиятга мослаша олмайдиган болалар ва ўсмирларда 
профилактик олдини олиш чораларини кўриш; 
- ота-оанларининг айблари билан ёки кутилмаган вазиятлар сабабли (шунингдек, 
жисмоний, психологик зўравонлик, хавфли яшаш жойлари ва бошқалар) оғир ҳаётий 
вазиятларга тушган болаларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш; 
- ижобий ижтимоий хулқ-атвор тажрибаларини, атрофдаги инсонлар билан мулоқот 
кўникмаларини шакллантириш; 
- ота-она қарамоғи ёки воситалар, яшаш жойидан ажраб қолганларни ўз қарамоғига 
олиш функциясининг бажарилиши; 
- фавқулодда вазиятларда психик ва педагогик қўллаб-қўвватлаш; 
- оилага қайтишга ҳамкорлик қилиш; 
- таълим олиш, меъёрдагидек ўсишга имконият билан таъминлаш; 
- келгуси касбий ва маиший фаолиятга ғамхўрлик қилиш. 
Бундай муассасалар асосий фаолият мақсадлари – ёрдамга муҳтож болаларни ижтимоий 
ҳимоя қилиш ва қўллаб-қўвватлаш, уларни реабилитация орқали ҳаётларини тўғри йўлга 
қўйишда ёрдам бериш. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish