Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Экологик тарбия
. Экология тушунчасини илк бор немис зоологи Э.Геккел 
томонидан 1866 йилда қўлланилган. Олим тирик организмларнинг атроф-муҳит билан 
муносабатларини белгилаш учун шу атамани таклиф этди. Экологик тарбия ижтимоий 
тарбиянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Экологик тарбия (грекча «оикос» - уй, 
турар жой, макон, «логос» -фан) ўқувчиларга дастлабки экологик билимларни бериш, 
мавжуд экологик билимларини бойитиш, уларда табиат ва атроф-муҳит муҳофазасини 
ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган педагогик 
жараёндир. 
Экология - юнонча сўз бўлиб, тирик мавжудотларнинг яшаш шароити ва теварак-
атрофдаги муҳит билан ўзаро муносабатлари ҳамда шу асосда юзага келадиган 
қонуниятларни ўрганадиган фандир. 
Экологиянинг фан сифатида юзага чиқиши ХVIII-ХIХ асрларни қамраб олади. ХIХ 
асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида тадқиқотчи - олимлар томонидан айрим омиллар, 
айниқса, иқлимнинг киши организмига таъсирини ўрганиш натижасида бу фанга бўлган 
эътибор янада кучайди. 
Бугунги кунда экология муаммолари умумжаҳон (умуминсоният, умумбашарият) 
муаммосига айланган. Шу сабабли, бу масала ечимига бир, икки давлат эмас, балки ўз 
атрофимиздаги олам мувозанатини ўйлаётган кўпгина давлатлар эътибор бермоқда. 
Жумладан, бу муаммо ечими Республикамизда ҳам давлат сиёсати даражасигача 
кўтарилган. Ўзбекистон Республикасининг 1992-йил 9-декабрда қабул қилинган 
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Биринчи Президентимизнинг 1993-йил 
23-апрелдаги “Соғлом авлод учун” Халқаро нодавлат хайрия жамғармасини ташкил этиш 
тўғрисида»ги Фармони, ўша йили “Соғлом авлод учун”орденининг таъсис этилиши, шу 
номда Давлат дастури, “Экологик таълим-тарбия консепсияси”ни ишлаб чиқилиши, 
мамлакатимизда экологик муаммоларни бартараф этишга давлатимиз ҳукуматининг ҳам 
бу борадаги фаоллигидан далолатдир. 
Экологик тарбияга эътибор юртимизда оиладан, боғчаданоқ бошлаб ўргатилиб 
борилган. Ҳозирги пайтда умумтаълим мактабларида ҳам экологик йўналишдаги 
синфларнинг ташкил этилиши ва шулар асосида литцей ва мактабларда таълим-тарбия 
ишларининг олиб борилиши - ёшларга мактаб партасиданоқ табиатга муҳаббат руҳида 
тарбия беришга астойдил киришилганлигидан далолатдир. 
Жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг табиатга 
таъсир этиш даражаси ҳам шунчалик кўп бўлар экан. Аҳоли сонининг тез ўсиб бориши 
натижасида экологик муаммолар кўпайиб бормоқда. Айниқса, ер, сув, энергетика, озиқ-
овқат билан таъминлаш ҳақидаги муаммолар бутун дунё (глобал) муаммоларга айланиб 
бормоқда. Ер бағридан ҳар йили 120 млрд тоннадан ортиқ турли хилдаги хомашё, 
қурилиш материаллари, ёқилғини қазиб олиниши ва сарф қилиниши табиий бойликлар 
миқдорининг камайиб боришига сабаб бўлмоқда. Кўпгина зарарли корхоналар, 
заводларнинг оқар сувга яқин жойлашганлиги сабабли сув ҳавзаларини тоза сақлаш 
муаммо бўлиб бораётир. Марказий Осиёда яшаётган фуқароларнинг саломатлиги 
ёмонлашиб, касалликлар кўпаймоқда. Ер куррасида инсоннинг яшаб қолиш-қолмаслиги 
масаласи энди экологик муаммоларни ечишга болиқ бўлиб қолади. 


14 
Ўқитувчининг болаларга экологик таълим ва тарбия беришда халқимизнинг ўзига хос 
миллий тарбиясидан ўринли фойдаланиши яхши самара беради. Миллий тарбиямизда 
тўрт нарса 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish