Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
1.Муомала маданияти ҳақида тушунчангиз? 
2.Педагогик фаолиятда ўқитувчининг муомала маданияти қандай бўлиши керак? 
3.Тарбиявий ишларни ташкил этишда муомаланинг аҳамияти қандай? 
4.Тинглаш ва гапириш маданияти нима? 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992. 
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017. 
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 
6.Сафо Очил. «Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й. 
13
-
Мавзу: Педагогик техника, педагогик маҳоратнинг таркибий қисми
Р Е Ж А: 
1.Педагогик техника тузилиши. 
2.Педагогик маҳорат ва техника. 
3.Педагогик техникани эгаллаш йўллари. 
Таянч сўзлар: 
П
едагогика, техника, ўқитувч, нутқ, малака, савод, фикр, оҳанг, 
мимика, пантамимика, вазият, фикр, қобилияти, ҳаракат, метод, восита. 
1. Педагогик техника тузилиши. 
Педагогик техника ўқитувчига ўқув фаолиятида ҳам, ўқишдан ташқари фаолиятида 
ҳам зарур бўлган умумий педагогик кўникма ва малакалар мажмуидан ташкил топади. 
Xўш, ўқитувчининг педагогик техникаси қандай кўникма ва малакаларни ўз ичига 
олади? Уларнинг педагогик таъсир кўрсатишидаги роли қандай? 
Энг аввало, педагогик техниканинг таркибий қисми сифатида ўқитувчининг нутқ 
малакаларини, яъни саводли гапириш, ўз нутқини чиройли ва тушунарли, таъсирчан 
қилиб баён этиш, ўз фикр ва ҳис-туйғуларини сўзда аниқ ифодалаш малакаларини айтиб 
ўтиш жоиз. 
Педагогик техниканинг бошқа таркибий қисми педагогнинг мимик ва пантомимик 
ифодалилиги. Аниқ имо-ишора, маъноли қараш, рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли 
табассум педагогик таъсир кўрсатишда кўп сўзли тушунтириш ёки эътироз билдиришга 
қараганда анча самарали муомала воситалари бўлади. 
Педагогик ўзаро таъсир кўрсатишда ўқитувчининг ўз ҳиссий (психик) ҳолатини 
бошқариш, ўзида энг қулай хиссий (ижодий) жиддийлик даражасини ва умидбахшлиқ, 
ҳайрихоҳлик кайфиятини сақлаш, ўзининг ҳиссий дам олишини ташкил этиш маҳорати 
муҳим роль ўйнайди. Бу маҳорат педагогнинг касбий жиҳатдан ўз-ўзини назорат 
қилишини таъминлайди, кўп йиллар давомида соғлом асаб системасини сақлаб қолиш, 
асабий бўзилишлардан, ҳиссий ва ақлий зўриқишдан ўзини тийишга ёрдам беради. 
Самарали педагогик ўзаро таъсир кўрсатишни ташкил этиш учун ўқитувчи 
актёрлик ва режиссёрлик маҳоратининг таркибий қисмларини эгаллаши зарур, улар 
ўқитувчига болалар билан муомала қилишда тарбияланувчиларнинг ақл-идрокигагина 


139 
эмас, балки уларнинг ҳис- туйғуларига ҳам таъсир кўрсатиш, уларнинг оламга бўлган 
ҳиссий қадриятларини анча тўлиқ бера билишига ёрдамлашади. 
Шундай қилиб, ўқитувчининг педагогик техникаси-бу шундай бир малакалар 
йиғиндисидирки, у педагокга тарбияланувчилар кўриб ва эшитиб турган нарсалар орқали 
уларга ўз фикрлари ва қалбини етказиш имконини беради. Болалар билан бевосита 
муомала қилишда педогогнинг ҳудди ана шу малакалари (ёки уларнинг йўқлиги) унинг 
хулқ-атворида намоён бўлади. 
Педагогик вазиятларнинг ҳаддан ташқари хилма-хиллиги педагогдан ижодий хулқ-
атворни талаб қилади. Педагогик техника ўқитувчи малакаларининг ҳудди шундай 
йиғиндисидирки, у ўқувчининг энг яхши ижодий хулқ-атворига, бошқача айтганда, ҳар 
қандай педагогик вазиятда тарбияланувчиларга самарали таъсир кўрсатишга ёрдам 
беради.
Ривожланган педагогик техника ўкитувчига ўзини педагогик фаолиятда чуқурроқ 
ва яққолрок кўрсатиш, болалар билан муомала қилганда ўз шахсиятидаги касбий 
жиҳатдан барча яхши, аҳамиятли нарсаларини очиб беришга ёрдамлашади. Мукаммал 
педагогик техника педагогнинг вақти ва кучларини ижодий иш учун бўшатиб беради, 
педагогик ўзаро таъсир кўрсатиш жараёнида болалар билан муомала қилишда зарур сўзни 
топиш ёки муваффақиятли чиқмаган гапоҳангини тушунтиришга ўз фикрини 
чалғитмаслик имконини беради. Педагогик техникани эгаллаб олган ўқитувчи овози 
бўғилганидан ёки ўзининг иш билан боғлиқ бўлмаган қандайдир кечинмаларини 
унутишни билмаслигидан азобланиб юрмайди. Демак, педагогик техникани эгаллаш 
ўқитувчининг ўз касбий фаолиятидан қаноатланиш даражасининг ўсишига олиб келиши 
мумкин. 
Педагогик техника малакаларини бир бутун тарзда қараб чиқиш зарур. Хўш, бу 
малакаларнинг бирлигини таъминловчи умумий хусусиятлар нималардан иборат? 
Аввало, педагогик техниканинг ҳамма учун умумий бўлган малакаларини татбиқ 
этиш соҳасини педагогнинг болалар билан бевосита муомаласини қайд қилиб ўтамиз. 
Худди шу нарса педагогик техника малакаларининг намоён бўлишини маълум даражада 
вазият тақозоси билан ички сабаб натижасида вужудга келадиган нарсага айтиш 
мумкинки, бу тўсатдан бўлган нарсага айлантиради. 
Ривожланган педагогик техника ўқитувчига ўқувчилар билан муомала қилганда 
зарур сўз, гапоҳанги, қараш, имо-ишорани тез ва аниқ топиш, энг ўткир ва кутилмаган 
педагогик вазиятларда осойишталикни ва аниқ фикр юритиш, таҳлил қилиш қобилиятини 
сақлаб қолиш имконини беради. Бундан ташқари, хақиқий педагогик таъсир кўрсатишлар 
ўқитувчининг педагогик техника соҳасидаги барча малакалари бир вақтда намоён бўлади. 
Нутқ имо-ишора, мимика, ҳаракат билан бирга содир бўлади, ўзлуксиз ўзини тута билиш 
таъсирчан воситаларни танлашга, муваффақиятли равишда тўзатиш киритиб бориш 
имконини беради ва ҳоказо. 
Педагогик техника малакаларнинг бошқа муҳим хусусияти шундан иборатки, 
уларнинг ҳаммаси аниқ ифодаланган индивидуал-шахсий тусда бўлади, яъни педагогнинг 
индивидуал психик-физиологик хусусиятлари асосида таркиб топади. Индивидуал 
педагогик техника педагогнинг ёши, жинси, мижози, феъл-атвори, сиҳат-саломатлиги, 
анатомик-физиологик хусусиятларига анча боғлиқ бўлади. 
Педагогик техника малакалари ўқитувчининг индивидуал-шахсий хусусиятлари 
билан чамбарчас боғлиқлиги фақат бу малакаларнинг индивидуал тусда бўлишигина эмас, 
балки уларнинг ривожланиши педагог шахсига таъсир кўрсатишида ҳам намоён бўлади. 
Юқорида айтиб ўтилганидек, педагогик техника малакалари вазиятга боғлиқ равишда, 
педагогнинг хулқ-атворида айни бир дақиқада намоён бўлади. Шу маънода гапирганда, бу 
малакаларни эгаллаш ўқитувчининг педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ хулқ-атворини 
ташкил этиш воситаларидан бири сифатида қаралиши мумкин. Педагогик техника 
шаклланиши шахснинг унчалик пайқаб бўлмас сифатларига ҳам ривожлантирувчи таъсир 
кўрсатади. Чунончи, нутқнинг ифодали, соф, саводли бўлиши устида ишлаш 


140 
фикрлашнинг равон бўлишига таъсир қилади. Психик фаолиятни мустақил тартибга 
солиш усулларини эгаллаш феъл-атвор белгиси бўлган ҳиссий вазминликнинг 
ривожланишига олиб келади. Педагогик техниканинг учинчи муҳим хусусияти шуки
педагогик таъсир кўрсатишдаги худди ана шу малакалар орқали педагогнинг маънавий ва 
эстетик нуқтаи назарлари тарбияланувчиларга янада тўлароқ очиб берилади. Педагогик 
техника малакаларининг шакланиш даражаси маълум даражада педагогнинг умумий 
маданият даражасини, яъни шахснинг педагогик имкониятларини акс эттиради десак, 
тўғри бўлади. Агар педагогнинг нутқи қашшоқ ва тартибсиз бўлса, агар у бўлар - бўлмас 
сабаблар билан ўз ҳиссиётларига эрк берса, диди паст, эстетик жиҳатдан паст бўлса, у 
ҳолда «энг тўғри» сўзлар ҳам, энг «керакли» тадбирлар ҳам тарбияланувчиларнинг на ақл 
идрокига, на ҳиссиётига таъсир қилади. 
Педагогик техника тўғрисида айтилганларнинг ҳаммаси ҳар бир педагог учун бу 
техникани ташкил этувчи малакаларни эгаллаш ниҳоятда зарурлигини очиқ-ойдин 
кўрсатиб турибди. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish