117
балки бутун ҳаëти даврида уни қуршаб олган воқелик таъсирида орттирган хусусият ва
сифатлар билан ҳам белгиланади.
Шубҳасиз, тарбия одамнинг кўзи, сочи, терисининг рангига, унинг бадани
тузилишига таъсир эта олмайди, лекин жисмоний тараққиëтига таъсир этиши мумкин.
Чунки махсус ташкил этилган жисмоний машқалар орқали боланинг саломатлиги
мустаҳкамланади ва чиниқтирилади. Инсоннинг табиий қобилияти фақат тарбия орқали,
уни маълум бир фаолият турига жалб қилиш орқали ривожланиши мумкин.
Маълумки, бола лаëқатини ривожлантириш, уни қобилиятга айлантириш ва
ҳаëтга мос ҳолда ўстириш учун меҳнатсеварлик ва ишчанлик керак. Меҳнатсеварлик ва
муттасил ўтириб ишлаш каби фазилат фақат тарбия натижасида орттириладиган
фазилатлардир.
Чунки, биринчидан, тарбия таъсирида турли фазилатлар ўзлаштирилади ва билим,
маълумот эгалланади, меҳнат ва техник фаолият билан боғлиқ кўникмалар, малакалар ҳам
махсус уюштирилган тарбия орқали ҳосил қилинади.
Иккинчидан, тарбия туфайли туғма камчиликларни ҳам ўзгартириб, шахсни
камолга етказиш мумкин. Масалан, кўрлар, гунглар ҳам ўқитилиб, соғлом кишилар қатори
ҳаëтга тайëрланади.
Учинчидан, тарбия ëрдамида муҳитнинг салбий таъсирини ҳам йўқотиш ëки
бартараф қилиш мумкин.
Тўртинчидан, тарбия доимо келажакка қаратилган мақсадни белгилайди. Шу
туфайли, у шахснинг камолга етишини тезлаштирувчи роль ўйнайди. Инсон камол
топишида мактабнинг аҳамияти ката. Болалар мактабга қадам қўяр экан, улар ўқув
меҳнати билан банд бўладилар. Болалар мактабда фан асосларини эгаллаш билан бирга,
уларда секин
аста илмий дунëқараш шаклланиб боради. Ўқитувчи
тарбиячиларнинг
раҳбарлигида инсонга хос бўлган юксак фазилатларни эгаллайдилар. Тарбиявий ишларни
режа асосида ташкил этиш, болани тарбиялашда оилага ҳар вақт ëрдам кўрсатади.
Тарбияси ўз тарбияланувчисининг оилавий шароитидан хабардор бўлиши, педагогик
маслаҳатларга , ëрдамга муҳтож бўлган оилаларга ëрдам бериши муҳим. Тарбиячи учун
бола бўш вақтини кимлар билан ва нималар билан машғул бўлиб ўтказаëтгани аҳамиятсиз
эмас. Чунки ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола кўчанинг салбий таъсирига берилиб кетиши
мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, инсон фақат фаолият давомида ривожланади,
ундан ташқарида ривожланиш йўқ. Бола жуда ëшлигидан бошлабоқ катталар ëрдамида
ташқи муҳит билант турли хил алоқада бўлади. Мактаб ëшида бу алоқалар ўқиш ва шу
билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан боғланади ва булар ривожланиш учун манба
саналади. Педагогик жиҳатдан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият шахснинг ақлий
ва иродавий ривожланишига таъсир этади. Демак, бола улғая борган сари унинг фаолияти
ҳам шакли ва мазмуни билан ҳамоҳанг ўзгариб бораверар экан.
Масалан, боғча ëшида болаларнинг асосий фаолият тури ўйин бўлса, мактаб
ўқувчиси учун ўқиб, меҳнат қилиш асосий фаолият бўлиб қолади. Умуман, педагогик
жиҳатдан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият бола шахсининг ақлий, ахлоқий,
эстетик, жисмоний ва иродавий риожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Раҳбарлик
қилинмаган фаолият эса бир ëқлама ëки салбий таъсир этиши мумкин.
Шундай қилиб, инсон тараққиëтининг илмий концепцияси инсонга таъсир этадиган
омилларни таҳлил этиб, инсонни ва унинг шахсини шаклантиришини ягона ва бир бутун
жараëн эканлигини таъкидлайди. Бу жараëнда инсоннинг фаолиятига катта ўрин
берилади. У фаоллиги билан ўз шахсини шакллантира олади. Тарбиячи томонидан
қўйиладиган мақсад аниқ бўлса ва бу мақсадга эришиш учун одам астойдил ҳаракат
қилса, кутилган натижага эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: