Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Тарбия қонуниятлари
моҳияти бир томондан ижтимоий ҳодиса сифатида тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари, 
иккинчи томондан шахснинг ривожланиши билан болғиқдир. 
Тарбиянинг 
биринчи
ва энг муҳим қонунияти унинг ижтимоий муҳитнинг объектив 
ва субъектив омилларига боғлиқлигидир. 
Тарбиянинг 
иккинчи 
муҳим қонунияти тарбиянинг шахс ривожланиши 
билан бирлиги, ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигидир. 
Шахс ривожланиши тарбиянинг ғоявий мазмуни ва сифат даражасига 
боғлиқдир. Айни чоғда тарбиянинг мазмуни, шакл ва методлари шахснинг 
ривожланганлик даражасига ҳам боғлиқ. Тарбия жараёни психология фани 
асосларини, шахснинг психологик ва физиологик ривож ланиш қонуниятларини 
билишни талаб қилади. Тарбиячи (ўқитувчи) тарбияланувчи (ўқувчи) шахсни 
ҳар томонлама ўрганиши ва шу асосида унга тўғри психологик тавсиф бериши 
ҳамда таъсир кўрсатиши лозим. Тарбияланувчининг шахсий хусусиятлари ва 
имкониятлари ҳисобга олинмас экан, уларга ҳар қандай тарбиявий таъсир бир 
томонлама ёки тасодифий бўлиб қолади. Шунингдек, улар бошқа тарбиявий 
таъсирларга мос бўлмай қолади. 
Тарбиянинг 
учинчи 
қонунияти фаолият ва муносабат бирлигини эътироф 
этиш, шахснинг ижтимоий ижобий фазилатларини шакллантиришнинг асосий 
манбайи бўлиб хизмат қилади. Тарбияланувчиларнинг фаолия ти жамият учун 
қанчалик фойдали, мақсадга мувофиқ ташкил этилса, шахс ва жамият 
ўртасидаги муносабат оқилона бўлса, тарбия жараё ни шунчалик самарали 
бўлади. 
Тарбиянинг 
тўртинчи 
қонунияти тарбияланувчиларнинг ўзаро тарбиявий 
таъсирга эга эканликлари, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳамда фа олиятлари 
ўртасидаги боғланишнинг мавжудлиги саналади. 
Тарбиячи (ўқитувчи)ларнинг ва ўқувчилар жамоасининг тар бияланувчи 
(ўқувчи)ларга педагогик таъсири, улар фаолияти ва муносабатларини тизимли 
ҳамда режали тарзда мақсадга мувофиқ ташкил қилишни назарда тутади. 
Тарбия жараёнида тарбиячи (ўқитувчи) ва тарбияланувчи (ўқувчи)ларнинг 
ижтимоий роли бир хил эмас. Тарбиячи учун тарбияланувчи ҳар вақт 
тарбиявий объект ҳисобланади. Бироқ, тарбияланувчи тарбиячи билан онгли 
равишда ўзаро муносабатда бўлишга эришса, тарбиявий муносабатлар фаол 
характер касб этади. 
Ривожланувчи (шахсни ривожлантириш), тарбияловчи (тарбия мақсадларини амалга 
ошириш) ва ташкилотчилик (фаолият ва муносабатларни мақсадга мувофиқ ташкил этиш) 
вазифалари тарбия жараёнида (тарбияланувчиларнинг) асосий вазифалари саналади. 
Тарбия жараёнининг қонуниятлари билан бирга бола тарбиясининг ҳам ўзига хос бир 
қатор муҳим қоидалари бўлиб, улар қуйидагилар: 


43 
- тарбиянинг аниқ бир мақсадга қаратилганлиги; 
- тарбияни ҳаётий фаолият билан боғлиқ ҳодиса деб билиш; 
- шахснинг жамоада тарбиялашга оид ўрни; 
- тарбияланувчи шахсига нисбатан талабчан бўлиши ва унинг шахсини ҳурмат қилиш; 
-тарбияланувчи (ўқувчи)нинг тарбия жараёнида ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
олиш; 
- тарбиявий ишларнинг изчиллиги ва мунтазам олиб борилишига эътибор. 
Тарбия жараёнининг муваффақияти уни ташкил этишда қандай тамойилларга кўра иш 
кўрилаётганлигига ҳам боғлиқ. 
Тарбия тамойиллари тарбия жараёни қонуниятларини акс эттиради. Тарбиявий 
жараёнда илғор тамойилларга амал қилиниши тарбия самарасини таъминлайди. Тарбия 
тамойиллари қуйидагилардан иборат: 

тарбиянинг мақсадга йўналтирилганлиги ва ғоявийлиги; 

тарбияда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устунлиги; 

тарбияда миллий, умумбашарий қадриятларнинг устунлиги; 

тарбияда изчиллик ва тизимлилик; 

тарбиянинг ижтимоий ҳаёт билан қўшиб олиб бориш; 

тарбияни меҳнат билан боғлаш; 

тарбияланувчи шахсни ҳурмат қилиш; 

тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш; 

жамоа ва жамоа ёрдамида тарбиялаш; 

тарбияда ўқувчи хулқидаги ижобий сифатларга таяниб, салбий томонларни 
йўқотиш. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish