Саноат миқиёсида коллоид ҳолатидаги аморф кренезёмни қўллашга оид маълумотлар жуда кўп. Бунда, золларни гилга айланиши ҳисобига турли туман мақсадларда қўлланилувчи материаллар олиниб, улар ўз навбатида ўзига хос хусусиятларига ва тузилишга эгалиги билан алохида ахамиятга эга.
Жумладан, қурилиш материаллар ишлаб чиқаришда ишкорий силикат суспензия қўллаш ҳисобига хосса ва хусусиятлари тубдан фарқ қилувчи қурилиш материаллари олишга эришилган.
Қишлоқ хўжалигида кейинги йилларда кенг миқиёсда таркибида аморф кремнезём сақловчи минерал ўғитлар миниорантлар ва озуқа қўшимчалари қўлланилиб бошланди. Бу ўринда SiO2 фаоллантирилган шакилда қўлланилиши алохида эътиборга молекдир.
Фаоллантирилган SiO2 ни олишда саноат чиқиндилари (металлургия, фосфор ва ИЭС тошқоллари) ҳамда табиий ҳомашёлардан (диотамит, кварц куми, кварцит, туффит, цеолитлар, бентонит гиллари) фойдаланиш мумкинлиги, ҳомашё базасининг етарли даражада эканлигини билдиради.[1]
Аммо шундай бўлсада В.Ю.Рогоф томонидан баён қилинган ишда бугунги кунда бу сохада аморф кремнезёмдан фойдаланишда унинг тақчиллиги, таннархи юқорилиги кўрсатилиб ўтилган ва уни саноат миқиёсида кам ҳажмда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган.[2]
Аморф кремнезёмни қуйидаги мухим бўлган хоссаларини таъкидлаш мумкин:
Кремнийли бирикмалар ўсимлик толаларини бир-бири билан ўзаро боғлаш хусусиятини намоён қилади.
Силикат галлоктозли гидрофил комплекслар ўсимлик хужайрасидаги эркин сувни ўзига боғлаш орқали ўсимликларни иммунитети ва бардошлилигини оширишга олиб келади.
Кремнийли брикмалар ўсимликлар томонидан фосфорни ўзлаштриб олишини фаоллаштиради ва яхшилайди, бу кўпроқ ўсимликларни паст хароратда ўсиш даврида кузатилади.[2]
Кремний ўсимликларда оксил ва шакар синтезида қатнашади ва бу қишлоқ хўжалиги меваларини таъмини яхшилайди.
Кремнийли ўғитларни қўллаш хосилдорликни, махсулот унимини хамда тупроқ унумдорлигинини оширади.
Кремний кислотаси кам бўлган тупроқларда бошқа минералларнинг миқдори кам бўлади, бунга сабаб аморф кремнезёмини миқдори камлиги бўлиб, тупроқда органик моддаларни дегродацияланишига олиб келишидир.
Кремнийли ўғитларни қўлланилиши бошқа хил минерал ўғитлар сарфини нисбатан камайтришга олиб келади, бу ўз навбатида ўсимликларни умумий озиқланиш балансини таъминлайди.
Пестидсидларни қўлланилиш миқдорини камайтиради.[4]
Аморф кремнезёмлари ичида нанодисперс холатдаги субстратларни озуқа қўшимчаси сифатида омихта ем сифатида қўллаш катта самара бериши [5] да кўрсатилган.
Кремнийли ўғитларни нордон типли ҳамда кислотали ва ювилгвн тупроқ шароитида қўллаш юқори самара бериши қайд қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |