4. ҲАРБИЙ ИСТЕҲКОМЛАР
Мудофаа иншоотлари – ўт очиш, жанг майдонини кузатиш ва қўшинларни бошқариш, шахсий таркиб, жанговар техника ва транспорт воситаларини қимоя қилиш сингари тадбирлар учун мўлжалланган иншоотлар тушунилади. Мудофаа иншоотларига турли типдаги окоялар, траншеялар, ўт очиш воситалари учун майдончалар, кузатиш пунктлари, пана жойлар, блиндажлар, махсус ўқ-дори омборлари, алоқа йўллари ва бошқалар киради. Мудофаа иншоотлари барпо қилиш жуда узоқ тарихга эга. Қадимда шаҳар ёки қўрғон-ларни душман ҳужумидан ҳимоя қилиш учун мудофаа деворлари қурилган, қўрғонлар атрофида чуқур хандақлар қазилиб, улар сув билан тўлдириб қўйилган. Қалъа ёки қўрғон деворларида ўт очиш туйнуклари (шинаклар), буржлар бўлган.
Қалъа – қадимда ва ўрта асрларда бино қилинган мустаҳкам мудофаа истеҳкоми. Ўрта Осиёда илк темир давридан бошлаб шаклланган(Таллашқон тепа 1, Бандихон 1). Ёзма манбаларда қалъа, кўрғон, истеҳком, ҳисор ва шаҳар маъноларида тилга олинади. Қалъалар, доира, тўғри тўртбурчак, квадрат ёки овал тарҳлибўлиб, атрофи баланд ўртача 9-10 м, қалинлиги 3-4 м. мудофаа девори билан ўралган. Девор ташқарисндан чуқур (2-3 м) ва кенглиги 10-15 м ли хандақ – зовур кавланган. Қалъалар девори пахса ва йирик хом ғиштлардан барпо этилган. Девор бўйлаб мўлалар, айниқса, унинг бурчак қисмларида эса доира ёки тўртбурчак шаклдаги буржлар қад кўтариб, уларнинг бир ёки икки қатор нишон туйнуклари — шинак (тиркаш) лари бўлган. Қалъада бир ёки икки дарвоза бўлиб, улар стратегик жиҳатдан ниҳоятда мустаҳкам (қўш минорали лабиринтли) қилиб курилган. Қалъалар ичида аҳоли турар жойлари, от, улов ва моллар учун отхона, молхона ва қўралар бўлган. Қамал вақтларида эса, зарурий озиқ-овқат, ем-хашак, қурол-яроғ, камон ўқлари ва палахмон тошлари сақланган.
Қалъа асосида, кейинчалик шаҳарлар юзага келиб, унинг майдони кенгайган. Баъзан, Қалъалар шаҳар ёки вилоят ҳукмдорининг қароргоҳига айлантирилиб, қаср қад кўтарган ва қалъанинг бу қисмида ҳисор, кўҳандиз ёки арк атамалари билан юритилган олий даргоҳ шаклланган. Бундай ҳукмдор қароргоҳини юнонлар акрополь, римликлар капитолий деб атаганлар. Шу боис қалъа деб Хоразмда шаҳар ёки мустаҳкам истеҳкомли қўрғон — турар жой тушунилган. Мае, Аёз қалъа, Жонбос қалъа, Бозорқалъа, Тупроққалъа, Куйқи-рилган қалъа ва бошқалар шулар жумласидандир. Бухоро ва Қашқадарё воҳаларида қалъалар, одатда, қўрғон деб юритилган. Mac, Қўрғони Ромитан, Ерқўрғон ва бошқа қурғонлар ҳам мустаҳкам девор билан ўралиб, бир нечта дарвозаси бўлган шаҳар қиёфасидаги қалъалар ҳисобланган.
Қалъалар шубҳасиз, қадимги ва ўрта асрларнинг ўзига хос меъморий обидаси ҳисобланади. Улар, аввало, аҳоли яшайдиган турар жой, мудофаа иншооти, ёвгарчилик даврларида қамалдаги ҳарбийлар қароргоҳи, озиқ-овқат ва қурол-яроғ омборхоналари каби вазифаларни ўтаган. Ўзбекистонда қад кўтарган қалъалар қурилиши узоқ тарихга, ўз анъаналари ва сермазмун атамаларга эга қадриятлардан ҳисобланади.
Қўрғон – қум, тупрокдан ҳосил қилинган сунъий тепа. Қўрғон, кўпинча айлана, овал, тўғри тўртбурчак, квадрат тарҳли, атрофи девор билан ўралиб, ичини қум, тупроқ, шағал билан тўлдириб сунъий ҳосил қилинган. Қўрғонлар узоқ ўтмишда мудофаа мақсадлари учун хизмат қилган. Ўрта асрларда қалин ва баланд мудофаа девори билан ўраб қурилган, асосан, бир дарвозали шаҳар қалъа. Табиий тепаликларда, баъзан баланд супа ишланиб устида бунёд этилган.
Мудофаа деворлари - аҳолини душман ҳужумидан саклаш мақсадида қадимги деҳқончилик воҳалари атрофига қурилган деворлар. Бундай деворлар Осиё, Европа ва Африка қитъасидаги кўпгина мамлакатларда қурилган (масалан, Буюк Хитой девори, Антонин девори ва б.). Ўзбекистон ҳудудида Шахрисабз, Китоб, Нурота деҳқончилик районлари ва Мароканда шаҳар атрофидаги қишлоқлар теварагига мудофаа деворлари қурилган. 1956 йилда Я. Ғ. Ғуломов бошчилигида Ўзбекистонда мудофаа деворлари излари аникланиб, уларнинг қурилиш техникаси ўрганилади. Ёзма манбаларда бу деворлар: Ҳоитул хорижи (Ташқи девор), Ҳоитул кабири (Катта девор), Сурул аъзами (Улуғвор девор), Канпир девор, Девори Канди бузург (Катта вилоятнинг девори), Девори Канди дизак (Истеҳкомли вилоят девори) деган номлар билан аталган. Ўзбекистондаги қадимги деҳқончилик воҳалари атрофида мудофаа деворлари бунёд қилишдан асосий мақсад воҳани кўчманчиларнинг ҳужумидан ҳимоя қилиш, шунингдек, воҳадаги ўтроқ аҳолини чет эл босқинчилари истилоси ва ҳукмронлиги ҳамда маҳаллий зўравонларни уларга ёрдамлашиб турган кўчманчи қабилалардан ажратиб, яккалаб қўйиш, итоаткорликда сақлаш эди.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистондаги мудофаа деворлари тарихини 3 даврга бўлиш мумкин: 1-давр мил. ав. 6-4-асрлар — мил. 5-6-асрлар; 2-давр 6-асрдан 8-асргача давом этган; 3-давр 8-асрнинг охири ва 9-асрнинг бошларига тўғри келади. Қадимги Бухоро, Суғд, Усрушона воҳалари атрофидаги деворлар ўзаро туташтирилиб, алоҳида воҳаларнигина эмас, балки бутун бир мамлакатни ураган ягона мудофаа тизимига айлантирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |