1)Aхборот-мантиқий модел - предмет соҳасининг ахборот объектлари (моҳиятлари) ва улар орасидаги боғланишлар тўплами.
Aхборот моделини яратиш жараёни бўлажак маълумотлар базаси фойдаланувчиларининг концептуал талабларини аниқлашдан бошланади.
Алоҳида фойдаланувчиларнинг талаблари берилган предмет соҳанинг концептуал модели деб номланган ягона "умумлаштирилган кўринишга" бирлаштирилади
2) Концептуал модел предмет соҳани физик жиҳатдан қандай сақланишини кўрсатмасдан ўзаро боғланган объектлар сифатида акс эттиради. Концептуал модел барча фойдаланувчиларнинг берилган предмет соҳа маълумотлар базасига бўлган интеграллашган концептуал талабларини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |