Фаннинг қисқача ривожланиш тарихи. «Назарий электротехника» фанини фанлари билан боғлиқлиги ва унинг электротехника умумий таълим системасида



Download 245,5 Kb.
Pdf ko'rish
Sana28.10.2022
Hajmi245,5 Kb.
#857382
Bog'liq
1-����㧠



 
1-маъруза 
Фаннинг қисқача ривожланиш тарихи. «Назарий 
электротехника» фанини фанлари билан боғлиқлиги ва 
унинг электротехника умумий таълим системасида 
тутган ўрни. 
 
Ҳар қандай мустақил ва ривожланган давлатнинг иқтисодий ва индустриал 
қудратига баҳо беришда унинг энергетикаси ва энергоресурслари (кўмир, нефт,
газ ва ҳ.к.) ҳисобга олинади. Бу маънода Ўзбекистон Республикасининг саноати, 
қишлоқ хўжалиги ва халқ фаровонлиги табиат бойликларига асосланган бўлиб, 
тобора ривожланувчи энергетикаси билан таъминланиб бораётир. Айни шу 
кунларда республика миқёсида ўрнатилган ва узлуксиз электр энергия берувчи 
электростанцияларнинг қуввати қарийб 12 млн. киловаттни (12х10

кВт) ташкил 
этади. Йил мобайнида улар ишлаб чиқадиган электр энергияси 70-75 
млрд.киловатт-соатга тенгдир. Аммо республика аҳолисининг киши бошига 
тўғри келадиган, яъни ишлатиладиган йиллик энергияси 4000 киловатт-соатдан 
ошмайди, буни эса Европа мамлакатларидаги ўртача кўрсаткичдан (10-12 минг 
кВт-соат) анча паст деб билиш керак. Бу республикамиз ресурсларини янада 
кўпроқ ишга солиб, электр станцияларнинг сонини ва қувватини тобора 
кўпайтиришга мажбур этади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, йирик иссиқлик 
ва гидравлик электростанциялар қаторида қуёш энергияси ва сув қувватидан 
фойдаланишга мўлжалланган кичик ва ҳатто майда электростанцияларни кенг 
масштабда қуриш лозим. 
Электроэнергетиканинг бундай суръатда ривожланиб боришини унинг 
илмий - назарий асоси бўлмиш, назарий электротехникасиз тасаввур қилиб
бўлмайди. Умуман олганда электротехника 
(шу жумладан, назарий 
электротехника) 
ҳамма 
замонавий 
электротехник 
илмий 
йўналишлар 
3(электромеханика ва электродинамика, электроника ва яримўтказгич техникаси, 
автоматика, алоқа ва ҳисоблаш техникаси, радио ва телевидение ва ҳ.к.) учун 


фундаментал фан тармоги ҳисобланади. Шунинг учун ҳам XX асрнинг 30-
йилларида электротехника фанини чегаралаш мақсадида унга махсус физик ва 
математик сайқал берилиб, асосан электр ва электромагнетизм қонунларини 
ўрганиш ва уларнинг назарияларини чуқурлаштириш топширилган. Натижада 
янги ва тез кунда тараққий топган н а з а р и й э л е к т р о т е х н и к а фани 
вужудга келди.
Электротехниканинг назарий асосларини ўзлаштирмаган мухандис энергетика 
соҳасида замонавий мутахассис бўлиб етишиши мумкин эмас. У ҳозирги кунда 
яратилаётган электроэнергетик ва электроника асбоб-ускуналарини саводли 
равишда ишлатолмаслиги аниқ. Бўлажак инженер ўз онги билан электр 
занжирлар ва магнит майдонлардаги физик жараёнларни чуқур ўрганган 
ҳолдагина фаол ижодкор бўла олади. 
Электротехника тарихи ўз илдизлари билан қадим замонларга кириб кетган. 
У мусбат ва манфий зарядланган электр заррачалар ва оҳанграбо темирлар 
(магнитлар) хусусиятларини ўрганишдан бошланган. Аммо шунга қарамай, XIX
асрнинг бошларига қадар, 300-400 йил мобайнида, ҳеч ким электр ва магнит 
ҳодисаларини бир-бири билан чамбарчас боғланганлигини айтиб беролмаган. 
Айнан электр ва магнит ҳодисалари ягона табиатли электромагнит майдонининг 
икки турли, икки томонли хусусияти эканлиги исботланганидан кейин 
электротехника қудратли техника соҳасига айлана бошлади. 
Биринчи изланишлар - электр ва магнит ҳодисаларини ўрганишдаги 
дастлабки ютуқлар сабабчилари сифатида инглиз физиги У.Гилъберт (1544-1603 
й.,), рус олимлари М.В. Ломоносов (1711-1765 й.) ва Ф. Энипус (1724-1802 й.), 
француз физиги Ш.Кулон (1736-1806 й.) ва бошқаларни кўрсатиш ўринлидир. 
Улар туфайли инсоният ҳаёти билан чамбарчас боғланган табиатнинг вужуди 
тўла-тўкис электромагнит ҳодисалардан иборатлиги исботланди. Қолаверса, бу 
олимлар очган қонун-қоидалар ҳозирги замонавий фундаментал фанларга ҳам 
асос бўлди. 
1735 йилда Ш.Кулон ҳар қандай иккита q
1
ва q
2
электрланган заррачалар 
(зарядлар) ўртасида электр майдон кучлари ҳосил бўлишини исботлаб, улар 


ўртасидаги ўзаро тортишиш (ёки итарилиш) кучи шу зарядларнинг массаларига 
тўғри пропорционал ва улар орасидаги масофанинг квадратига тескари 
пропорционаллигини кўрсатиб берди. Ундан ташқари Кулон электр зарядларини 
ток ўтказгичларининг фақат сиртидагина жойлашишини айтиб берди. Магнит 
моменти ва зарядларнинг қутбланиши тўғрисидаги маълумотларни ҳам ушбу 
олим қолдирган. 
1820 йилда Даниялик физик Х.Эрстед (1777-1851 й.) ҳаракатдаги заряд (ёки 
электр токи) ўз атрофида магнит майдони ҳосил қилишини исботлади: бу ҳодиса 
электр ва магнит 
майдонларининг ўзаро боғланган ҳолатда вужудга келишини тажрибада 
тасдиқлади. 
Худди ўша 1820 йилда француз олими А.Ампер (1775-1836 й.) думалоқ
ғалтак (соленоид) атрофида, ўзгармас ток ўтиши натижасида, ҳосил бўлган 
магнит майдони табиий темир магнитларининг майдонидан фарқ қилмаслигини 
кўрсатди. Демак ўзгармас магнитлар майдони ҳам улар таркибидаги молекуляр 
токлар оқими натижасида вужудга келади деб хулоса қилди олим. Шуниси 
қизиқарлики, ер магнетизми тўғрисидаги замонавий назариялар ҳам ер 
атрофидаги магнит майдонини ер юзидаги токлар билан боғлайди. 
Кейинги ўта муҳим кашфиёт - 1831 йилда топилган электромагнит 
индукция ҳодисаси, яъни магнит майдонида ҳаракат қилаётган ўтказгич сим 
чеккаларида электр юритувчи куч ҳосил бўлиши ҳисобланади. Бу физикавий 
фундаментал қонунни яратган инглиз олими М.Фарадей (1791-1867 й.) яна бир 
бор магнит ва электр ҳодисалари бир-биридан ажралган ҳолатда мавжуд бўла 
олмаслигини исботлади. 
1833 йилда рус олими Э.Х.Ленц (1804-1865 й.) электр токи ҳосил қилган 
магнит майдони компас милини ҳаракатлантириши ва магнит майдонида 
ҳаракатда бўлган ўтказгичда э.ю.к. ҳосил бўлиши қонуниятларига ягона 
электромагнит ва ўзаро тескари жараёнлар деб бахо берди. Аммо шу билан бирга 
бу изланишлар Х.Эрстед ва М.Фарадей яратган қонунларнинг бир-бирига 
боғлиқлигини намойиш этган. 


Электр манбалари яратишда ва улар энергиясининг истеъмол қилиниши, 
бошқа турли энергияларга айланиши назариясини ишлаб чиқишда яна бир гуруҳ 
олимлар фаол ижод қилганлар. Булар ичида: итальян физиги А.Вольта (1745-1824 
й.) ўзининг кашфиёти билан дунёда биринчи электр кимёвий генератор яратган 
(1799 й.); рус академиги В.В. Петров (1761- 1834 й.) тарихда биринчи бўлиб (1822 
й.) электр ёй кашф этган; немис физиги Г.С. Ом (1787-1854 й.) электр токининг 
кучини занжир қаршилиги билан боғлаган (Ом конуни - 1826 й.); немис олими 
Г.Р. Кирхгоф (1824-1887 й.) ўз ватандоши Г.С. Омнинг галъваник электр 
занжирларига бағишлаган назариясини муваффақият билан давом эттириб, 1847 
йилда ўзининг машҳур ”I ва II Кирхгоф қонунлари”ни яратди. Натижада XIX 
асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб электротехника ҳам назарий, ҳам амалий 
жиҳатдан жуда ривожланиб кетди. Европанинг деярли хамма йирик давлатларида 
(Франция, Англия, Германия, Россия, Италия ва х.к.) саноат энергетикаси оёққа 
тура бошлади: электр машиналар, трансформаторлар, электр узатувчи линиялар 
ва бошқа энергетика техникаси яратилиши авж олди. Шу билан бир қаторда 
электр алоқа техникаси (телеграф, телефон ва х.к.) ва автоматика элементлари 
пайдо бўла бошлади. 
Электротехника назарияси эса йилдан-йилга бойиб борди ва ниҳоят буюк 
инглиз олими Ж.К. Максвелл (1831-1879 й.) бу фаннинг тўла-тўкис ғалаба 
қозонишига асосий сабабчи бўлди. М.Фарадей асослаган электромагнетизмга 
тегишли порлоқ ғоялар Ж.Максвелл ижросида янги кучли сифатларга эга бўлди. 
Натижада табиатнинг бошқа соҳаларига ҳам электромагнит қиёфа берилди; шу 
жумладан ёруғлик тарқалиши қонуниятларига ҳам электромагнит сайқал берилди. 
Хуллас, кўп йиллар мобайнида ҳар хил илмий йўналишларда тўпланиб қолган 
талай муаммолар Максвелл назариялари ёрдамида ечила бошлади. Физика 
тарихида биринчи марта ”Электромагнит майдони фазонинг шундай бир 
қисмики, у ўзини ва ўз ичига олган моддаларни (нарсаларни) электрланган ёки 
магнитланган ҳолатда ушлаб туради“ - деб хулосага келинди. Ж.Максвеллнинг 
машхур бўлган тўртта дифференциал тенгламаси электродинамика фанининг 
янада ривожланишига асос бўлди. Чуқур тушунчалар бериб тўхталмаганда, бу 


тенгламалар тегишлича: Гаусс теоремаси, электромагнит индукция ҳодисаси, 
магнит куч чизиқлари узлуксизлиги ва тўла ток қонунларини дифференциал 
кўринишда акс эттиради.
Ж.Максвеллнинг электромагнит майдон назарияси XIX асрнинг охири ва 
XX асрнинг бошларида буюк олимлар Генрих Герц (1857-1894 й.), П.Н.Лебедев 
(1866-1912 й.), А.С.Попов (1859-1906 й.) томонидан амалий тасдиқланиб, 
электромагнит тўлқинлар (радио тўлқинлари) ҳисобига электротехника, радио ва 
телевидение вужудга келишига сабабчи бўлди. 
Электротехниканинг ривожланиши XX асрнинг бошларида фан ва 
техниканинг йирик ва амалий сохаларини кашф қилиш билан нишонланди. 
Электр энергиясини ишлаб чиқаришда катта-катта электрогенераторлар, уни 
масофага узатишда эса йирик ва юқори кучланишли трансформаторлар кашф 
этилди. 
Электр 
юритгичлар 
(моторлар) 
завод 
ва 
фабрикаларда 
буғ 
машиналарининг ўрнини эгаллади ва секин-аста транспортда электор юритма 
вазифасини ҳам бажара бошлади. Бу эса электротехникадан ”электр машина ва 
трансформаторлар“, ”электр юритма“, ”корхона ва шахарларни электрлаштириш“, 
”электр станциялар, электр тармоқлар ва системалар“ каби янги йўналишлар 
ажралиб чиқиб, уларнинг мустақил фан соҳаларига айланишига олиб келди. 
Кучсиз токлар электротехникаси эса алоқа техникаси (телефон ва телеграф), 
радиотехника ва телевидение, автоматика ва телемеханика, электроника ва 
ҳисоблаш техникаси каби йўналишларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлди. 
Натижада электротехника фани чегарасиз ва катта ҳажмли илм хазинасига 
айланди ва уни соҳаларга ажратмасдан туриб ўзлаштириб бўлмайдиган бўлиб
қолди. Шунинг учун хам энергетика ва электротехника мутахассисликларида 
ўқийдиган олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари учун ”Назарий 
электротехника (ёки электротехниканинг назарий асослари) “ деган фан 
ўқитилади. 
Электротехниканинг назарий асослари фани Ўзбекистон Олий ўқув 
юртларида асосан 1930-1935 йиллардан бошлаб ўқитилиб келинаётир. Илм-
фаннинг бу йўналишига Ўрта Осиё индустриал институти қошидаги энергетика 


факулътетида асос солинган. Юртимиздаги барча ўқув юртларида ўқитиладиган 
электротехника фани ўқув дастурларидан ўрин олиб, бошқа техник фанлар 
қаторида мухандисларнинг илмий савиясини оширишда ўзбек олимлари - проф. 
Ғ.Р. Раҳимов, проф. Х.Ф. Фозилов проф. М.З.Хомидхоновларнинг хизматлари 
жуда катта бўлган. Шуни хам айтиш лозимки иккинчи жаҳон уруши йилларида 
(1941-1945 й.) собиқ иттифоқнинг марказий шаҳарларидан Тошкентга вақтинча 
кўчиб келган рус олимларидан - академик Л.Р. Нейман ва Академия мухбир 
аъзоси М.А. Шателенлар хам бизнинг электротехника фанимизнинг 
ривожланишига сезиларли ҳисса қўшганлар.

 
Электротехниканинг назарий асослари “ фанини Ўзбекистонда биринчи 
бўлиб талабаларга ўргатган, дастлабки лабораториялар ташкил этган, бу соҳада 
кўплаб юқори малакали мутахассислар тайёрлаган ва ниҳоят ўзидан кейин йирик 
илмий мактаб қолдирган олим - Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси, профессор Ғофир 
Раҳимович Раҳимовдир. Айнан шу мўътабар олим ва тараққийпарвар инсон 
туфайли Тошкент политехника институти (хозир эса техника университети) ” 
Электротехниканинг назарий асослари “ кафедраси кўп қўшни давлатлар 
доирасида (Россия федерацияси, Украина, Белорус, Қозоғистон, Кавказ 
давлатлари ва х.к.) обрўли маориф даргохига айланди. Профессор Г.Р.Раҳимов 
фаолияти натижасида ТошПИ собиқ МДХ мамлакатлари миқёсида назарий 
электротехниканинг ” Электротехниканинг назарий асослари “ бўйича илмий 
марказга айланди.

Download 245,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish