Фанларни ўқитишда электрон таълим муҳити
Ризаев Рустам Қобилович
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Физика-математика факультети “Уумумий математика” кафедраси ўқитувчиси
Аннотация. Ушбу мақолада умумий ўрта таълимда геометрия фанидан электрон ўқув муҳитини яратиш ва унга қўйилган талаблар қаралган.
Калит сўзлар. Электрон таълим муҳити, компетенция, ўқув дастур.
Аннотатион. Тҳис артиcле лоокс ат тҳе cреатион анд реқуирементс оф ан элеcтрониc леарнинг энвиронмент он тҳе субжеcт оф геометриcс ин генерал сеcондарй эдуcатион.
Кейwордс. Э-леарнинг энвиронмент, cомпетенcе, траининг програм.
Ҳозирда олиб борилаётган катта ижобий ўзгаришлар, ислоҳатлар, сай-ҳаракатлар мутлақо янги сиёсий-иқтисодий тизим шаклланаётганлигидан дарак бермоқда ва бу кўпчиликни, шу жумладан, ҳалқимизни қувонтирмоқда. Ҳар соҳадаги ривожланишнинг яқин ва узоқ режалари соҳа мутахасислари тамонидан ҳар тамонлама пишиқ ва пухта режа ва дастурларни яратиш ишлари қизғин тус олган. Жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиёти учун кўзланаётган режаларнинг асосий қисмини таълим тизимини такомиллаштириш масалалари ташкил этаётганлиги барчамиз учун сир эмас.
Сўнги йиллар давомида таълим тизимини янада ривожлантиришга қаратилган жараён 2020 йил бошига келиб, зеро бунга ҳали тайёр бўлмасакда, оғир пандимия шароитига роʻбару келганимиз сабабли тезкорлик билан мутлақо кутилмаган таълим шаклини тизимимизнинг деярли барча босқичларига жорий этишга мажбур боʻлдик. Таълимнинг бу шакли, аслида олдиндан мавжуд бўлган, оʻрганилаётган, такомиллаштирилаётган, лекин ҳали оммалашиб улгурмаган масофавий таълим шакли эди. Таълимнинг бу шакли ўзининг ноанъанавий коʻриниши, замонавийлиги, ҳар тамонлама қулайлиги ва тежамлилиги билан бир қаторда маълум ҳолларда жуда зарурийлигини ҳам ошкор этди. Тезкор коʻрилган чора тадбирлар ёрдамида оʻқув йилиниг узвийлигини сақлаб қолиш ва дастурларни оʻз вақтида якунлаш мақсадида бизнинг таълим жараёнимизда ҳам масофадан оʻқитиш, электрон таълим тизими ёʻлга қоʻйилди. Масалан, оʻрта мактаб таълимида ТВ тизими орқали назарий машгʻулотлар видеодарс шаклида бутун Республика боʻйлаб оʻқувчиларга узатилди. Амалий машгʻулотлар эса бевосита фан оʻқитувчилари ва оʻқувчилар оʻртасида телеграм каби тармоқлар орқали амалга оширилди. Олий таълим муассасалари ва академик литсейларда эса махсус пларформалар яратилиб, ЗООМ дастури ёрдамида виртуал аудиторияларда дарс машгʻулот сифатли ва самарали олиб борилаётганлигини кузатишимиз мумкин.
Шундай экан, жорий электрон таълим тизимини такомиллаштириш, кучайтириш ҳамда керак боʻлса, бунданда самаралироқ боʻлган электрон тизимларнинг мутлақо янги шаклларини яратиш ва амалиётга татбиқ этишни таълимни такомиллаштиришдаги энг зарур вазифаларимиздан бири сифатида қарашимиз керак. Албатта бу каби режаларни амалга оширишда илмий изланишлар, соҳа вакиллари билан ҳамфикрлиликда илмий амалий сименарлар, конференсиялар уюштиришимиз, хориж тажрибаларидан унумли фойдаланишимиз керак боʻлади. Мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда элеcтрон таълим тизимини такомиллаштириш ёки янги миллий коʻринишда яратиш учун қуйидаги:
тизимнинг кучи ва қуввати билан маълум ҳажмдаги ахборотни кўтара олиши ҳамда алоқани узатилиш ҳудудининг кенглигига мутаносиблигини таъминлаш;
ахборотларнинг формати, ҳажми ва ҳаттоки, ахборот қисқа ва тушунарли бўладиган янги замонавий (масалан, диаграмма, гистограмма, класстер, харита, жадваллар) шаклларда бўлишини таъминлаш;
тизимдан ва унинг барча имкониятларидан фойдаланиш коʻрсатмаси боʻйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва назорат қилиш;
таълим берувчилар ва асосан таълим олувчиларнинг моддий, моддий-техник ва дастурий таъминотининг оʻртача даражасини ҳисобга олиш.
Хулоса оʻрнида амалиётга жорий этиладиган электрон таълим тизими самара бериши учун уни такомиллаштириш жараёнида юқоридаги омилларга мос равишда аввало уни қулайлиги ва мукаммаллигига эришиш, таълим тизимига таълим берувчилар тамонидан юкланадиган ишланмаларни сифатли, замонавий шаклларда бўлиши каби келишувларни белгилаш, тизим фойдаланувчилари тоʻгʻрисида аҳолини ижтимоий-иқтисодий баҳолаб беручи ташкилотлар маълумотларига таяниш, тизим устида кучли назорат мониторингини юритиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |