Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати



Download 3,22 Mb.
bet102/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

113-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномалар юқори малакали ва малакали мутахассислар учун меҳнат шартномаларининг амал қилиш муддатига, бироқ кўпи билан уч йилга, чексиз миқдорда узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда кўпи билан уч йилга берилади. Бунда юқори малакали ва малакали мутахассислар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўриндошлик асосида ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома олмаган ҳолда ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга.
Бошқа чет эллик фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномалар меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига, бироқ кўпи билан бир йилга, чексиз миқдорда узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда кўпи билан бир йилга берилади.
18-боб. Меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги инфратузилмасини ривожлантиришга доир ахборот технологиялари
114-модда. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш
Меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги инфратузилмасини ривожлантиришга доир ахборот технологиялари бандликни тартибга солиш соҳасида вақт, меҳнат, қувват ҳамда моддий ресурслар сарфланишини камайтириш учун ахборот жараёнини самарали ташкил этишга доир маълумотларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва уларни узатиш воситалари ҳамда услубларининг мажмуидир.
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси қуйидагиларни таъминлайди:
иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш тартиб-таомилларини электрон рўйхатдан ўтказишни амалга оширишни;
иш берувчиларнинг тузилмаси (штат жадвали), шу жумладан мавжуд ва ташкил этиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига доир ахборот тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантиришни;
фуқароларнинг электрон меҳнат дафтарчасида ходимларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотларга, ҳисобланган иш ҳақи ва жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан тўланган солиқлар, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобварақларига тўловлар ҳақидаги ахборотга асосланган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва юритишни;
аҳоли бандлиги соҳасида давлат сиёсати олиб борилишини мувофиқлаштиришни ва унинг самарадорлигини ошириш учун меҳнат бозори кўрсаткичларининг ҳолати ва суръатлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотларни идоралараро тизимлаштирилган тарзда ва мунтазам равишда электрон алмашишни жорий этишни;
ходимлар ҳамда ишчиларнинг сон ва сифат жиҳатидан таркиби, бўш (вакант) иш ўринлари ҳақида автоматик режимда тузилган, шунингдек иш берувчиларнинг ишга жойлашиш учун номзодларга қўйиладиган малакавий ва бошқа талаблари тўғрисидаги холис, шаффоф ҳамда долзарб ахборотни шакллантиришни;
меҳнат ресурсларининг, шу билан бирга меҳнат ресурсларининг тоифалари тўғрисидаги маълумотларнинг вақти-вақти билан янгиланиб туриладиган балансини шакллантиришни;
меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазасининг, ишга жойлаштириш дастурлари амалга оширилишининг ўтказиладиган текширувлари, иш ўринлари аттестацияси, шунингдек Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрига тегишли маълумотлар (ахборот) тўлиқ жойлаштирилишини экспертизадан ўтказиш натижалари мониторингини юритишни;
вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш имконияти, уюшган меҳнат миграцияси тўғрисидаги келишувга асосан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштирилган фуқаролар ҳақида маълумотлар базасини яратишни;
меҳнат бозорининг, ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг ривожланиш прогнозларини шакллантиришни;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ахборот ресурсларини уйғунлаштиришни.
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish