Фанидан оралиқ назорат саволлари (2021-2022 ўқув йили)



Download 33,79 Kb.
bet2/2
Sana21.04.2022
Hajmi33,79 Kb.
#569071
TuriПротокол
1   2
Bog'liq
6 курс Оралик назорат саволлар

ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР

  1. Бемор 33 ёшда. Касалликнинг биринчи куни. Яшаш жойидаги поликлиникага бош оғриши, умумий ҳолсизликка, тана ҳароратининг 39,00С гача кўтарилишига, эрталабдан бери қорин соҳасида оғриқка, ахлати суюқ, ҳар 10 минутда, кейин ёлгон чакирик ва “ректал тупук” симптоми пайдо бўлган. Кўрикда: тили оқ караш билан қопланган, қорни юмшоқ, сигмасимон ичакда ва йугон ичак тушувчи кисмида оғриқли, юрак тонлари бўғиқ, пульс 80 та/мин. АКБ-110/70. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  2. Бемор 12 ёшли. Касалликнинг 10-куни юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат килган. Бемор дармонсиз, боши огрийди, уйқуси бўзилган, тана ҳарорати 39 С гача кўтарилади. Бемор касаллигини арикдан сув ичганлиги билан боглайди. Шифохонада беморнинг аҳволи ёмонлашган, ҳарорати 40 С гача кўтарилган, хуши карахт, териси оқарган, қорин ва бел соҳаларида розеол-папулёз тошмалар, дикротик пульс, гипотония кузатилади. Тили оқ караш билан қопланган, қуруқ, қорни дам, метеоризм кузатилади. Жигар ва талоқ катталашган.

Сизнинг ташхисингиз. Врач тактикаси.

  1. Бемор 25 ёшли. Касалликнинг 9-куни юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Шикояти: тана ҳароратининг 38,5 С гача чиққанлиги, аввалига қабзият кейин 2-3 марта суюқ ич кетишига, боши кучли оғришига. Бемор касал бўлишидан олдин ўртоқлари билан каналда чўмилган. Кўрик вактида беморни умумий аҳволи ўртача оғирликда, юзи синиққан, териси оқ рангда, қуруқ. Ўпкасида қуруқ хириллашлар эшитилади, юрак тонлари бўғиқ. Тилида тиш излари бор. Падалка симптоми мусбат.

Сизнинг ташхисингиз. Врач тактикаси.

  1. Беморнинг тана ҳарорати 39С гача кўтарилган ва 2-кунгача юқори бўлиб турган боши оғриған дармони кўриб бадани какшаган, обектив кўрикда юзлари қизарган пулс мароми бўзилган юрак тонлари бугук қориннинг пастки чап томони бураб огрийди, ҳар галл хожатга боришдан олдин орқа тешик ачишиб қаттиқ огрийди, бемор бир кеча кундузда 20-30 марта хожатга боради. Дастлабки ташхисни қуйинг. Врач тактикаси.

  2. Бемор 14 ойлик. Шикоятлари тана ҳароратининг 380С га кўтарилиши, уйқучанлик, сарғайиш, қўсиш. Объектив кўрикда: умумий аҳволи оғир. Эс-хуши хиралашган. Тери қопламалари, шиллиқ қаватлар ва кўз склерасида сарғайиш +++. Инъекция жойларидан қон куилшлар. Ўпкасида дағал нафас. Юрак тонлари бўғиқ, пульс 150 минутига. Жигар қирғоқлари қовурға равоғи буйлаб, сезувчан. Қусиқ массаси «кофе қўйқасидек». Сийдик тўқлашган, ахлати ахолик. Қонда камқонлик, тромбоцитопения, лейкоцитоз, нейтрофилёз, ЭЧТ 18 мм/с, умумий билирубин 190мкмоль/л, АЛТ 2,10 мкмоль/л, протромбин вақти 47 сек., протромбин индекси 50%. Сизнинг ташхисингиз. Врач тактикаси.

  3. 9 ёшлик бемор. Ич кетиш, қоринда оғриқ, тана ҳароратининг кутарилиши шикоятлари билан мурожат килди.Курик вактида аҳволи ўрта огир ,камкувват, ланж, тана ҳарорати 39 С, қоринда оғриқ бор, қорин тортилган, сигмасимон ичаги катталашган, оғриқли. Ахлати суткада 20 мартагача , шиллик ва кон аралаш. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  4. Бемор 12 ёшли. Касалликнинг3-куни юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат килган. Бемор дармонсиз, боши огрийди, уйқуси бўзилган, тана ҳарорати 37.5 С гача кўтарилади. Шифохонада беморнинг аҳволи ёмонлашган, ҳарорати 38.5 С гача кўтарилган, хуши карахт, териси оқарган, қорин ва бел соҳаларида оғриқ кузатилади, оғриқ кўпроқ қориннинг чап пастки ёнбош соҳасида кучлироқ, сохта чакириклар, ахлати тупуксимон. Сизнинг ташхисингиз. Врач тактикаси.

  5. Бемор 55 ёшда. Касаллик тусатдан бошланган. Тана ҳарорати 39,4 0С, бош айланиши, кўп марта қусиш, қорнининг пастки соҳасида чап томонлама тулгоқсимон оғриқ, суюқ ахлат, кон ва шиллик аралаш, кунига 20-25 марта. Эрталаб тез ёрдам чакиришди.

Кўрикда: тана ҳарорати 39,0 0С , тўқималар тургорлиги пасайган, лаблари қуруқ, юрак тонлари бўғиқлашган, қорни бироз дам. Пальпацияда сигмасимон ичак сезгир. Оғриқли, ахлати кўринишидан куюк массаларсиз, кон ва шиллик аралаш. Сизнинг ташхисингиз ? Врач тактикаси.

  1. Бемор 50 ёш. Чупон. Касалликнинг 3-куни. Шикояти:Чап ёноқда шишга ва ярага, бош оғришига, тана ҳароратининг 380гача кўтарилишига. Касаллик ўткир бошланган,буйнида чап томонида кизгиш тугунча пайдо бўлган,бу тезда пуфакчага айланган,шу жойда кучли кичиш кузатилган ва ярача пайдо бўлган. Кўрикда: Умумий аҳволи оғир. Тана ҳарорати 39.00,чап ёногида ва жаг ости соҳасида,буйиннинг чап томони шишган, шу соҳада тери ранги ўзгармаган. Ёноқдаги шишнинг марказида 2,5х2,0 см яра бор, яра корамтир каткалоқ билан қопланган, яранинг гардиши тўқ кизил рангли, унинг атрофида майда пуфакчалар бор, ичи консимон суюқлик билан тулган. Яра соҳасида оғриқ йўқ. Дастлабки ташхисни қуйинг. Врач тактикаси.

  2. Бемор 20 ёшда. Шифохонага дармонсизлик, иштаҳасизлик, кўнгил айнишига, кайт қилишига, ўнг қовурға остида оғриқ борлигига, сийдиги тўқ сариклигидан, ахлатининг оқарганидан шикоят қилиб келди. Анамнезидан касаллиги аста-секин бошланган, тана ҳарорати 37 гача кўтарилган, кўнгли айниган , кўзга кўринарли шиллик пардалар сарғайган. Беморда интоксикация белгилари ва ўнг қовурға остида оғриқ борлиги аниқланади.Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  3. Бемор 40 ёшда. Чупон . Тез ёрдам врачи томонидан кўрилди. Шикояти: юзининг чап томонидаги шишга, бурнининг чап канотидаги яраларга, кора катколоқ билан қопланган. Яра атрофи тўқ кизил, пуфакчалар бор. Умумий аҳволи ўрта оғир, тана ҳарорати 38.5 0С. Чап кўзи шиш хисобига очилмайди. Пулс 91 та/мин, юрак тонлари бўғиқ, чаг ости лимфа тугунлари оғриқли, катталашган, томоғи тоза. Эпид анамнез: 4 кун олдин улган молни суйган. Молнии нима сабабдан улганини билмайди. Сизнинг ташхисингиз ? Врач тактикаси.

  4. Бемор 42 ёш, мол боқар. Касалликнинг 9-куни. Шикояти: мушак ва бўғимлардаги оғриқка, бош оғришига, кўп терлашга. Анамнезидан: 10 кундан буён касал. Биринчи куни тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, ваража кузатилган, аҳволи ёмонлашмаганлиги сабабли далада ишлашни давом эттирган. Охирги 3 кунда 37,5-38,50с гача кўтарилган. Кўрикда: аҳволи ўрта оғир, тана ҳарорати 38.00С, тери намлиги ошган, буйин ва қўлтиқ ости лимфа тугунлари 0,5-1,0 см гача катталашган, оғриқсиз, қаттиқ, эластик консистенцияли. Ўпкасида визикуляр нафас, юрак тонлари бўғиқлашган, қорни юмшоқ, оғриқсиз, жигари қовурға равогидан 1.5-2.0 см катталашган. Талоғи катталашмаган. Ахлати ва сийдиги одатдагидек. Тахминий ташхис? Врач тактикаси.

  5. Бемор 18 ёшда. Шифохонага дармонсизлик, иштаҳасизлик, кўнгил айнишига, кайт қилишига, ўнг қовурға остида оғриқ борлигига, сийдиги тўқ сариклигидан, ахлатининг оқарганидан шикоят қилиб келди. Анамнезидан касаллиги аста-секин бошланган, тана ҳарорати 37,5 гача кўтарилган, кўнгли айниган, кўзга кўринарли шиллик пардалар сарғайган. Беморда интоксикация белгилари ва ўнг қовурға остида оғриқ борлиги аниқланади.Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  6. Бемор 19 ёшда. Шикоятлари; ҳолсизликка, иштаҳасизликка, бош айланишига, кўнгил айнишига, ич қотишига, ахлати рангсизлигига, сийдиги пиво рангида бўлишига, ўнг қовурға остида тўмтоқ оғриқ борлигига, тери рангининг сарғайишига шикоят қилади. Анамниезидан 6 ой олдин шифохонада даволанган ва томир ичи иньекциялари олган. Кон биохимик таҳлилида умумий билирубин 51,4 мкмол\л, боғланган билирубин 41.0 мкмол\л, боғланмаган билирубин 10.4 мкмол\л, АлАТ 2.90 , Ас Т 1.70. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  7. Бемор 16 ёшда. Шикоятлари; ҳолсизликка, иштаҳасизликка, бош айланишига, кўнгил айнишига, ич қотишига, ахлати рангсизлигига, сийдиги пиво рангида бўлишига, ўнг қовурға остида тўмтоқ оғриқ борлигига, тери рангининг сарғайишига шикоят қилади. Анамнезидан 6 ой олдин шифохонада даволанган ва томир ичи иньекциялари олган. Кон биохимик таҳлилида умумий билирубин 51,4 мкмол\л, боғланмаган билирубин 10.4 мкмол\л, боғланган билирубин 41.0 мкмол\л АлАТ1.90 , АсАТ0.70. Дастлабки ташхисни қуйинг. Врач тактикаси.

  8. Бемор 14-ёшда. Шифохонага тана ҳароратини 38-39 гача остида оғриқга ва эпигастрал соҳада тўмтоқ оғриқга, шу соҳада оғирлик сезишига, дармонсизликка кўтарилишига, ҳолсизликка, бош оғришига, иштаҳани пасайишига, қусишга, ўнг қовурға остидаги оғриқга шикоят қилиб келди. Сийдик ранги пиво рангида, ахлати оқлиги кўзга ташланади, пальпацияда жигар катталашган. Сизнинг ташхисингиз. Врач тактикаси.

  9. Бемор 16 ёшда. Шикоятлари; ҳолсизликка, иштаҳасизликка, бош айланишига, кўнгил айнишига, ич қотишига, ахлати рангсизлигига, сийдиги пиво рангида бўлишига, ўнг қовурға остида тўмтоқ оғриқ борлигига, тери рангининг сарғайишига шикоят қилади. Анамниезидан 6 ой олдин шифохонада даволанган ва томир ичи иньекциялари олган. Кон биохимик таҳлилида умумий билирубин 51,4 мкмол\л, боғланган билирубин 41.0 мкмол\л, боғланмаган билирубин 10.4 мкмол\л, АлАТ 2.90 , Ас Т 1.70. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  10. Бемор 9 ёшда. Онасини сўзидан касаллик аста-секин ривожланган: ланжлик, бош оғриши, уйкусининг бўзилиши ва иштахасининг йуколиши безовта килган. Тана ҳарорати аста-секинлик билан кутарилган (39-40С гача). Тили ок караш билан қопланган, катталашган. Қориннинг илеоцекал сохасида гулдираш сезилади, Падалка симптоми мусбат. Конда лейкопения. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  11. Бемор стационарга касаллик бошлангандан 2 кун утгач ўткир интоксикация белгилари билан олиб келинди. Обьектив кўрикда бемор оғир аҳволда. Терида ҳар хил катталикдаги геморагик тошмалар, куз склерасида кон қўйилишлар бор, тилини чиқарганда титрайди, юзи қизарган. Тахминий ташхис. Врач тактикаси.

  12. Саёҳатдан қайтган аёл 2 кундан сўнг тез ёрдам чақиртирди. Шикояти, уйқу бўзилишига, бош оғришига, иштаҳасизлик, қорин дам бўлишига. Анамнезидан маълумки, 1 хафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб турган. Беморни кўрикдан ўтказилганда юзи оқарган, қорин соҳасида розеолёз тошма бор, нисбий брадикардия, тили катталашган, гепатоспленомегалия аниқланади. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  13. 21 ёшли беморда иситманинг 39,2 °C гача кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриши, томоқда, мушакларда, бўғимларда ва қоринда оғриқ, кўнгил айниши кузатилади. Бир марта қусган. 3-куни қориндаги оғриқ кучайган ҳамда „аппендицит”ташхиси билан хирургия бўлимига тушган. Кўрикда: томоқ шиллиқ қавати гиперемияси, субиктериклик, жигар +2 см. Операция ўткизилган. Операция пайтида мезентериал лимфа тугунларда ўзгаришлар кузатилган. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  14. Бемор 27 ёшда, шикояти: бош оғриши, дармонсизлик, эпигастрал соҳада оғриқга, қусишга, ич кетишига (9 марта, яшил рангда). Касаллик бошланишидан 12 соат олдин чала пиширилган товуқ тухумини истеъмол қилган. Объектив: тана ҳарорати 38,8 С, тили оқ караш билан қопланган. Қорни бироз дам. Эпигастрал соҳада киндик атрофида оғриқ бор. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.

  15. Бемор 14 ёшда. Шикояти: тана ҳароратини 38,50С га кўтарилишига, бурун орқали нафас олишнинг қийинлашувига, бўйин лимфа тугунлари шишган, умумий ҳолсизлик. Объектив: териси оқарган, иктериклик+. Барча периферик лимфа тугунлар катталашган. Томоқ гиперемияланган, некротик ангина.. Жигар +3см, талоқ +3см, пайпаслаганда оғриқли. Қонда: Hb 86 г/л, лейкоцитлар 15х109г/л, ЭЧТ 26 мм/с, атипик мононуклеар ҳужайралар. Дастлабки ташхис. Врач тактикаси.

  16. Бемор 25 ёшда. Шикояти: адинамия, кўриш ўткирлигининг пасайиши, нафас олишнинг қийинлашишига. Касалликдан олдин бемор қўзиқоринли консерва истеъмол қилган. Объектив кўрганда: кўзларида птоз белгилари, кўз қорачиғининг катталашиши, ёруғликка нисбатан реакциясининг пасайиши, оғиз қуриши, ютинишнинг бузилиши, қорин дам бўлиши, ич қотиши кузатилади. Тахминий ташхис ? Врач тактикаси.



Экзаменаторлар:



  1. Ярмухамедова Н.А.

  2. Ярмухамедова М.К.

  3. Орзикулов А.О.

  4. Ташпулатов Ш.А.

  5. Эргашева М.Я

Download 33,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish