Фанидан маърузалар тўплами


Каналчалардаги реабсорбция



Download 274,22 Kb.
bet10/40
Sana21.02.2022
Hajmi274,22 Kb.
#461357
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40
Bog'liq
urology

Каналчалардаги реабсорбция. Сув ва унда эриган бир канча моддалар каналчаларда кайтадан сурилади, яъни реабсорбцияланади.
Каналчалар ингичка узун найчалардир. Уларнинг умумий узунлиги жуда катта булиб, 70-100 км гача етади. Каналчаларнинг турли булимлари турлича эпителий билан копланган. Биринчи тартибдаги бурама каналчаларда эпителий хужайралари цилиндр шаклида. Генле ковузлогининг тушувчи кисми сохасида эпителий хужайралари яссиланади, ковузлокнинг кутарилувчи кисмида эса кубсимон эпителий бор. Иккинчи даражадаги бурама каналчалар хам кубсимон эпителий билан копланган.
Цилиндрик эпителий хужайраларининг каналчалар ичига караган юзаси сертук хошияли булиб, электрон микроскопда текшириш маълумотларига караганда, микроворсинкалардан тузилган. Шу туфайли каналчаларнинг умумий юзаси катта булиб, 40-50 м2 га етади. Ковузлок сохасида хам микроворсинкалар бор.
Каналчалар йигинди юзасининг катта эканлигидан реабсорбция хажми юкори булади. Бир суткада хосил булган 180 литр коптокча фильтратидан факат 1-1,5 литри охирги (дефинитив) сийдик шаклида ажралиб чикади. Суюкликнинг колган кисми ва унда эриган моддаларнинг анчагинаси каналчаларда сурилиб, буйракнинг тукима суюклигига ва конга утади.
А.Н. Ричардс каналчаларга иккита микропипетка сукиб куйган, шу йул билан муайян моддалар эритмасини бурама каналчанинг проксимал кисмига юборган, унинг пастки – дистал кисмидан эса бу ерга окиб келаётган суюкликни олиб, анализ килган. Сийдик каналчалардан утаётганда сув ва ундаги бир катор моддаларнинг кайтадан конга зур бериб сурилиши шу тажрибаларда исбот этилган.
Бир канча моддаларнинг кайтадан сурилиши уларнинг кондаги концентрациясига боглик. Масалан, кон плазмасидан глюкоза концентрацияси 150-180 мг % дан ошмаса, бу модда тула реабсорбцияланади. Плазмадаги глюкоза концентрацияси 150-180 мг % дан ортиб кетса, тула реабсорбцияланмайди ва бир кисми сийдикка утади (гликозурия). Турли моддаларнинг ажралиб чикиш погонаси хакидаги тасаввур шунга асосланган.
Ажралиб чикиш погонаси – модданинг кондаги шундай концентрациясики, бунда модда каналчаларда тула реабсорбциялана олмай, охирги сийдикка ута бошлайди. Погонали моддалар деб аталувчи турли моддаларнинг ажралиб чикиш погонаси турлича. Погонасиз моддалар буйрак каналчаларида реабсорбцияланмайди ва плазмада хатто жуда оз концентрацияда булса хам, сийдик билан чикиб кетаверади. Бундай моддаларга креатинин ва инулин киради. Кондаги концентрацияси нормал булганда тула реабсорбцияланадиган глюкоза погонали моддаларга киради. Кон плазмасининг фильтратга утиб коладиган купчилик аминокислоталари, оксиллари, купчилик витаминлар, шунингдек натрий, калий, кальций, хлор ионлари ва бошка моддаларнинг купчилик кисми каналчаларда тула реабсорбцияланади. Шундай килиб, организмда зарур моддаларнинг хаммаси кайтадан сурилади, яъни реабсорбцияланади.
Модда алмашинувининг организмдан чикариб ташланадиган охирги махсуллари – мочевина, сийдик кислотаси, аммиак – камрок реабсорбцияланади, баъзилари (сульфатлар, креатинин) эса бутунлай реабсорбцияланмай, организмдан сийдик билан чикиб кетади. Реабсорбция жараени пассив ва актив транспорт механизмлари оркали юзага чикади.

Download 274,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish