Фанидан маърузалар матни


–МАЪРУЗА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ



Download 3,71 Mb.
bet43/55
Sana05.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#739651
TuriСеминар
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55
Bog'liq
Илмий тадкикотлар Семинари Маъруза матни Физика Набиев М №2

14.–МАЪРУЗА

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


Режа:

  1. Илмий тадқиқотлар ҳақидаги ҳисоботларни расмийлаштириш.

  2. Илмий материалларни нашрга тайёрлаш.

  3. Илмий тадқиқот ишларини амалиётга жорий этиш ва уларнинг самарадорлиги мезонлари.

  4. Илмий тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш.

Таянч сўз ва иборалар: илмий тадқиқот ишлари (ИТИ) ҳақида ҳисобот, реферат, кириш, аналитик шарҳ, тадқиқот методикаси, илова, илмий материал, нашр этиш, тадбиқ этиш, илмий маҳсулот, тажриба–ишлаб–чиқариш синовлари, оммавий жорий этиш, мезон, самарадорлик, технопарк, патент софлиги, экспертиза далолатномаси, тақриз, келтирилган ҳаражатлар, иқтисодий самарадорлик.

10.1. ИТИ бўйича ҳисоботларни расмийлаштириш


ИТИнинг ҳисоботларини расмийлаштиришнинг қоидалари, уларга қўйилувчи талаблар ва таркиби стандартларда берлгилаб қўйилади:
ИТИнинг ҳисоботларига қўйидаги талаблар қўйилади:

  • тузилиши равшан бўлиши керак;

  • материаллар мантиқий тизимли баён этилиши керак;

  • иборалар қисқа ва аниқ бўлиши керак;

  • иш натижалари конкрет тарзда баён этилиши керак;

  • хулосалар исботланган, тавсиялар асосланган бўлши керак.

Ҳисоботларга қўйилувчи умумий талаблар ва расмийлаштириш қоидалари ГОСТ 7.32–91 “ИТИ ҳақида ҳисобот” да келтирилган.
ИТИ ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • титул варағи;

  • бажарувчилар руйҳати;

  • реферат;

  • мундарижа;

  • қисқартириш, символ (белги)лар ва махсус атамалар рўйхати ва уларнинг таърифлари, аниқланиши;

  • асосий қисм;

  • адабиётлар рўйхати;

  • иловалар.

Рефератўтказилган ИТИнинг асосий мазмунини ёритиши керак; унда ҳисоботнинг ҳажми, расмлар ва жадваллар сони, қайси тилда ёзилганлиги, таянч сўз ва иборалар ва реферат матни келтирилади.
Реферат матни қўйидагилардан ташкил топади:

  • асосий қисм–бажарилган ишнинг мазмун–моҳияти ва тадқиқот усуллари ёритилади;

  • рефератнинг асосий қисмининг мазмунини очиб берувчи конкрет маълумотлар;

  • қисқа хулосалар–олинган натижаларнинг самарадорлиги, имконият–лари ва қўлланилиш соҳаларига нисбатан келтирилади.

Рефератнинг оптимал ҳажми 1100–1200 босма белги миқдорида бўлади.
Ҳисоботнинг асосий қисми қўйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

  • Кириш;

  • Аналитик шарҳ (масаланинг ўрганилиш ҳолати);

  • Ишнинг танланган йўналишини асослаш;

  • Бажарилган ишнинг методикаси, мазмуни ва натижаларини ёритувчи бўлимлар;

  • Хулоса (хулоса ва тавсиялар).

Кириш қисмида тадқиқот иши бағишланган илмий–техник муаммо–нинг замонавий ҳолати ёритилади, ишнинг мақсади келтирилади.
Шунингдек, кириш қисмида бажарилаётган ишнинг янгилиги ва долзарблиги шаклллантирилади ва унинг бажарилиши зарурлиги асосланади.
Аналитик шарҳларда адабиётлардаги қаралаётган масалани ечиш методикаси ва воситалари ҳақидаги маълумотлар, ИТИ олдига қўйилган масалани янгича ечиш йўллари эҳтимоллиги баён этилади. Ишнинг танланган йўналишининг асосланиши бошқа йўналишларга нисбатан афзаллигини кўрсатиш орқали тасдиқланади. ИТИнинг танланган йўналиши ва ишчи гипотезаси тадқиқотлар ўтказиладиган конкрет шароитларни ҳисобга олиши ва аналитик шарҳлардаги хулоса ва тавсияларга таяниши лозим. Бу ерда ИТИнинг танланган йўналишининг асосланишини ишни бажаришнинг мақсадга мувофиқлиги (зарурлиги) билан алмаштирмаслик керак. ИТИнинг йўналишини танлаш мос топшириқлар билан асосланмас–лиги керак.
Ҳисоботнинг бажарилган ишнинг методикасини, мазмуни ва натижа–ларини ёритувчи бўлимлари батафсил тарзда тартибли қилиб барча оралиқ ва яъкуний натижалари, шу жумладан, салбий натижалари билан баён этилиши керак.
Тадқиқот методикаси тадқиқотларнинг танланган методологиясини, қўлланилувчи ёки янгидан ишлаб чиқилувчи техник воситаларни, тадқиқот натижаларини математик ёки бошқа услуб бўйича қайта ишлаш ҳақидаги маълумотларни мос ахборот хужжатларига ҳавола қилинган тарзда ўз ичига олиши керак.
Ишнинг натижалари ва мазмуни бўлимида қўйидагилар келтирилади: ишнинг мақсади кўрсатилади, конкрет экспериментлар дастури ва моҳияти баён этилади; олинган натижаларнинг аниқлиги ва ишончлилиги баҳоланади ва назарий натижалар билан таққосланади. Бундай таққослаш йўқ бўлса, бу ҳолат асосланиши керак бўлади. Олинган натижалар таҳлил ва талқин қилиниши, қўлланилиш имкониятлари баён этилиши зарур.
Иловаларда асосий қисмга қўшилса матннинг кўпайиб кетишига сабаб бўлувчи кўшимча материаллар берилади.
Ҳисоботга адабиётлар рўйхати илова қилинади. Адабиётлар рўйхатига барча фойдаланилган адабиётлар қиритилади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish