- 90х90 мм ўлчамдаги тўртбурчак ерга уланган экраннинг тепасида 7 мм баландликда 44х54 мм ўлчамдаги металл тўртбурчак шаклидаги нурлантирувчи элемент жойлашган.
Мобил алоқа тизимлари антенналари - Радиоантенналар сотали алоқада жуда муҳим роль ўйнайди. Сотали алоқанинг муҳим ажралиб турадиган хусусиятларидан бири бу абонентлар тармоқнинг бутун хизмат кўрсатиш доираси бўйлаб эркин ҳаракатланиш ва узлуксиз хизмат кўрсатишни олиш имкониятидан иборат.
Панелли антенналар - Антеннанинг барча турлари орасидан панелли антенналар энг кенг тарқалган. Улар берилган ҳудудда қамраб олишни ташкил қилиш учун мўлжалланган секторли антенналари сифатида ишлатилади. Айнан улар орқали абонентларнинг мобил станцияларига сигналлар нурлантирилади ва улардан қабул қилинади.
Панелли антенналарнинг қутбланиши - Uplink йўналишида сигнал сифатини яхшилаш учун қутблаштирилган суриш қўлланилади. Бунда мобил станциядан сигнал, одатда ўзаро перпендикуляр бўлган турли қутбланишдаги диполларга эга бўлган иккита антенналар орқали қабул қилинади.
БС барча томонларга йўналтирилган антенналари - Базавий станциядан берилади радиосигнал барча йўналишларда тенг қувватда нурлантирилади. Шунинг учун, omni-антенна думалоқ йўналтирилганлик диаграммасига эга
Omni-антенналарнинг турлари - Панелли антенналардан фарқли равишда omni-антенналар кичик жойларни қамраб олиш учун ишлатилади. Бу базавий станциянинг нурлантириш қуввати 30-60 градуслардаги алоҳида секторларда эмас, балки барча йўналишларда узатилиши билан тушунтирилади. Бироқ, қамраб олиш зонаси бир неча ўнлаб километр квадратларга этиши мумкин.
Параболасимон антенналар - Уларни қўллашнинг асосий соҳаси базавий станция (BS) учун транспорт каналларини ташкил қилиш ҳисобланади. Улар асосан радио-релейли алоқа линияларида (РРЛ), сунъий йўлдошли алоқада қўлланилади.
- Параболасимон антеннанинг ишлаш принципи кўзгуга тушган барча нурлар битта нуқтага - сигналларни қабул қилгич жойлашган парабола марказига (F) фокусланишига асосланади. Шу билан бир вақтда, фокусдан нурлантириладиган барча нурлар битта йўналишда узатилади
Параболасимон антенналар - Параболасимон антеннанинг асосий ўзига хос хусусияти узун ва тор асосий япроқча билан тавсифланадиган ингичка йўналтирилганлик диаграммаси ҳисобланади
Логопериодик антенналар - Сотали алоқа тармоқларида бу турдаги антенналар репитерларни қуришда донор антенналар сифатида қўлланади, чунки улар бир вақтнинг ўзида бир нечта частоталар диапазонларида, масалан, 900, 1800, 2100 МГц ва бошқа частоталар диапазонларида сигналларни қабул қилиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |