III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
1-мавзу. Диншунослик фанига кириш
Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари. Фаннинг фалсафа, тарих, психология, социология, антропология, археология каби фанлар билан боғлиқлиги. Дин ва диншунослик атамаларининг таърифи. Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиёти. Динлар тарихи Шарқ илмларининг узвий бўлаги сифатида. Динлар тарихини ўрганишда Шарқ алломаларининг ёндашувлари. Абу Райҳон Беруний, Ибн Ҳазм Андалусий, Абдулкарим Шаҳристоний ва Абу Мансур Бағдодийларнинг асарларида диншунослик асослари. Ғарб диншунослигининг ўзига хос жиҳатлари. Динларни таснифлашда Ғарб олимларининг қарашлари. Жаҳоннинг илғор таълим масканларида динлар тарихини ўрганиш ва ўқитиш тажрибалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |