Фани бўйича ўҚув-услубий мажмуа



Download 6,29 Mb.
bet76/100
Sana24.02.2022
Hajmi6,29 Mb.
#227101
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   100
Bog'liq
Инновация иктисодиёти ЎУМ 21й(2)

Такрорлаш учун саволлар:
1. Инновацион лойиҳаларни асосий мақсадлари нима?
2. Илмий-техник лойиҳа билан ахборот инвестииявий лойиҳалар орасидаги фарқни шархлаб беринг.
3. Инновацион лойиҳаларни илмий-техник аҳамияти даражаси бўйича таснифланг.
4. Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш стратегиясини шархланг.


17-мавзу. Инновацион соҳада кадрларни бошқариш механизми

17.1. Кадрларни бошқариш стартегиясининг моҳияти ва турлари


17.2. Малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими


17.1. Кадрларни бошқариш стартегиясининг моҳияти ва турлари
Давлат инновацион сиёсати ҳақида гапирганда доимо инновацион иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлаш ҳақида ёдда тутиш лозим. Агар иқтисодиётнинг анъанавий секторларида “кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади” қоидаси аксарият ҳолатларда тўғри бўлиб чиқса, иқтисодиётнинг кўп илм талаб қиладиган секторларида ушбу фикрнинг аҳамияти бир неча маротаба ортади.
Билимларга асосланган иқтисодиётда билим воситалари биринчи даражали, энг муҳим активлар ҳисобланади. Оқибатда етарли даражада билимларга эга бўлибгина қолмай, уларни амалиётда қўллай оладиган, билимлар эскириб бориши билан уларни узлуксиз янгилаб берадиган малакали мутахассислар тайёрлаш жуда муҳим аҳамият касб этади.
Мутахассислар тайёрлаш масалалари билан анъанавий равишда олий ўқув юртлари (ОЎЮ) шуғулланиб келади. Бироқ, сўнгги йилларда хориж тажрибасининг кўрсатишича, ОЎЮ бу масалани минтақавий ва федерал ҳукуматлар, шунингдек, йирик бизнес вакиллари кўмагида анча самаралироқ ҳал этишлари мумкин экан.
ХХI асрда давлатларнинг иқтисодий ўсиши кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини интеллектуаллаштириш ва илмий-инновацион тараққиёт билан таъминланади. Ривожланган мамлакатларда ЯИМ ўсишининг 70%дан 85%игача янги технологиялар, асбоб-ускуналар, янги билим ёки ечимларга эга бўлган маҳсулотлар улушига тўғри келади. Фан-техника тараққиёти (ФТТ) ютуқлари бизнинг кунларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига тобора кенг ва чуқур кириб бормоқда. Инновацион жараёнларни рағбатлантириш фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясидан эришиладиган синергетик самара воситасида минтақалар ва бутун давлат жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг таянч элементига айланади.
Мутахассисларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни тўғрисида тўхталар эканмиз, “Тьюксбери, Крандалл ва Крейнлар 20 та энг кўзга кўринган инновацияларнинг берган самарасини текширишди ва ундан хусусий тарзда олинган ўртача даромад индекси 27%ни ташкил қилган бўлса, ижтимоий берган самараси 99% кўрсаткичга эга бўлди. Бу эса, ўз навбатида, 4 баробар кўпроқ деганидир”1 деб таъкидлашган.
Миллий дастурининг мақсади етиб белгиланди. Дастурнинг стратегик мақсад ва вазифалри босқичма-босқич амалга оширилади:
Биринчи босқич -(1997-2000 й.й.,ўтиш босқичи), кадрлар тайёрлаш тизими потенсиалини сақлаб қолиш, унинг ривожланиши учун ҳуқуқий ,меъёрий, илмий-методик, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш Миллий дастурни амалга оширишнинг бошланиши.
Икикнчи босқич (2000-2005 й.й.) - Миллий дастурни кенг миқёсда амалга ошириш. Тизизм фаолиятининг самарадорлигини, меҳнат тақсимотини, ижтимоий-иқтисодий воқеликнинг мониторинги асосида унинг асосий ғоялари ва қоидаларига ойдинликлар киритиш.
Учинчи босқич (2005 - 2009 й.й.) тўпланган тажрибаларни таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида ва ўзгариб бораётган , ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлами эътиборга олган ҳолда , уни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.
“Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ таълим тизимини бошқаришда ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вако-латли давлат органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари ва ҳуқуқдоиралари белгилаб қўйилган. Умуман, таълим муассасаларининг давлат бошқаруви (16-расм) қуйидагича амалга оширилади.



ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси













Ваколатли давлат органлари

Маҳаллий давлат органлари













Таълим муассасалари


Download 6,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish