Илмий кашфиётлар. Кашфиёт обектлари. Кашфиётни аниқлаш тартиблари.
“Ишлаб чиқариш техникаси ёки янги жараён кўринишидаги техник ўзгаришлар техник ихтиролар ва кашфиётларни таърифлаш учун ишлатилади. Бундай кашфиётлар ишлаб чиқариш ва харажатларни фирма ва саноат тармоқлари даражасида ўзгартириши мумкин. Солунинг неоклассик ўсиш моделида технологик ривожланиш кашфиётлар туфайлилигига тўхталиб ўтилган. Технологик жараённинг бир нечта поғонага эга эканлигига ҳам батафсил тўхталиб ўтилган”1.
Кашфиёт деб билим даражасига тубдан ўзгартириш олиб кирадиган илгари номаълум бўлган, аммо обектив мавжуд моддий нуқтанинг ҳодиса, хосса ва қонуниятларини тушунтириб берувчи таълимотга айтилади.
Кашфиётни ҳимоя қилиш мақсади:
• Илмий мазмун ишончлилигини тасдиқлаш учун;
• Муаллиф ва давлат устунлигини ўрнатиш;
• Кашфиёт муаллифининг хусусиятларини тан олиш ва унга тегишли имтиёзлар бериш;
• Кашфиёт билан боғлиқ илмий-технологик масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш;
• Фан ва техникада, фойдаланиш учун кашфиётларни давлат томонидан маълумот учун қабул қилиниши ва ҳисобга олиниши.
“ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
6-жадвал
Кашфиётларни аниқлаш босқичлари
Кашфиётни аниқлаш босқичлари
Амалга ошириладиган ишлар
1-босқич
Асос қидирув тадқиқотни илмий-амалий инженерлик тадқиқотдан ажратиш лозим. Тадқиқотнинг обекти табиий ёки техник бўлиши мумкин ва уни тартибли амалга ошириш керак.
Бунда илмий қоидалар жамоатчилик томонидан муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастур ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуни 06.05.1994-йилда қабул қилинган ва 05.04.2002 ва 30.08.2002-йилларда ўзгартиришлар киритилган. Ушбу Қонун ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаларини яратиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни Ўзбекистон Республикасида тартибга солади.
Қорақалпоистон Республикасида ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси борасидаги муносабатлар Қорақалпоистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки битимларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Ушбу Қонун ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаларини муаллифлик ҳуқуқи обектлари сирасига киритади.
Вазифаси ва афзалликларидан қатъи назар, обектив шаклда ифодаланган, босиб чиқарилган ҳамда босиб чиқарилмаган, муаллиф (ҳаммуаллифлар) ижодий фаолиятининг натижаси бўлган, ЭҲМ учун яратилган ҳар қандай дастур ва маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи татбиқ этилади. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик ҳуқуқи акси исботланмагунга қадар сақланиб қолаверади.