11-Мавзу. Инновацион маркетингда товар ва хизматларни стратегик йўналишлари
Илмий-техник ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштиришнинг асосий стратегияси. Илмий натижа ва ишланмаларни тижоратлаштириш шакллари. Илмий техника ишланмаларини баҳолаш мезонлари. Инновацион маҳсулотлар бозорида нархнинг шаклланиши ва уларга таъсир кўрсатувчи омиллар. Илмий маслаҳатлар, илмий мақолалар, таълим хизматлари, буюртмалар асосида илмий тадқиқот ишлари бажариш, қўшма лойиҳалар, фунтаментал ва амалий ишланмалар, педогогик грантлар. Илмий тадқиқот ва технологик ҳужжатларни тижоратлаштириш тизими ва уларнинг ҳуқуқий муҳофазаси. Инновацион ғоялар, ишланмалар ярмаркаларини ташкил қилиш ва илмий техника ишланмаларини тижоратлаштириш. Инновация бозорида рақобатчилар таъсирини башоратлаш ва рақобатни бартараф этиш чоралари.
12-Мавзу. Илмий кашфиётлар, ихтиролар ва лицензиялаш
Илмий кашфиётларнинг моҳияти ва асосий турлари. Илмий кашфиёт устунлиги. Кашфиётларни аниқлаш. Ихтиро ва лицензиялаш. Интеллектуал фаолият. Янги ғоя. Техник ечим. Интеллектуал мулк инновацион лойиҳаларни бошқаришнинг ўзига хос объекти сифатида. Интеллектуал мулк, технология ва лицензиялар бозори. Интеллектуал мулкнинг ҳимояланганлик даражаси ва унинг турлари. Ихтиро, илмий кашфиётларни инновациялаштириш стратегияси ва улар бўйича тўловлар тартиби. Муаллифлик ҳуқуқи, тижорат сирлари ва уларнинг туркумланиши. Патент давлат номидан саноат мулки объектига бериладиган ва муайян ҳудудда муайян вақт оралиғида амал қиладиган муҳофаза ҳужжати сифатида. Ихтирога Ўзбекистон Республикасида патент ва лицензия бериш учун талабнома тузиш қоидалари.
13-Мавзу. Патентлар ва патент ахборотларини излаш
Патентларнинг ҳимоя даражаси: ноёб ихтиро, ишлаб чиқиш янгилиги, ноу-хау, ихтирога патент. Ҳимоянинг барча элементлари, бозорга кириш учун бегона патент тўсиқларини ёриш ва ўзиникини яратиш. Патент тузилиши ва унинг химоя кучи. Патент ахборотларини таҳлил қилиш илмий тахник ишланмалар патенциалини баҳолаш инструменти сифатида. Аниқ ва ўз вақтидаги ахборотга эга бўлиш. Муваффақият ва мағлубият. Ҳал қилинган муаммо. Тадқиқот олиб бориш вақти. Патент ахбороти. Универсал ахборот ресурси. Замонавий техника ютуқларидан тез ва тўла хабардор бўлиб бориш. Патентлар ҳамма вақт энг сўнги ахборотни бериши. Ихтирочилар (ёки уларнинг иш берувчилари)ни ўз ғояларини патентлаш. Патент ахбороти талабномаси. Саноат мулки объектлари (ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари). Тан олинган турли техник ечимлари ва ишланмалар. Патентлар ва ушбу мулкка тегишли субектларнинг ҳуқуқий мақоми. Патент хужжатларини тизимлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |