Ёзма (назорат) иш.
Талабалар назорат саволларига жавоб берадилар/ тестларни ечадилар/ назорат топшириқларини бажарадилар. Уларнинг тўпламини тўғри тузиш муҳим ҳисобланади: улар режалаштирилаётган ўқув материални ўзлаштириш даражасига мос келишлиги керак ва уларни текширишни таъминлаши керак.
|
3. Маъруза ва амалий машғулотларда қўлланиладиган педагогик технологиялар
АҚЛИЙ ҲУЖУМ МЕТОДИ
Ақлий ҳужум (брейнстроминг-ақллар тўзони) – амалий ёки илмий муаммолар ечиш ғоясини жамоавий юзага келтиришда қўлланиладиган метод.
Метод чегараланган вақт оралиғи ичида аниқ муаммо (савол, масала)ни ечишнинг ноанъанавий йўлларини излаш бўйича ўқувчиларни ақлий фаолиятини йўналтиришга асосланган.
Ўқув машғулотидаги ақлий ҳужум учунмуаммони танлаш қуйидаги тамойиллар бўйича амалга оширилади:
танланган муаммо назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиши ҳамда ўқувчиларда фаол қизиқиш уйғотиши керак;
кўп ҳар хил маънодаги ечим вариантларига эга бўлиши керак.
Ўқитиш технологиясини ишлаб чиқишда ақлий ҳужум методи ўқув машғулотининг бир лавҳаси ёки бутун машғулотни ўтказиш асоси сифатида режалаштирилган бўлиши мумкин.
Ақлий ҳужум методининг технологик чизмаси 1-расмда келтирилган.
Ақлий ҳужум методининг технологик чизмаси
ИНСЕРТ ТЕХНИКАСИ
ИНСЕРТ (инглизча сўздан олинган бўлиб - INSERT – Interaktive- интерфаол Noting – белгилаш System - тизим for-учун Effective – самарали Reading – ўқиш and– ва Thinking – фикрлаш деган маънони англатади).
Самарали ўқиш ва фикрлаш учун матнда белгилар қўйишнинг интерфаол тизими ҳисобланади.
Матнни белгилаш тизими:
(√) - менинг билганимни тасдиқловчи ахборот;
(+) –мен учун янги ахборот;
(−) - меннинг билганларимга, зид ахборот;
(?) - мени ўйлантириб қўйди. Бу бўйича менга қўшимча ахборот керак.
КЕЙС–СТАДИ МЕТОДИ
КЕЙС – (ингл. сase – тўплам, аниқ вазият) – назарий билимларни амалий вазифаларни ечиш жараёнида қўллаш имконини берувчи ўқитиш воситаси.
Кейсда баён қилинган вазиятни ўрганиб ва таҳлил қилиб, ўқувчилар ўзининг келгусидаги касбий фаолиятида ўхшаш вазиятларда қўллаши мумкин бўлган тайёр ечимни олади.
Кейсда баён қилинган вазиятлар (касбий), амалий машғулотларда ечиладиган вазиятли масалалардан тубдан фарқ қилинади. Агар вазиятли масалаларда ҳар доим шарт (нима берилаган) ва талаб (нимани топиш керак) берилган бўлса, кейсда, қоидага кўра, бундай параметрлар мавжуд эмас.
Ўқувчига тақдим этилган ихтиёрий кейсда:
кейснинг белгиланиши ва топшириқ/саволлар аниқ ифодаланган бўлиши керак;
баён қилинган муаммоли вазиятни ечиш учун керакли ва етарли хажмда маълумотларни ўз ичига олиши керак
кейсни ечиш учун услубий кўрсатмалар бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |