Фани бўйича ўҚув-услубий мажмуа


Технологиялар консорциумининг инновацияларга таъсири



Download 6,29 Mb.
bet44/100
Sana24.02.2022
Hajmi6,29 Mb.
#227101
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100
Bog'liq
Инновация иктисодиёти ЎУМ 21й(2)

4.2. Технологиялар консорциумининг инновацияларга таъсири
Технологик инновациялар деганда юридик шахснинг технологик янги маҳсулотлар ва жараёнларни, шунингдек маҳсулотлар ва жараёнларда сезиларли даражада такомиллаштиришларни, технологик янги ва сезиларли даражада такомиллаштирилган хизматларни, хизматлар ишлаб чиқарилиши (етказиб берилиши) бўйича янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ фаолияти назарда тутилади. Технологик инновациялар юридик шахс томонидан биринчи маротаба ишлаб чиқилаётган маҳсулотлар, жараёнлар, хизматлар ва усуллар шаклида (агар улар бошқа юридик шахслар томонидан қўлланилаётган бўлса ҳам) бўлиши мумкин.
Технологик инновацияларнинг иккита тури мавжуд. Булар: маҳсулотлар бўйича инновациялар ва жараёнлар бўйича инновациялар.
Саноат ишлаб чиқаришида маҳсулот бўйича инновациялар технологик янги ва такомиллаштирилган маҳсулотларни тайёрлаш ва жорий этишни ўз ичига олади. Технологик янги маҳсулот – технологик хусусиятлари (функционал белгилари, конструктив йўл билан бажарилиши, қўшимча операциялари, шунингдек қўлланиладиган таркибий қисмлар ва материаллар таркиби) ёки қўлланилиш мақсади принципиал жиҳатдан янги ёки юридик шахс томонидан илгари ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш маҳсулотдан сезиларли даражада фарқ қилувчи маҳсулотдир. Бундай инновациялар принципиал жиҳатдан янги технологияларга ёки мавжуд технологиялардан, тадқиқот ва ишланмалар натижаларидан фойдаланишга асосланган бўлиши мумкин.
“Технологик консорциумларнинг 4 тури мавжуд бўлиб, улар:

  1. Ишлаб чиқариш самарадорлигини коалициялар орқали такомиллаштириш.

  2. Ўзгармас капиталга инвестициялар киритишдаги харажатларни бўлишиш.

  3. Технологияларни ортиқчалик самарсини ошириш учун ўзаро бўлишиш.

  4. Нарх дискриминацияси орқали инновациялар харажатини ўзаро тақсимлаш”1.

Технологик жиҳатдан такомиллаштирилган маҳсулот – бу юқорироқ самарали таркибий қисмлар ва материаллардан фойдаланиш, бир ёки ундан ортиқ техник таркибий қисмларини қисман ўзгартириш (комплекс маҳсулотларда) йўли билан ишлаб чиқарилишининг сифат бўйича хусусиятлари яхшиланадиган ва иқтисодий самарадорлиги ошадиган маҳсулотдир.



Download 6,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish