1.2. Фан бўйича талабаларнинг билимга, уқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар.
Фанни ўзлаштириш натижасида талаблар.
А) тасаввурга эга бўлиши лозим.
жамиятни асосий ривожлантирувчи ва ишлаб чиқариш тизимини бошқарувчи куч инсон эканлигини;
ёнғинга қарши кураш техникаси, эстетика хақида билиши;
касб касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлган манбаларни йўқотиш йўлларини;
ҳавфсизлик талабига жавоб бермайдиган иш жойларини;
ишлаб чиқариш фақат бахт, қувонч келтирувчи фаолият бўлишини кўз олдига келтиришни;
инсоният қандай ҳавф қаршисида турганлигини англай билиш;
чиқиндиларни қайта ишлайдиган янги технологиялар яратиш ғоялари хақида;
атроф муҳитга инсон фаолияти туфайли етказилаётган зарар қандай натижаларга олиб келганлигини;
турли кимёвий воситалар, зарарли моддалар, минерал ўғитларни, қурилиш материалларини сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишни қўпол равишда бузилиши ернинг, ҳавонинг ифлосланишларига олиб келаётганлигини;
атмосферанинг озон қатламларидан катта туйнуклар пайдо бўлиши сабабларини нималар таъсирида эканлиги;
радиоактив ифлосланиши қандай хавф туғдираётганлиги ва уларнинг маконлари ҳақида;
б) билиши керак:
- талаба меҳнатни муҳофаза қилиш фани ижтимоий, иқтисодий, техника, ташкилий чора – тадбирлар, меҳнат қонуниятлари тизимидан иборат бўлиб, узлуксиз меҳнат қилиш жараёнида инсон соғлиги ва меҳнат қилиш қобилиятини сақлашни таъминлашга қаратилганлигини билиши лозим.
- ҳар бир талаба аудиторияда, ётоқхонада ва уйда ҳавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилишлари лозим.
- ўзини шахсий гигиена нормаларига амал қилишни билиши;
- фавқулодда вазиятлар бўлган тақдирда қандай вазифалар бажаришини;
- электр токи урганда биринчи ёрдам қандай берилишини;
- ҳимоя воситаларидан қандай фойдаланиш лозимлигини.
- тан жароҳати олинганда биринчи ёрдам берилиши;
- ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини билиш;
- ўт ўчириш воситаларидан фойдалана олишни;
- ис, газ ҳидини сезганда нима қилиш кераклигини.
- меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва нормаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилишини;
- давлат назорат ташкилотлари ҳақида маълумотга эга бўлишлиги;
- касб касалликларини ўрганиш усулларини билиш;
- бахтсиз ҳодисалардан келадиган моддий зарарларни;
- чанг ва уларни турлари ва пайдо бўладиган касалликни билиши;
- термик куйиш сабабларини билиши;
- ишлаб чиқаришда микроиқлимни ролини билиши.
- нурланишда ҳимояланиш чоралари;
- табиий ва сунъий ёруғлик манбалари ва ёритгич лампаларидан тўғри фойдалана билиши;
- товуш ва тебранишларга қарши курашиш усулларини билиши;
- турли хил аппаратларни, ускуналарни коррозиядан сақлашни билиши;
- яшиндан ҳимоя қилишни билиши;
- санитария эпидемиология станцияларини вазифалари;
- газ ниқоблари турларини ва уларни ишлатишни билиши;
-дунёдаги ёнғинлар ҳақидаги маълумотлар;
в) бажарилиши лозим.
Бу фан бўйича лаборатория ишларини бажариш вақтида ҳар бир талаба қилинаётган ишнинг моҳиятини билиши, турли хил асбобларни қисмларини, вазифаларини билиши, жадвалларни тушуна олиши, олинаётган натижаларни ва турли параметрларни назарий жиҳатдан кўз олдига келтира олиши, келиб чиққан кўрсаткичлардан хулоса қилиш даражасида бўлиши керак. Ишни бажараётганда формулага аҳамият бериш керак. Ўқув дастурида тавсия этилган адабиётларни, маъруза, амалий ишларни чуқур ўрганиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |