Университетнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
билим соҳалари ва билим бериш йўналишларининг кенг қамрови бўйича олий ва ундан кейинги таълим турларини амалга оширади;
олий таълим муассасалари турли иқтисодий соҳалар мутахассислари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш амалиётини амалга оширади;
фанлар кенг қамрови бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боради;
билимларнинг тегишли соҳалари бўйича илмий ва услубий марказ бўлади.
Академия. Олий ўқув юртининг бу тури:
муайян билим соҳалари ва кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича олий ва ундан кейинги таълимларнинг касбий таълим дастурларини амалга оширади;
маълум соҳалар учун олий малакали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади;
фан, маданият, иқтисодиёт соҳалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар бажаради;
ўз фаолияти соҳасида етакчи илмий ва услубий марказ бўлади.
Институтнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
одатда, билимларнинг бир соҳаси даражасида олий ва ундан кейинги таълимларнинг касбий таълим дастурларини бажаради;
миллий иқтисодиётнинг маълум соҳалари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади;
амалий ва шунингдек, фундаментал илмий тадқиқотлар олиб боради.
Олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланади ҳамда икки (бакалавриат ва магистратура) босқичига эга.
Олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари негизида ва пуллик-шартномавий асосда амалга оширилади.
Олий ўқув юртининг асосий вазифаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
-мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш;
-аҳоли орасида билимни кенг ёйиш, унинг билим савиясини ва маданий даражасини ошириш.
Олий ўқув юрти
шаҳобчалари
ихтисослаштирилган коллежлар
кафедра
тайёрлов бўлинмалари
илмий тадқиқот лаборотория
аспирантура
доктарантура
қўшма касбий билим бериш бўлимлари
тажриба хўжалиги
Олий ўқув юртлари таркиби
илмий тадқиқот институтлари
гимназия
корхона ва ташкилотлар
лицей
Respublika bo'yicha oliy ta’lim muassasalari jami 159 ta,
ulardan Universitetlar 30 ta,
Institutlar 45 ta,
Akademiyalar 3 ta,
Filiallar 28 ta,
Konservatoriya 1 ta,
Chet el OTM filiallari 28 ta,
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти юридик шахс мақомига эга бўлган ва олий касб таълимининг таълимий-касбий дастурини амалга оширадиган таълим муассасасидир. Олий ўкқув юрти Ўзбекистон Республикаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилади, қайта тузилади ва тугатилади.
Олий ўқув юрти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонун, бошқа қонунлар, қонунлар далолатномаси , мазкур Низом ҳамда олий ўқув юртининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган Уставга мувофиқ фаолият кўрсатади.
Олий ўқув юртининг бош вазифалари қуйидагилардан иборат:
-шахснинг руҳий, ақлий маданий ва ахлоқий ривожланишга фаолиятнинг танлаган соҳаси бўйича олий касбий таълим ва малакага бўлган эҳтиёжни қондириш;
-жамиятни Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик ғояси, ватанпарварлик, инсоннинг аҳлоқий принциплприни хурмат қилиш рўхида тарбияланган олий касбий таълимга эга бўлган малакали мутахассисларга, юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларни қондириш;
-иқтидорли ва ўқишда фаоллик курсатаётган талабаларга кундалик ғамхўрлик ва керакли шароит яратиб бериш;
-фундаментал ва изланувчи, амалий-илмий тадқиқотларни ва бошқа илмий-назарий, тажриба-конструкторлик ишларини, жумладан, таълим муаммолари бўйича бажариладиган ишларни ташкил қилиш ва олиб бориш;
-ўқитувчи ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
-умуминсоний қадриятларни тўплаш, сақлаш ва орттириш;
-аҳоли ўртасида билимни тарғиб этиш, унинг таълимий ва маданий даражасини кўтариш.
Ўзбекистоннинг мустақил шароитида у қуйидагича кўринишга эга, яъни 600 га яқин ихтисослик ва ихтисослашув мавжуд бўлиб, олий ўқув юртларимизда шулар бўйича мутахассислар тайѐрлаш мўлжалланмоқда, лекин улар 103 йўналишга ажратилган. Билимнинг ҳар бир йўналишида шундай соҳалар мавжуд, улар еттита: табиий фанлар ва математика, гуманитар фанлар, соғлиқни сақлаш, таълим, техникафанлари, қишлоқ хўжалик фанлари, харбий ихтиссосликлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.
Концепция Ўзбекистон Республикасида олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига 329 та таълим йўналиши ва 582 та магистратура мутахассислиги киритилди.
2019/2020 ўқув йилида 59 та олий таълим муассасасида сиртқи таълим, 10 та олий таълим муассасасида кечки таълим шакли жорий этилди.
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони бакалавриат таълим йўналиши бўйича 410 минг, магистратура мутахассислиги бўйича эса 13 минг нафарни ташкил қилиб, сўнгги 3 йилда 1,7 бараварга ошди.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |