4. Қўлланиш соҳаси:
а) хусусий ишга ёллаш;
б) меҳнат жамоасига ишга ёллаш.
5. Ишга ёллаш манбалари:
а) дастлабки;
б) иккинчи (муваққат бўлинмалар ва ижодий гуруҳларга ишга қабул қилиш).
6. Иш ҳақи тўлаш усуллари:
а) ишбай ҳақтўланадиган ишга ёллаш;
б) вақтбай (тариф) ҳақ тўланадиган ишга ёллаш;
в) ишбай-прогрессив ҳақ тўланадиган ишга ёллаш;
г) вақтбай-прогрессив ҳақтўланадиган ишга ёллаш;
д) ишбай-мукофотли ҳақ тўланадиган ишга ёллаш;
ж) аккорд ҳақ тўланадиган ишга ёллаш;
з) маош (оклад) тўланадиган ишга ёллаш.
Бошқарувда етакчиликнинг қуйидаги турлари фарқланади:
- Самарасиз етакчилик. “Хўжайин — тобе” шаклидаги муносабатлар асосига қурилган бўлиб, бунда етакчи — „хўжайин” ҳокимияти мутлақдир. Етакчиликнинг бу тури тарихан қулдорлик ва феодал жамиятларига тааллуқти бўлган.
- Авторитар бошқарув. „Бошлиқ — бўйсунувчи ходим”, анъанавий муносабатлар асосига қурилган бўлиб, бу усулда етакчи — „бошлиқ” ҳокимияти маъмурий тизимни меъёрий ҳужжатлар (низом қарорлар, қоидалар, йўриқномалар, буйруқлар) орқали таъмин-лайди. Ушбу усул етакчи томонидан белгилаб қўйилган мақсадларга эришишда самарали ҳисобланади, чунки бошлиққа бўйсунувчи ходим амалда унинг „чизган чизиғидан чиқмайди”, бироқ бу ҳолда ходимларнинг ишлаб чиқаришни бошқаришдаги иштироки жуда паст даражададир.
- Самарали етакчилик ўзаро муносабатларнинг янгича „етакчи издош” шакли асосига қурилади. Бу усулда етакчи ҳокимиятни унинг қобилиятини эътироф этган издошларидан олади. Самарали етакчилик етакчидан гуруҳда юксак ишончга сазовор бўлишни, жамоа аъзолари билан жуда мустаҳкам ва самимий муносабатлар ўрнатишни талаб этади. Ушбу усул белгиланган мақсадларга тез эришиш имконини беради ҳамда издошларнинг мазкур жараёнларда иштирок этишини тақозо қилади.
Демократик бошқарув „сайлаб қўйилган раҳбар — бўйсунувчи ходимлар” муносабати асосига қўйилган. Бундай жамоада ўз-ўзини бошқариш юқори даражада бўлиб, мазкур жамоа етакчини ўзи сайлайди. Шу сабабли жамоа аъзолари бўйсунувчи ходимлар бўлгани ҳолда белгиланган мақсадларга эришиш жараёни фаол қатнашчилари ҳам ҳисобланадилар. Демократик етакчи муайян даражада меҳнат жамоаси измида бўлади. Чунки у жамоа ишончини оқлай олмаса, навбатдаги муддатга қайта сайланмаслиги мумкин. Шу сабабли мазкур усулда ходимларнинг бошқарувдаги иштироки юқори даражада бўлгани ҳолда белгиланган мақсадларга эришиш „самарали етакчилик” усулига нисбатан мураккаброқ кечади.
Америкалик тадқиқотчи В. Беннис энг самарали 90 нафар етакчи сифатларини ўрганиб, диққатга молик хулосалар чиқарди. Унинг фикрича, ҳақиқий етакчиларнинг қуйидаги сифатларини 4 гуруҳга жамлаш мумкин2:
- Диққат-эътиборни бошқариш ёки фаолияти моҳияти, мақсади ва йўналишлари издошлар учун жозибали бўлишини таъминлай олиш қобилияти.
- Муҳимликни бошқариш ёки белгиланган мақсад натижалари жуда муҳим эканлиги издошлар учун тушунарли бўлиши ва улар томонидан қабул қилинишини таъминлай олиш қобилияти.
- Ишончни бошқариш. Ўз фаолияти издошлари томонидан тўлиқ ишончга сазовор бўладиган даражада муҳимлик ва изчилликка эга бўлишини таъминлай олиш қобилияти.
- Ўз-ўзини бошқариш. Ўзининг кучли ва ожиз томонларини яхши билиш ва буни ўз вақтида тан олиш қобилияти.
Бу йўналишда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида етакчиликнинг сифатлари қуйидагича гурухдаштирилади:
физиологик — ташқи қиёфа, мустаҳкам саломатлик, юксак ишчанлик, фаоллик;
психологик — бошқалардан устуворлик, ҳукмронликка мойиллик, мустақиллик, жасурлик, босиқлик, ижодкорлик, яратувчанлик, қатъият;
интеллектуал — ақллилик, хотира, мантиқ, дунёқараш, оригиналлик, фикрлаш тезлиги, зийраклик, концептуаллик;
шахсий сифатлар — интизомлилик, ташаббускорлик, масъулият, таваккалчилик, самимийлик, ҳушёрлик, эътиборлилик, ҳалоллик.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |