Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш
- Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.
- Электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда “МакКинзи”, “Бостон консалтинг Групп”, “Ротшильд” каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилди.
- 2021 йилда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари амалга оширилади.
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қуйидаги иккита йўналишда кўзга ташланади:
биринчидан, бошқарув амалиёти бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади ва корпоратив тузилмаларнинг фаолияти давомида қонунчиликда белгилаб қўйилган талабларнинг бажарилишини назорат қилиб боради. Мазкур жиҳат барча мамлакатлар тажрибасида қўлланилади;
иккинчидан, давлат иштирокидаги корхоналарда бевосита иштирок этади ва акциядорлик жамиятлари фаолиятига доир қарорлар қабул қилинишига ўз таъсирини кўрсатади. Бунда давлат устав капиталидаги маълум бир улушга эгалик қилиш орқали мулкдор сифатида иштирок этади.
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокининг афзалликлари ва камчиликлари
Афзалликлари:
иқтисодиётнинг стратегик аҳамиятга эга соҳа ва тармоқларида самарали давлат назорати ўрнатилади;
– стратегик муҳим тармоқларнинг ривожланиши учун шарт-шароит яратилади;
– иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар амалга оширилади;
– йирик акциядорлик жамиятлари банкротлигининг олди олинади ва тугатилишига йўл қўйилмайди;
– давлат бюджети солиқлардан бошқа даромадларга ҳам эга бўлади;
– монополия тартибга солиб турилади ва нархлар барқарорлиги таъминланади;
– профессионал бошқарув амалга оширилади ва бошқалар.
Камчиликлари:
давлатнинг ҳаддан ташқари кўп аралашуви корпоратив тузилманинг мустақиллигини чегаралайди;
– олтин акция асосида вето қўйиш ҳуқуқининг берилиши қарорлар қабул қилишнинг ортга сурилишига олиб келади;
– вето қўйиш ҳуқуқи давлат вакили томонидан қарор қабул қилишда аралаштириб юбориш ҳолатлари учрайди;
– акциядорлик жамиятларига инвесторларнинг қизиқишлари нисбатан паст бўлади;
– хусусий мулкдорлар синфининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади;
– бошқа акциядорлар ҳуқуқларининг чегараланишига олиб келади;
– дивиденд амалиётлари деярли кузатилмайди ва бошқалар.
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки фақатгина стратегик аҳамиятга эга соҳа ва тармоқларида самарали давлат назоратини ўрнатишда бўлиши мақсадга мувофиқ. Мамлакатимизда бундай соҳа ва тармоқларга: ҳарбий саноат, қазиб чиқариш, инфратузилма соҳаларини киритиш мумкин. Яқин истиқболда стратегик муҳим тармоқ ва соҳаларни аниқ белгилаб олиш орқали уларда давлат улушини сақлаб қолиш ҳамда бошқа соҳа ва тармоқлардаги давлат улушини хусусийлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини оптималлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси хорижий инвесторларнинг қизиқиши ортишига ҳам олиб келади. даражаси, барча мезонлар бўйича самаралироқ эканлиги ўз тасдиғини топган.
Давлат корхоналарининг самарасизлиги муаммоси умумий дунё тренди ҳисобланади. Кўпгина иқтисодчилар, жумладан, Дж.Стиглиц (Нобель мукофоти совриндори, 2001 йил), А.Шлейфер, Р.Вишнилар ҳам давлат иштирокидаги корхоналар хусусий компанияларга нисбатан самарадорлиги анча паст эканлигини таъкидлашади. Шунинг учун давлат компаниялари фаолиятини чеклаш лозимлиги уқтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |