ГУП “Фан ва тараккиёт”
1992 йилда Тошкент политехника институтининг 1980 йилдан буён фаолият юритган "Композицион ва полимер материаллар" илмий-тадқиқот бўлими негизида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори билан "Фан ва тараккиёт" илмий-технологик мажмуаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ юридик шахс сифатида сақланиб қолган ҳолда "Фан ва тараққиёт" Илмий-технологик мажмуаси ТошДТУ таркибига ўтказилди. 2007 йили ТДТУ тассаруфидаги "Фан ва тараккиёт" давлат унитар корхонаси (ДУК) қайта ташкил этилди ва ЎзФА академиги С.С. Негматов унинг раиси этиб тайинланди. 2016 йилда "Фан ва тараккиет" ДУК раиси этиб т.ф.д., профессор Н.С. Абед тайинланди.
Корхонанинг мақсади ва вазифаси механика ва технология, физика, кимёвий соҳаларда маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлар асосида турли саноат, қишлоқ хўжалиги еҳтиёжлари учун фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, самарали технологияларнинг илмий асосларини яратиш ва уларнинг натижаларини амалга оширишдан иборат. Докторантура ва таянч докторантура орқали, шунингдек мустақил изланувчилар орасидан илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.
Корхонанинг илмий йўналишлари:
1. "Композицион полимер материалларнинг кимёси ва кимёвий технологияси"
2. "Композитлар ва кимёвий реагентлар механик-кимёвий технологияси"
3. "Полимер композитлар адгезияси ва динамикаси"
4. "Композицион полимер материаллар механикаси ва технологияси"
5. "Эластомер ва полимер материалларни қайта ишлаш технологияси"
6. "Коррозияга қарши композицион полимер ва бўёқлар технологияси"
7. "Алюмосиликат ва қийин эрийдиган композицион материаллар кимёвий технологияси"
8. "Камёб, нодир металлар технологияси ва техноген хомашёни қайта ишлаш"
9. "Қора ва рангли металларни ишлаб чиқариш технологияси"
"Фан ва тараққиёт" ДУКда 105 киши ишлайди, улардан 69 нафари илмий ходимлар, шу жумладан 3 нафари ЎзР ФА академиклари, 10 та фан доктори, 12 та фан номзоди. Ушбу тадқиқотчилар илмий лойиҳаларнинг раҳбарлари ва ижрочилари.
"Фан ва тараққиёт" ДУКда 02.00.07 - "Композит, лак-бўёқ ва каучук материаллари кимёси ва технологияси" хамда 05.02.01 -"Машинасозликда материал шунослик. Қуймачилик ишлаб чиқариш. Металларга иссиқлик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб маталлар металлургияси” фанлари мутахассисликлари бўича илмий даражаларн ибериш учун ДSc.27.06.2017.К / Т.03.01 илмий кенгаши мавжуд.
1998 йил 14 октабрда ЎзР Давлат нашриёт қўмитасининг 00105-сонли лицензияси бўйича "Фан ва тараккиёт" ДУКда "Композицион материаллар" Ўзбек илмий-техник ва ишлаб чиқариш журнали ташкил этилган.
Журнал йилига 4 маротаба нашр этилади. Унда кимё, физика, механика ва композицион материаллар технологияси соҳасидаги композит материалшунослик муаммоларининг ҳозирги ҳолати ёритилади.
3. Корхона фаолияти
Стратегик режага мувофиқ корхона ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда амалга оширади:
- фундаментал, изланиш ва амалий тадқиқотларни, биринчи навбатда кимё, физика, маҳаллий минерал ва иккиламчи хомашё ва уларни ишлаб чиқариш технологиялари асосида композицион ва полимер материаллар механикаси соҳасида, турли саноат ва қишлоқ хўжалиги учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш, давлат илмий ишларини бажариш.
Техник ва инновацион дастурлар.
-тегишли илмий-тадқиқот соҳаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш ва тажриба-конструкторлик ишларини мувофиқлаштириш ва республиканинг илмий муассасалари ва университетларида кўп функцияли мақсадлар учун композит материаллар ишлаб чиқиш;
- янги материаллар, маҳсулотлар, асбоблар ва дастгоҳлар ишлаб чиқариш бўйича тажриба тармоқлари, илмий-техникавий мажмуалар ва қўшма, кичик корхоналарнинг марказларини яратиш орқали миллий иқтисодиёт тармоқларида илмий-техник ишланмаларни амалга оширишга кўмаклашиш;
- илмий-тадқиқот, конструкторлик ва тажриба-ишлаб чиқариш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, университетлар, илмий муассасалар, ташкилотлар ва турли соҳалардаги корхоналар билан ҳамкорликда комплекс тадқиқотлар ўтказиш;
- докторантура (PhD, DSc) ва мустақил танлов орқали юқори малакали, илмий, ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
- маҳсулотлар ва моделларнинг прототипларини ишлаб чиқариш, илмий-техник ҳужжатлар (НТД) берилиши билан турли мақсадлар учун композицион материалларнинг тажриба тўпламларини ишлаб чиқариш, шунингдек республика корхоналарида янгиишланмала натижаларин ижори этиш;
- илмий, техник ва ишлаб чиқариш журналини нашр этиш, ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш, янги лаборатория, курс иши ва диплом ишлари, магистрлик диссертатсияларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар, энг муҳим соҳалар учун композицион материалларни яратиш ва олиш;
- илмий-техник муаммолар бўйича минтақавий, халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларни ўтказиш;
- маълум бир илмий йўналишлар бўйича маълумотлар банклари, кашфиётлар ва ихтироларни яратиш ва уларни халқ хўжалигига татбиқ этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |