Профессор А.В.Умаров: Ассалому алейкум хурматли илмий кенгаш аьзолари, аввалом бор Ашраф акам айтганларидек пондемия бўлишига қарамай барчамиз биргаликда кўп ишларни бажардик. Келаётган 2021-йил омад, бахт, соғ-саломатлик олиб келсин! Бугунги ишга келадиган бўлсак Босит Набиевичнинг жудаям кўп шогирдларини кўрганмиз. Ҳаммаси яхши, шижоатли илмга астойидил киришадиган йигитлар ва бугунги кунда ҳам ҳимоя қилган Шухратжон ҳам улардан қолишмайди. Мен бир нарсани этиб ўтмоқчи эдим, хақиқатда ҳам махаллий хомашё асосида бугунги кунда қурилишда, балки йўл қурилишида кўп керак бўладиган иш амалга оширилган. Мухтарам призидентимиз айтганларидек илм билан ишлаб чиқаришни бирлаштиришга қаратилган ишлар энг керакли долзарб ишлардан бири. Шунинг учун ҳам бу йигитни маьрузасини тингладик, саволларга тўлиқ жавоблар берди. Шухратжонга ўз овозимни бераман ва сизлардан хам қўллаб қувватлашингизни сўрайман.
РАИС: Яна сўзга чиқувчилар борми?
Онлайдан: Етарли!
РАИС: Ундай бўлса мен ҳам икки оғиз айтмоқчиман (Академик Сойибжон Содикович Негматов):
Хақиқатда хам мана бугун катта маьсулятли бўлган диссертатцияни маьзмунлари билан танишдик, менга докладлари ва савол жавоблри ҳам яхши бўлди. Бу томонлама билан ҳаммага қўшилиб мен хам қўаллаб қувватлайман. Биз олимлар албатта атиб ўтишимиз керак, келгусида нима қилиш керак ва нима камчиликлари бор. Мен бекорга савол бермадим, умуман битум сохасида ишлаганингиздан кейин, Ўзбекистонда аниқ қаерида битумлар чиқади. Фарғонани ўзида қолиб кетиш керак эмас балки, Фарғонада, Бухорода қанча чиқади ва бошқа жойларда ҳам борми йўқми? Бундан ташқари ривожланишингиз керак, чет элда қанча? Россияда? Украинада? Қозоғистонда? аниқ билиб олинг! Масалан, мана бу компонентларни олдингиз, компонентларнинг хусусиятини камайтирмасдан хусусиятини яхшилаш учун яна қанақа масалан компонентлар ўртасида бўладиган механизмлар, кимёвий ёки физикавий бўладими хеч бўмаса водородный связь бўладими, унинг орасида нимани хисобига хусусиятлари тушмаслигини пухта ўрганиб изланинг. Албатта энг муҳими оптимал составни аниқ билиб олинг. Иш жуда яхши, доклади ҳам яхши қилдилар, мен бу ишни қўллаб қувватлайман! Келгуси ишларингизга мувафаққият тилайман! Аьзолардан ҳам овоз беришингизни сўрайман.
РАИС: Ёпиқ овоз бериш учун ҳисоб комиссиясини сайлашимиз керак.
Қандай таклиф бор? Ҳисоб комиссиясининг қуйидаги таркиби таклиф
этилади:
профессор Мухиддинов Боходир Фахруддинович
профессор Эминов Ашрап Мамурович
профессор Норходжаев Файзулло Рамазонович
Қаршилар борми? – йўқ.
Ҳисоб комиссиясини тасдиқлаш учун овоз беришингизни сўрайман.
Ким қарши? – Йўқ.
Ким бетараф? – Йўқ.
Бир овоздан қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |