Пишириш ҳароратини пасайтириш учун қўшимчалар сифатида дала шпати, темир рудаси, доломит, магнезит, тальк ишлатилади.
Пластикликни оширадиган қўшимчалар – кам пластикли гилтупроқлардан буюмлар тайёрлаганда уларнинг хоссаларини яхшилаш учун ишлатилади. Буларга юқори даражада пластик гилтупроқ, бентонит ҳамда актив юзали моддалар - сульфит - спирт бардаси (ССБ) ва ҳ.к. киради.
Пластиклиги булмаган материалларни колиплаб булмайди.
Пластиклик - лой заррачаларининг майда-йириклигига караб белгиланади.
Гилтупроқнинг асосий хоссалари
Пластиклик – лойнинг ташки кучлар таъсирида ёрилмасдан берилган шаклни олиш ва шу шаклни сақлаб қолиш хусусиятидир. Гилтупроқнинг пластиклиги қанча юқори бўлса, яхши қолипланадиган лой тайёрлаш учун шунча кўп сув талаб қилинади ва шу лойдан тайёрланган буюмларнинг ҳавода киришиши шунча катта бўлади.
Жуда пластик гилтупроқдан тайёрланган буюмлар қуритиш ва пишириш жараёнида ҳажми кичраяди, ёрилади.
Кам пластик (орик) гилтупроқлар ҳам ишлатишга ноқулай, чунки улардан тайёрланган лойни қолиплаш қийин.
Пластиклиги кам гилтупроқларда уларни ювиб қумларни ажратиш, майдалаш, буғ ёки вакуум ёрдамида ишлов бериш, ҳамда пластикликни оширадиган қўшимчалар қўшиш оркали пластиклиги оширилади.
1. Пластилик
2. Боғлаш хусусияти
3. Қуритиш ва пиширишда киришиши
4. Ўтга чидамлилиги.
Гилтупроқнинг асосий хоссалари
Гилтупроқнинг асосий хоссалари
Қолипланган буюмларнинг чизикли ўлчамлари ва ҳажмининг кичрайиши қуритиш жараёнида содир булса - гилтупроқнинг ҳавода киришиши пишириш жараёнида содир булса - гилтупроқнинг оловда киришиши деб айтилади.
Таркибидаги майин заррачаларнинг миқдорига қараб, ҳар хил гилтупроқлар учун чизикли ҳавода киришиш 2-3 % дан 10-12% гача ўзгаради. Киришишни камайтириш учун гилтупроққа пластикликни камайтирадиган қўшимчалар қўшилади.
Қуритиш давомида буюм таркибидаги сув буғланади, гилтупроқ заррачалари атрофидаги сув қобиқларининг қалинлиги камаяди, натижада заррачалар бир-бирига яқинлашиб ҳавода киришиш рўй беради.
Бир қисм гилтупроқнинг эриши натижасида гилтупроқнинг қаттиқ заррачалари бир-бирига яқинлашиб буюмнинг ҳажмини камайтиради, яъни оловда киришиш рўй беради.
Ўтга чидамлилик - гилтупроқнинг юқори ҳарорат таъсирида деформацияланмасдан бардош бериш хоссасидир.
Ўтга чидамлилигига кўра гилтупроқ уч гуруҳга бўлинади:
- ўтга чидамли (эриш ҳарорати 1580 дан юқори),
- қийин эрийдиган (1350-15800С) ва
- осон эрийдиган (13500 С дан паст) гилтупроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |