Bog'liq Gaz neft quvurlari Xikmatxo\'jayev Izzatxo\'ja 42 20 guruh
Fan nomi:Gaz-neft quvurlarini loyihalashtirish va qurish Guruh:42-20 Tuzuvchi:Xikmatxo’jayev Izzatxo’ja
Mavzu:Nasos va nasos stansiyasining gidravlik xarakteristikasi
Турли шароитларда насослардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар яъни характеристикалари берилади. Насоснинг характеристикаси деб, айланиш частотаси n=const ўзгармас бўлганда, Н=f1(Q), N=f2(Q), =f3(Q) ва Нж вак=f4(Q) боғланиш графикларига айтилади. Насосларнинг характеристикалари хусусий, универсал ва ўлчамсиз шаклларда берилиши мумкин. Хусусий характеристикаларнинг кўринишлари насоснинг тезкорлик коэффициенти ns га боғлиқ бўлади
Насоснинг иш тартибини аниқлаш учун унинг характеристикасидаги Q-H координаталар системасида трубопроводнинг гидродинамик эгри чизиғи қуйидаги формула билан қурилади:
Rт - муайян трубопровод системаси учун ўзгармас қиймат бўлиб, унинг ўлчамларига ва қаршилик коэффициентларига боғлиқдир.
Эслатма: йўналиши узун бўлган трубопроводлар учун босимнинг маҳаллий исрофлари миқдори узунлик бўйича босим исрофларининг 10 - 15 % миқдорида қабул қилиш рухсат этилди, яъни
Насоснинг босим характеристикаси Н=f(Q) эгри чизиғи билан трубопроводнинг НТР=Нг+RТQ2 гидродинамик эгри чизиғи кесишган А нуқта ишчи нуқтаси дейилади. Демак берилган насос n=const ўзгармас айланиш частотасида муайян трубопроводга ишлаганда НА босимга ва А-Ф.И.К.га эга бўлиб, QА миқдордаги суюқликни Нг баландликка чиқара олиш қобилиятига эгадир. Ишчи нуқта А насоснинг ишлатилиш чегарасидан яъни =0,9 mах чегарадан ташқарига чикиб кетмаслиги зарур
Икки ва ундан ортиқ насослар битта трубопроводга параллел ёки кетма-кет уланиб, биргаликда ишлаши мумкин. Параллел уланган иккита ҳар-хил насослар М нуқтада бир хил босим ҳосил қилган ҳолда улар биргаликда ишлаш имконияти бўлади
Демак параллел ишлаётган иккита насоснинг умумий НI+II характеристикасини куриш учун бир хил босимдаги сув ҳайдашлари қийматлари қўшилади, яъни НI=НII=Н ва QI + QII=Qум. Умумий босим характеристика НI+II билан трубопроводнинг НTP=Нг+RТQ2 гидродинамик эгри чизиғи кесишган ишчи нуқта А параллел ишлаётган насосларнинг иш тартиби белгилайди. Демак биргаликда ишлаётган насослар умумий QА=QА1+QА2 миқдорда сув ҳайдайди. Агарда бу насослар ана шундай трубопроводга алоҳидаалоҳида ишлаганда ҳар бири QВ1 ва QВ2 миқдорда сув ҳайдаш имкониятига эга бўлар эди.
Демак насослар параллел ишлаганда Q=(QВ1+QВ2)-QА- миқдорда «камчил»сув ҳайдаши содир бўлади. Бу Q қиймат насосларни алоҳида ёки параллел ишлатиш вариантларини техник-иқтисодий таққослашда асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Параллел ишлаётган насосларнинг умумий Ф.И.К. қуйидагича топилади:
Кетма-кет ишлаётган иккита ҳар-хил насосларнинг умумий характеристикасини қуриш учун бир хил сув ҳайдашлари қийматлари учун босимларининг қийматлари қўшилади , яъни QI=QII=Q; ва HI + HII=Нум. Умумий характеристика НI+II - Q билан трубопроводнинг НTP=Нг+RтQ2 эгри чизиғи кесишган А ишчи нуқта кетма-кет ишлаётган насосларнинг иш тартибини белгилайди.
Суюқликнинг текис (тенг уловчи) харакатида Босимнинг йўқолиши Суюқликнинг текис харакатида ўртача тезлик барча кесимлар учун бир хил бўлади. Демак бу ерда босимнинг йўқолиши махалий қаршиликларга боглиқ бўлмай фақат суюқликнинг оқим узунлигига боглиқ бўлади Горизонтал текислик билан бирор бурчак ташкил этувчи кесим юзалари бир хил бўлган суюқлик оқимини куриб чикайлик.
Олинган кесимимиз мувозанатда деб олсак оқим йўналиши бўйича Р1 кучи таъсир этади. Оқим йўналишига қарши r - кесимда P2 кучи таъсир этади ва оқимнинг ѐн томонидан Pn нормал кучлар хамда суюқликларнинг қатлами орасида тишқаланиш кучи таъсир этади:
Оқим мувозанатда бўлиши учун таъсир этувчи кучларнинг йиьиндиси 0 га тенг бўлиши керак. ХХ ўқи бўйича барча кучларнинг проекцияларини кушиб чикамиз.
ўқига бўлгани учун проекцияси 0 га тенг бўлади.
E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT