40 – мавзу. Зарарли чиқиндиларни утилизация қилиш ва чиқариш меъёрлари. Суюлтирилган углевадород газлари омборлари.
41 – мавзу. Мотор ёқилғи омборлари ва барқарор конденсат. Қуйиш – тўкиш эстакадалари.
42 – мавзу. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик.Ёнғин хавфи бўйича ишлаб чиқариш биноларининг тоифалари.
IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Талаба амалий машғулотларда мисол ва масалаларни ечади. амалий машғулотларда ечиладиган мисол ва масалалар қуйидаги принципларга асосан танланади: намунавий мисол ва масалаларни ечишга малака ҳосил қилувчи, фаннинг моҳиятини англатувчи ва мавзулар орасидаги боғлиқликни ифодаловчи маълум миқдордаги мисол ва масалалар танланади.
Амалий машғулотларнинг тахминий мавзулари. Газни қайта ишлаш объектларини турлари
Лойҳалаш турлари
Фильтрларни ҳисоблаш.
Енгил фильтрни ҳисоблаш.
Аралаштиргичларни ҳисоблаш.
Лойиҳалаш босқичлари
Лойҳалашда бош режа ва жойлашув режасини тузиш.
Мембранали жараён ва қурилмаларни ҳисоблаш.
Қурилмалар классификациясини аниқлаш.
Силиндир симон идишларни мустахкамликка ҳисоблаш
Ички босим остида ишлайдиган идишларни мустахкамликка хисоблаш