Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий



Download 394,63 Kb.
bet9/15
Sana22.04.2022
Hajmi394,63 Kb.
#573671
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Асосий ўрганилаётган чет тили. РГФ

6-Модул. Матбуот тили модули


Матбуот дарсларида оммавий ахборот воситаларидан кенг миқёсда фойдаланиш назарда тутилади. Буларга асосан, газета ва журналлар, қисман эса чет тилида яратилган ва чоп этилган оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет материалларидан фойдаланиш имкониятлари киради. Матбуот дарсларида талаба тилидаги турли характердаги газета ва журнал материалларини изоҳлаш ва шарҳлашни билиши керак.Муайян мавзуга оид турли характерга эга бўлган турлича мақолаларни, сўнгги даврда дунёда бўлиб ўтган воқеа ва ходисаларни, назарий-сиёсий мақолаларни билиши ва шарҳлай олиши лозим. Она тилида ўқиган турли русумдаги ҳар қандай мақолани чет тилида эркин баён эта олиши керак.


Ушбу модулни ўрганиш натижасида талаба:

    • матбуот матнларини асл матндаги келтирилган маълумотлар мазмунини тўлиқ ва тушунарли етказиб беришни;

    • оммавий ахборот воситаларида келтирилган турли кўринишдаги маълумотларни тушуниш ва таржима қила олишни;

    • турли контекстда қўлланган тил бирликлари, жамиятнинг турли соҳаларига бағишланган мақолаларни бир-биридан фарқлай олиш ва матн ичида учраши мумкин бўлган маъно оттенкаларини ажрата билишни;

    • оммавий ахборот воситаларида бошқа маданиятларга хос бўлган турли мазмундаги маълумотларга дуч келганда зарур маданиятлараро билимларга эга бўлган ҳолда шароитга мослаша олишни ўрганади;

    • матбуот матнларини ўрганиш ва таҳлил қилишда уларнинг мазмунини қийналмасдан қайта баён қилиш;

    • матубуотда келтириладиган маълумотлар ва матнлар турларини фарқлаш ва

уларги мос равишда матн яратиш кўникмаларига эга бўлади.
Матбуот тили модулининг асосий мазмуни қуйидагича:

  • оммавий ахборот воситалари ва уларнинг ўзига хослиги;

  • ОАВда ишлатиладиган тил услублари;

  • ОАВ тилининг ўқувчига таъсир қила олиш, унинг эътиборини тортиш хусусияти;

  • ОАВ турлари таснифи;

  • ОАВнинг жамиятда тутган ўрни;

  • маълумотларнинг матбуот материалига айланиши;

  • реклама ва эълонлар ОАВнинг ўзига хос жанрлари сифатида;

  • ОАВда этика масаласи;

  • Электрон ОАВ ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти;

  • Ахборот воситаларида маданиятлараро коммуникация масаласи;

  • ёзма матбуот;

  • ёзма матбуотнинг дискурсив ва лингвистик ўзига хосликлари;

  • матбуотда стандарт ва экспрессив тил бирликларининг акс этиши;

  • турли жанрдаги матбуот матнларининг тузилиш шакллари;

  • мақолалардаги сарлавҳаларнинг таҳлили;

  • асосий ўрганилаётган чет тилида чоп этиладиган машҳур газета ва журналлар;

  • мақола матнидаги маълумот турларига қараб матн ичида учрайдиган лексик ва стилистик услублар ва қисқартма сўзлар;

  • маҳаллий ва халқаро мавзуларни ёритувчи матбуот тилининг бир-биридан (лексик, грамматик ва синтактик жиҳатдан) фарқлари;

  • оғзаки ахборот ва уларнинг манбалари;

  • ёзма бўлмаган ОАВ турлари, уларнинг аудиторияга таъсир қилиш услублари ва ёзма матбуотдан фарқли жиҳатлари;

  • телевидение муҳим ОАВ тури сифатида;

  • телевидениеда берилувчи турли жанрларга оид маълумотлар (ахборот берувчи, ахборот-таҳлилий кўрсатувлар, ток-шоу, ҳужжатли фильмлар, реклама дастурлари)нинг ўзига хосликлари;

  • ОАВда сиёсий арбобларнинг чиқишлари ва уларнинг нутқларининг таҳлили;

  • матбуот материалларини тахлил қилиш усуллари;

  • маълумотни узатишда маълумотни қисқартириш ҳодисаси;

  • матнларда ишлатиладиган коммуникатив услублар: такрорлар, синонимия, антонимик конструкциялар ва ҳак.;

  • матнларда муаллиф фикрининг акс этиши;

  • ҳар бир муаллифнинг ўзига хос ифода услуби яратувчиси сифатида;

  • ОАВ тилининг омма фикрини шакллантиришдаги роли;

  • ОАВ материалларида метафораларнинг қўлланиши;

  • вербал ва аудиовизуал материалларнинг ўзаро боғлиқлиги;




  1. Download 394,63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish