9.3. Миллиймаданият Маданият истеъмолчини ўз-ўзини тушунишига, харид қилинаётган товарлар ва улардан фойдаланишга, товарларни олди-сотди жараёнига чуқур таъсир кўрсатади. Бундай таъсир истеъмол соҳасини маданият контекстида ўрганишни ва ижтимоий қимматдорликларни ўзлаштиришни зарур қилиб қўяди. Бироқ маркетинг бўйича мутахассислар глобал ёки ички бозорларга эмас, балки макромаданиятларга кўпроқ эътибор қаратишади.
Маданиятни ижтимоий онгни атроф муҳитга мослашиш усули сифатида қараш мумкин. У бир хил ижтимоий институтлар (маданий триада) ва ҳаётий шароитларда тарбияланган кишиларнинг ўзига хос хусусиятларини ифодалайди. Истеъмолчи психологиясини ўрганиш бўйича машҳур олим Г. Хофстеде 66 мамлакатда маданиятлар учун умумий бўлган қуйидаги тўртта тамойилни ишлаб чиққан:
1.Индивидуализм қоллективизмга қарши мувозанат сифатида. Индивидуализм айрим индивидуумлар ўртасидаги муносабатларга асосланган жамиятлар учун хосдир.Масалан, ушбу мамлакатларга мисол бўлиб Америка қўшма Штатлари ва Нидерландия ҳисобланади. Ушбу мамлакатларда индивидуализм юқори даражада бўлса, Тайванда эса коллективизм юқори даражададир.
2. Ноаниқликдан қочишга интилиш. Жамият ноаниқлик ва икки ёқлама фикрлашга турли усуллар билан қарайди. Айрим маданиятларда бундай ҳолатлар учун махсус қоидалар ва маросимлар ишлаб чиқилган бўлса, бошқа маданиятлар бошқача фикрлашлар кўринишларгига сабр билан муносабатда бўлмоқдалар.
3. Хукуматдан узоқ бўлиш. Хукумат ва халқ орасидаги келишув даражаси турли хил хукумат тизимларида юқори мавқеини эгалловчилар билан жамият ўртасидаги келишув даражасини акс эттиради. бўларга хоқимиятни марказлаштириш, жамият томонидан қабул қилинган хукумат томонидан бериладиган тақдирлашлар, тенг бўлмаган мақомдаги кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги ўзига хос хусусиятлар киради.
4.Аёллар ва эркаклар масаласи. Бу омил анъанавий тарзда эркаклар ва аёлларга хос деб ҳисобланган қимматдорликларни жамият қай тарзда қўллаб қўвватлаш даражасини белгилаб беради. Эркакларга хос хусусиятлар ўзига ишониш, моддий тўкинликка эришиш, хамма нарсага ўз вақтида эришиш бўлса, аёлларга хос хусусиятлар яқинлари тўғрисида ғамҳўрлик қилиш, атроф муҳит тўғрисида хавотир бўлиш, муваффақиятсизликларга учраганларни қўллаб-қўвватлаш каби хусусиятлар билан жамият онггида тушунилади.
Г.Хофстеде тадқиқотлари натижалари маркетингда кенг қўлланилади. Кўпчилик иқтисодчилар унинг маданият концепциясини атроф муҳитнинг кучли таъсири остида бўлган бозор сегментларини аниқлашда жуда муҳим деб ҳисоблашади.