Микромуҳит
|
Microenvironment
|
Микросреда
|
фирма маркетинг муҳитининг таркибий қисми, бевосита фирманинг ўзига ва унинг мижозларга хизмат кўрсатиш имкониятларига муносабатларига тааллуқли кучлар, яъни таъминотчилар, маркетинг воситачилари, мижозлар, рақобатчилар билан ифодаланади.
|
Мотивация
|
Motivation
|
Мотивация
|
1) эҳтиёжларни қондириш бўйича қарор қабул қилишда индивидуумлар ҳаракатини фаолаштириш мақсадида уларнинг мотивларини кучайтириш жараёни; 2) харидорнинг харид қилиш қарорини қабул қилиш жараёнида унинг фаоллига таъсир кўрсатувчи мажбурловчи ҳаракатлар.
|
Мультимедиа-технологиялар
|
Multimedia technologies
|
Мультимедийные технологии
|
1) реклама фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш жараёнида фойдаланилувчи замонавий аудио-, теле-, визуал ва виртуал коммуникация воситалари мажмуи; 2) маркетингни бошқариш тизимини ташкил этиш тизимига киритилувчи товар ва хизматларни ҳаракатлантириш усул ва воситалари.
|
Мазмун таҳлили
|
Content analysis
|
Контент анализ
|
қимматдорликлар, рол моделлари, хулқ-атвор меъёрлари ва маданиятнинг бошқа элементларини аниқлаш методи
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |