Джованни Пико дела Мирандола ( 1463-1494) «900 тезислар» эклектик асарида диний ва фалсафий таълимотларни бирлаштиришга ҳаракат қилди
Инсонни улуғлаш ва атроф оламдан ажратиб кўрсатиш. алоҳида реаллик сифатида эътироф этиш (фазонинг «тўртинчи олами» сифатида, элементар, осмон ва фариштавий);
Теологиядан мустақил бўлган илмий дунёқарашни шакллантириш;
Дунёнинг янги тасвирини илгари суриш (Худо, табиат ва фазо ягонадир, Ер эса оламнинг маркази эмас);
Дунёни билиш мумкинлигини тасдиқлаш ва бунда биринчи навбатда сезгилар ва ақл ёрдамида (Худонинг ваҳийси ёрдамида эмас).
Андреас Везалий фалсафаси (1514-1564)
Дунёнинг келиб чиқишини материалистик асослаб берган;
Ҳайвонларни ўрганиш ёрдамида инсон тузилишини тасвирлаб берган, қадимги Рим табиби Гален даврида (130-200) тиббиётда ҳукм сурган қарашларни рад этди;
Кўпгина анатомик текширувлар натижасида Везалий ўз йўналишини яратди ва машхур бўлган «Инсон танаси тузилиши» номли китоб нашр эттирди, унда ҳақиқатга тўғри келадиган инсон анатомияси батафсил ёритиб берилган.