Фалсафий билимлар тизими, унинг асосий йуналишлари ва вазифалари



Download 77 Kb.
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi77 Kb.
#206178
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Фалсафий билимлар тизими, унинг асосий йуналишлари ва вазифалари

Тарих фалсафаси. Инсоннинг онгли фаолияти ижтимоий муносабатлар мажмуидан иборат. Бу муносабатларнинг энг умумий конуниятларини урганувчи фалсафий билимлар уз тарихига эга. Хакконий ёритилган тарих миллий фалсафани, мафкурани шакллантиришдаги асосий манба булиб хизмат килади. «Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб булмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари уз даврида тарихий хакикат туфайли туКилган... Тарих ва фалсафа мантикий равишда бир-бирини такозо этадиган, керак булса, тулдирадиган, тараккиёт жараёнлари хакида яхлит тасаввур берадиган, ок-корани фарклашда асос буладиган фанлардир»3. Афсуски, купгина кулланмаларда у ёки бу файласуфнинг таълимотига алохида эътибор берилади, у хакда чукур фикр юритилади. Аммо уша давр кандай эди, нима сабабдан муайян олим айнан шу Кояни илгари сурган, нега умрини бирор-бир таълимотни тарКиб этиш билан утказган, деган масалаларга кам эътибор берилади. Аслида, давр олим ва файласуф камолотида мухим урин тутади. Унинг Коялари туКилиши учун асос булади, бу Коялар кулланадиган ижтимоий амалиёт булиб хисобланади.
Агар масала бу тарзда куйилмаса, фалсафий таълимотнинг уз даврини акс эттирадиган мохият-мазмунига путур етади, айникса уша давр муаммоларини ижтимоий макон ва тарихий замондан ажратиб тахлил килиш натижасида фалсафанинг миллийлик рухи, хусусиятлари хиралашади.
Албатта, биз хар бир фалсафий билимларнинг узига хос муаммолари ва уларни хал килишнинг назарий-амалий усул ва воситалари борлигини инкор этмаймиз. Лекин, фалсафанинг урни, ахамияти ва вазифасига миллий мафкурани шакллантириш нуктаи назаридан ёндашадиган булсак, унга таъсир киладиган омилларни муштарак-мужассам тарзда олиб караш зарурати пайдо булади. Шунинг учун, бир томондан, хар бир фалсафий билим йуналишлари тарихини миллатнинг умумий тарихи билан биргаликда олиб тахлил килганда, яхлит фалсафий дунёкараш вужудга келади. Иккинчи томондан, бу жараённи миллат эхтиёжларидан келиб чикадиган, истикбол манфаатларига мос булган миллий истиклол Коясидан ажратиш мумкин эмас.
¤збек миллий фалсафасининг генезисига назар ташлайдиган булсак, бир-бири билан боКлик икки омилни курамиз: биринчиси, кадимги зардуштийликнинг мукаддас китоби - Авесто ва ислом динининг бош асоси — Јуръони карим ва хадиси шарифдаги инсонпарварлик Коялари булса, иккинчиси — дунёвий билимлардир. Хозирги кунда хар кандай ижтимоий фан сохасининг, шу жумладан фалсафанинг энг мухим вазифаси диний ва дунёвий билимлар уртасида муътадил муносабат булишини илмий изохлаш, унинг конуният ва хусусиятларини очиб беришдир. Бунинг учун дин ва дунёвий фанларнинг узаро муносабатларини умуминсоний максад ва манфаатлар доирасида уйКунлаштириш имкониятларини топиш максадга мувофик. Зеро, хукук, ахлок, сиёсат, маданият фалсафаларининг Коявий-назарий йуналишларини шу масалани хал килишга каратишни умуминсоний цивилизациянинг узи такозо килмокда.
ХХI асрга келиб, инсоният Коят мураккаб, оламшумул муаммолар каршисида турганлигини англай бошлади. Хусусан, ядро уруши хавфи, кескинлашаётган экологик муаммолар, хом-ашё ва энергетика ресурслари, Ер шари ахолисининг шиддат билан усиб бораётгани, уларни озик-овкат билан таъминлаш, соКликни саклаш, маориф ва маданиятни, фан-техника ва технологияни ривожлантириш муаммолари янгича тафаккурни такозо килмокда. Бу масалани миллий ва умуминсоний фалсафий Кояларни, назарияларни ишлаб чикмасдан хал килиш мумкин эмаслиги эса тобора аник булиб бормокда.
Фалсафа ижтимоий хаётда инсоннинг мохияти, яшашдан кузлаган максади, олий кадрият экани, маънавий омиллари (идеаллари), борликдаги урни, муносабатлари сабаблари, рухий ва моддий эхтиёжларини кондириш усул ва воситалари — барча-барчасини курсатиб беради.
Жамият тараккиёти ва фалсафанинг ривожланиши диалектикаси ана шу хусусиятларга асосланиб, узига хос тарзда намоён булади. Бир томондан, жамиятнинг узгариб бориш тамойили фалсафий Коя, назария ва таълимотлар узгаришини такозо килади. Иккинчи томондан, узгараётган фалсафа жамият моддий-маънавий хаёт тарзини илКаб олиб, унинг истикболларини белгилаш, мафкурасини шакллантиришда назарий, услубий асос булиб хизмат килади. Айникса, мамлакатимиз бозор иктисодиёти муносабатларига утаётган бугунги кунда кишилар тафаккури ва онгида сакланиб колаётган эскича фикрлаш колипларини бартараф этиш, янги ижтимоий-иктисодий муносабатларни раКбатлантириш, миллий узликни англаш, истиклол мафкурасини шакллантиришда шошилмай, бехуда хис-хаяжонларга берилмасдан, акл-заковат билан иш тутишда фалсафанинг урни ва ахамияти Коятда улкандир.
Фалсафа хар кандай мураккаб ижтимоий-иктисодий, сиёсий вазиятда хам кишиларни юксак Коявийлик, мустахкам эътикод, келажакка ишонч рухида тарбиялаш билан бирга, уларга муроса ва хамкорлик килиш, чигал муаммоларни хам умуммиллий, умуминсоний манфаатларни назарда тутган холда маданий ва маърифий хал этиш имкониятларини топишга ёрдам беради.

Download 77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish