Фалсафада инсон муаммоси


Инсон хаёти, улими ва мангулиги муаммолари



Download 48,5 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi48,5 Kb.
#27299
1   2   3
Bog'liq
falsafa 1

Инсон хаёти, улими ва мангулиги муаммолари.
Хар кандай жонли мавжудот сингари инсон хаётининг нихояси борлиги, бошка мавжудотлардан фаркли уларок у узининг охир окибатда улимга махкумлигини англаши хам фалсафий муаммолар доирасига киради. Бу - тасодифий хол эмас. Инсон хаёти ва улими масалалари асотирлар ва динларда хам марказий уринни эгаллаган. Кишиларда дастлаб улимдан куркиш туйгуси кучли булган. Кейинрок асотирий диний тасаввурлар воситасида бу жараён мажбурий эканлиги хакидаги эҳтикод билан алмашинди. Асотирларда хайвонлар хам, кишилар хам уладиган тана ва улмас рухга эга деб курсатилган. Рух нозик, номоддий табиатга эга булиб, узида инсон вужуди тимсолини гавдалантирган. У йуколмайди, улмайди ва уз маконида яшайди, хамда уз жойини алмаштириб туради. Баҳзи диний таҳлимотларда тана улгач, рух бир жонзотдан иккинчисига утиб туриш курсатилган.
Турли фалсафий йуналишлар ва мактаблар хаёт ва улим масалаларини турлича тушунтирганлар. Фалсафа тарихида айрим буюк файласуфлар учун бу масалалар шахсий хаёт такдирини хал килиш билан боглик булган. Масалан, Сукротнинг уз улимига розилиги хакидаги карори унинг хаёти учунгина эмас, балки ундан кейинги фалсафий муаммолар ривожланиши учун ахамиятга эга булган. Афлотун бу карорда файласуф учун уз хаётини олийжаноблик билан тугатиш имкониятини курган. Унинг фикрича инсон маҳнавий мавжудот сифатида илохий мохиятга эга. Бу унинг узини устида ишлаши, узини такомиллаштириши ва илохий дунё сари интилганлигида намоён булади. Шунинг учун хам улим масҳулликдир, яҳни маҳнавиятли инсонда улимдан куркиш туйгуси булмайди.

Ислом динида инсон хаёти, унинг маъноси ва улими масаласи катта урин олган. Хаётнинг маъноси - бу рухнинг саломатлиги, доимий рохат фарогатга элтувчи мехнат ва билимдир. Инсон уз хаётини худбинлик ва ёвузликдан сакламоги, бутун умри давомида охиратни уйламоги керак.


Суфий мутафаккирлар - А. Гиждувоний, А. Яссавий, Н. Кубро ва Б. Накшбанд таҳлимотларида хаётнинг маъноси, улим ва мангулик масалалари инсоннинг илохий мохиятини билишга интилиши, халол мехнат килиб бошкаларга мехр - мурувватли, рахм - шафкатли булиши билан боглик равишда ёритилди.
Европадаги Янги давр фалсафасида хам Шарк фалсафаси таҳсири остида хаёт ва улим масалаларига янгича карашлар шаклланди. Жумладан, хаёт ва улимни икки антропологиявий моделда - табиий инсон ва янги Европача инсон моделлари оркали ифодаланади. Агар биринчи моделда инсон фанлар обҳекти булса, иккинчисида у узини оламнинг маркази сифатида англаган, акл -идроки ва эркинлигини узи йуналтирадиган, уз хаётини утмишдан хозирги, ундан эса келажакка караб боришини тушунган мавжудот сифатида бахоланади.
Хозирги инсон фалсафаси бу муаммо тахлилида уз ичига 20 тагача окимни олади. Уларнинг барчасида асосан инсон мохияти, мазмуни ва нихояси мушохада килинади. Бу таҳлимотларга кура, инсон мохияти масаласи тахлилида хозирги цивилизация кадриятлари талабларини хисобга олиш хам мухим ахамиятга эгадир.Хозиргача эришилган юксак цивилизация сабокларига асосланиб инсон муаммоси тахлилида янги давр фалсафий таҳлимотлари уртага куйган гояларга хам таянмок керак. Янги инсон модели табиий инсон моделини хам узига сингдиради. Шу сабабли янги ижтимоий, маҳнавий инсон модели юзага келди. Хозирги инсон купрок шартли мулохазалар асосида яшашга мойилки, уни бундай яшаш ва фикрлаш йулига радио, телевидение, кино, театр, бадиий адабиёт ва албатта, узининг мустакил фикр - уйлари олиб келган. Натижада у узининг улимидан кейинги хаётидан купрок ташвишланмокда. Хаёт канча яхши булса, кишига улим шунчалик дахшатли куринади.Маҳлумки, улим экзистенциал томондан олинганда, инсон индивидуал хаётининг шунчаки йуколиб кетиши эмас. Улим олдида куркувни йукотиш - кай тарзда уни маъноли ва хатто, хаётнинг зарурий моменти сифатида англашдир. Дархакикат, улимни табиий обҳект сифатидагина караш мумкин эмас. Улимни хар доим зарурият сифатида идрок этиш лозим. Улимни маҳнавий англашдан ундан кейинги умрнинг маъноси тугрисидаги масала келиб чикади. Бошкача айтганда, бу маъноли яшалган умрнинг улимдан кейинги давоми, яҳни юксак мангулиги масаласидир. Мангулик - инсон уз ижодий, яратувчилик фаолияти билан хаётда абадий из колдиришдир. Инсон дунёда колдирган яхши ном - унинг иккинчи умридир. Шу сабабли инсоният хайрли, адолатли ишлар килиб, яхши ном колдирган кишиларни абадий хурмат билан тилга олади.
Адабиётлар:



Download 48,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish