Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 31,57 Kb.
bet2/7
Sana25.02.2022
Hajmi31,57 Kb.
#290108
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ФАЛСАФА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУНИ ВА

Тўртинчидан, инсоннинг энг умумий ва муҳим масалаларини ўрганиш.Бинобарин, инсон фалсафий донишмандликнинг асоси ва сўнгги нуқтаси бўлганлигидан уни махсус ўрганиш тақозо қилинади. Ҳаётда мавҳум руҳ эмас, балки конкрет инсон ижод қилади, ҳаракат қилади. Инсон фалсафаси фалсафий антропология деб аталади.
Демак, фалсафа борлиқнинг, билишнинг ҳамда инсон билан олам ўртасидаги муносабатларнинг энг умумий тамойиллари тўғрисидаги таълимотдир.
Албатта, бу қисқа таъриф янада кенгроқ талқин қилиниши ва ривожлантирилиши лозим. Энг муҳими, фалсафа ҳамма вақт назария бўлиб, ўз категорияларини, уларнинг тизимини, тадқиқот қонуниятларини, методлари ва принципларини назарий кўринишда акс эттирган. Фалсафий назариянинг ўзига хос томони шундаки, унинг қонунлари, категория ва принциплари энг умумий характерга эга бўлиб, табиат, жамият, инсон ва тафаккур ҳодисаларига нисбатан қўлланилади. Иборадаги сўнгги ҳолатни кўзда тутадиган бўлсак, фалсафа тафаккур тўғрисидаги тафаккур ҳамдир. Фалсафанинг предмети шубҳасиз яна фалсафанинг ўзини, унинг тарихини ўрганиш масаласини ҳам ўз ичига олади.
Ҳар қандай фалсафа дунёқарашдир. (Фалсафа оламга ва одамга нисбатан энг умумий қарашларнинг йиғиндиси ҳисобланади). Лекин ҳар қандай дунёқараш фалсафий эмасдир. “Дунёқараш” тушунчаси “фалсафа” тушунчасига нисбатан кенгроқдир. Дунёқараш фалсафадан ташқари яна афсонавий, бадиий, диний ва бошқа қарашларни ҳам ўз ичига олади.
Дунёқараш, шу жумладан фалсафа оламни инъикос этишнинг маҳсулидир. Бироқ бу инъикоснинг чуқурлик даражаси, кўлами турлича бўлиши мумкин. Инъикоснинг энг элементар кўриниши сезги даражасида содир бўлади. Бу дунёқарашга тадбиқ этилганда дунёни сезиш ва дунёни мушоҳада этишни билдиради. Инъикоснинг навбатдаги кўриниши - идрок ва тасаввурдир. Бундай даражадаги дунёқараш асосан ҳиссий тажриба билан чегараланади, бу ерда ҳиссиёт ва идрок ақл устидан устиворлик қилади. Тушунча ёрдамида амалга оширилган инъикос туфайли дунёқараш шаклланади, чунки воқеа ва ҳодиса, жараёнларнинг қонуниятлари ва моҳиятини очишда тушунча алоҳида ўрин эгаллайди. Тушунча орқали инъикос абстракт тафаккур ва назарий билиш билан боғланади. Тушунча оламни энг чуқур акс эттиради.
Дунёқараш оламга ва унда инсоннинг ўрни, кишиларнинг ўз атрофидаги воқеликка ва ўз-ўзига нисбатан қарашлари тизими бўлиб, унда билимлар, эътиқодлар, кайфиятлар, интилишлар, орзулар, қадриятлар, меъёрлар, идеаллар, маслаклар ва ҳ.к.лар уйғун тарзда иштирок этади. Дунёқарашда жамиятда шаклланган фалсафий, илмий, диний, сиёсий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик билимлар, қарашлар ўз аксини топади.
Дунёқарашнинг структурасида тўртта қатлам мавжуд:
Биринчи таркибий қисм - билиш. У кундалик, профессионал, илмий ва ҳ.к. билимларнинг йиғиндисига суянади; Иккинчиси - қадриятли-меъёрий қатлам. Бу ўз ичига қадриятлар, идеаллар, эътиқодлар, маслаклар, меъёрлар, кўрсатмаларни олади; Учинчиси - ахлоқий-иродавий қатлам. Билимлар, қадриятлар ва меъёрлар кишиларнинг амалий ҳатти-ҳаракатларида юзага чиқиши учун улар эмоционал-иродавий жиҳатдан ўзлаштирилиши, шахсий қарашларга, эътиқодларга, маслакларга айланиши зарур, шунингдек фаолият учун муайян руҳий йўл-йўриқ кўрсатмоқ ролини ўйнаши керак. Ана шундай йўл-йўриқнинг шаклланиши дунёқарашнинг эмоционал-иродавий қалами орқали амалга оширилади; Тўртинчиси - амалий қатлам. Дунёқараш нафақат назарий билимлар, қадриятлар, эътиқодлар, маслаклар, балки шу билан бирга инсоннинг конкрет шарт-шароитда маълум ҳулқ-атворни амалга ошириш учун реал тайёргарлик даражаси ҳамдир. Амалиётсиз дунёқараш абстракт, мавҳум бўлиб қолади.
Демак, дунёқараш инсоннинг оламга муносабатини белгилайдиган, унинг хулқ-атворини йўналтирадиган ва тартибга солиб туришда намоён бўладиган қарашлар, баҳолар, меёрлар ва мақсадлар йиғиндисидир.

Download 31,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish