Фалсафа. 12 - Мавзу. ИСЛОМ ТАЪЛИМОТИ АСОСЛАРИ. ИСЛОМДАГИ МАЗҲАБ ВА ЙЎНАЛИШЛАР
Р Е Ж А
11.1. Ислом илоҳиёти, унинг асосий ақидалари. Калом фалсафаси.
11.2.Ислом динининг муқаддас манбалари. Тасаввуф (суфизм) таълимоти ва тариқатлари.
11.3. Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар.
11.4.Ўзбекистон алломаларининг ислом таълимоти ва дунёвий фанларни ривожлантиришдаги тарихий хизматлари.
11.1. Ислом илоҳиёти, унинг асосий ақидалари. Калом фалсафаси
Таянч иборалар.
Дин, ислом дини, Калом, жаннат, дўзах , ширк, Куфр, суннийлик, шиалик, мазхаб
Мавзу бўйича ўрганиладиган асосий таянч иборалар. - Дин – кишилик жамияти тарихий тараққиётининг маълум босқичида пайдо бўлган ижтимоий онг шаклларидан бири.
- Ислом дини - Ислом (араб, бўйсуниш, итоат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш) дини жаҳонда кенг тарқалган 3 диндан бири (буддизм ва христианлик билан бир қаторда).
- Калом - 1.Калом (араб. – гап, нутқ, баён) – исломий эътиқод ва дунёқарашга оид масалаларни ақлий мулоҳазага таяниб далиллаш ва хулосалашдир.
- Жаннат (араб. – боғ, бўстон, уч моҳ; форс. – беҳишт; дор ус-салом, дор ул-бақо, дор ул-охир, дор ул-муқома, дор ул-муттақин, боғи эрам, фирдавс, иллиюн ва бошқа.) – тақводар инсонлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой.
- Дўзах (форс.; араб. – нор, жаҳаннам, жаҳим, сақар; туркий тилда – тамуғ) – дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой.
- Ширк (араб. – бирга қатнашиш, шериклик; Аллоҳнинг шериги бор деб ҳисоблаш, кўпхудолик) - шерик келтириш. Ширкнинг шаърий тушунчаси – Аллоҳнинг зоти, сифатлари, исмлари, ишлари ва ҳукмларида шериги бор деб эътиқод қилиш.
- Куфр (араб. – яшириш; ношукрчилик; кофирлик) – исломий эътиқодга кўра, ислом динини ёки Аллоҳ, борлиқ ва инсон тўғрисидаги исломий дунёқарашни тан олмаслик, ягона Аллоҳ, унинг фаришталари, пайғамбарлари, илоҳий китоблари, қазо ва қадарига ишонмаслик ҳамда бундай дунёқараш ва ақидага қарши курашиш.
- Суннийлик (сунна сўзидан) ислом динидаги 2 асосий йўналишдан бири ва энг кенг тарқалгани. Жаҳондаги барча мусулмонларнинг тахм. 93% и Ска (қолган 7% и шиаликка) мансуб (2004). Суннийлик тарафдорлари, асосан, Осиё ва Африкада (Покистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Хитой, Афғонистон, Туркия, Арабистон я. о. ва Форс кўрфази атрофидаги араб мамлакатларида, Сурия, Ливан, Иордания, Шим. Шарқий ва Ғарбий Африка мамлакатларида), Болқон мамлакатлари, Кипр ва АҚШда яшайди.
- Шиалик (араб. — гуруҳ, тарафдорлар) — исломдаги 2 асосий йўналишдан бири. Ўзининг тарқалиши ва тарафдорларининг миқдори жиҳатидан суннийликдан кейинги ўринда туради. Жаҳондаги барча мусулмонларнинг тахм. 7% Ш. ка мансуб (2004). Шиалик 7-аср ўрталарида ислом жамоаси ичида олий ҳокимият масаласида пайдо бўлган ихтилоф натижасида вужудга келган. Шиа сўзининг тўлиқ шакли «ши’ат Али» («Али партияси») бўлиб, бу ном Али ибн Абу Толиб ва унинг авлодларига эргашганларга нисбатан берилган.
- Мазҳаб ( араб. оқим, йўл, таълимот) – ислом динида ижтимоий-сиёсий зиддиятлар ва ҳокимият учун кураш жараёнида вужудга келган хилма-хил йўналиш ва оқимларнинг умумий номи.
Do'stlaringiz bilan baham: |