Фаластин ва Исроил: ечими топилмаган 100 йиллик можаро



Download 22,64 Kb.
Sana13.09.2022
Hajmi22,64 Kb.
#848703
Bog'liq
Фаластин ва Исроил


Фаластин ва Исроил: ечими топилмаган 100 йиллик можаро

Тарихдан бугунгача. Қувғинда юриб давлат қурган Исроил ва ўз еридан қувилиб ватансиз қолган Фаластин ҳақида.


Исроил ва Фаластин ўртасидаги кураш дунёдаги энг узоқ давом этган можаролардан бири бўлиб, баҳснинг келиб чиқиши Ўрта ер денгизи соҳиллари ва Иордан дарёси ўртасидаги ҳудудни даъво қилишга бориб тақалади. Охирги 100 йил фаластинликларга мустамлакачилик, сургун, ҳарбий ишғол ва ўз тақдирини ўзи белгилаш учун кураш олиб келди. Улар ўз йўқотишлари ва азоб-уқубатларига сабаб бўлаётган халқ билан бирга яшашга мажбур бўлдилар. Исроиллик яҳудийлар учун эса бутун дунё бўйлаб асрлар давомида таъқибдан сўнг ўз ота-боболари юртларига қайтиш тинчлик ва хавфсизлик келтирмади.
1897 йилда Швейцариянинг Базел шаҳрида Биринчи Сионистлар Конгресси йиғилди. 1896 йилда журналист Теодор Ҳерзл “Der Judenstaat” яъни “Яҳудий давлати” номли китобини нашр эттирди ва бу китобдаги фикрлар конгрессда муҳокама қилинди. Конгресс якунида Базел дастури эълон қилинди. Бу ҳужжат Фаластинда яҳудийларнинг ватанини барпо этиш ва бу мақсадга эришиш учун Жаҳон сионистик ташкилотини фаоллаштиришни назарда тутган эди.
Биринчи жаҳон уруши даврида Фаластин ва унинг атрофидаги ҳудудлар Усмонлилар ҳукмронлиги остида эди. Буюк Британия минтақани уруш охирида аниқроғи 1918 йилда босиб олди. 1920 йил 25 апрелда қабул қилинган Миллатлар Лигаси резолюциясига биноан минтақани мандат қилиш ваколати Англияга берилди.1917 йилда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Артур Балфур Фаластинда яҳудий халқлари учун ватан яратишга ваъда берди. Бу ваъда сионистлар етакчиларидан бири лорд Ротшильд (ҳа ўша, сиз билган, дунёнинг энг бой оиласи вакили)га юборилган мактубда ўз ифодасини топган эди. Ушбу мактуб Балфур декларацияси сифатида танилган. Юз минглаб яҳудийлар сионистик лойиҳа доирасида Британия мандати остида Фаластинга кўчиб ўтди. Сионистлар ва араблар ўртасидаги адоват 1929 йил августида қонли тўқнашувларга айланди. 1937 йил июль ойида Ҳиндистондаги Англия вакили лорд Пеел раислигида қироллик комиссияси минтақани яҳудий ва араб давлатлари ўртасида бўлишни таклиф қилди. Фаластин ва араб вакиллари таклифни рад этишди. Улар иммиграция тўхтатилишини ва озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган унитар давлат барпо этилишини хоҳладилар. Аммо уларнинг ҳоҳиши орқаларида буюк бир куч турган яҳудийларнинг парвосига ҳам келмади. 1920 йилдан бери Фаластинни бошқариб келаётган Британия эса арабларнинг норозиликлари кескин ортиб кетишидан хавотирлангандек, 1947 йилда яҳудий-араб муаммосини ҳал қилиш масъулиятини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига топширди. Янги ташкил топган БМТ ҳам бу муаммони минтақани иккига бўлиш билан ҳал этмоқчи бўлди. БМТ томонидан ташкил этилган махсус қўмита минтақани Фаластин ва араб давлатлари ўртасида тақсимлашни таклиф қилди. Араб Олий Қўмитаси номи билан танилган Фаластин вакиллари бу таклифни рад этишди, яҳудий вакиллари эса буни қабул қилишди. Тақсимлаш режасига кўра: Фаластиннинг 56,47 фоизи яҳудий давлатига, 43,53 фоизи араб давлатига бериладиган бўлди. Қуддус халқаро бошқарув остида бўлар эди. БМТни таклифини қабул қилган яҳудийлар давлати тузилди, аммо таклифни рад этган фаластинликлар эса давлатсиз қолди. Исроил давлати 2000 йил ичида тузилган биринчи яҳудий давлати эди. 1948 йил 14 майда соат 16:00 да Тел-Авивда Исроил давлати пайдо бўлгани эълон қилинди. Қарор эртаси куни, сўнгги Британия қўшинлари ҳудудни тарк этгандан сўнг кучга кирди. Фаластинликлар 15 майни "Нақба", яъни "Фалокат куни" деб аташади.
Иргун ва Леҳи жангарилари томонидан қўллаб-қувватланган яҳудий кучлари Исроил давлати учун ажратилган ерлардан ташқари, фаластинликлар учун ажратилган ҳудудларни ҳам эгаллашга киришди. Исроил давлати эълон қилинган куннинг эртасига Иордания, Миср, Ливан, Ироқ ва Сурия қўшинлари дарҳол Исроилга бостириб киришди, аммо Иккинчи жаҳон урушидан ғалаба билан чиққан, Британиядан фарқли ўлароқ дунёнинг энг буюк кучи АҚШ сионистларни дастаклаётган эди. Натижада ўт очишни тўхтатиш тарафдорлари Фаластиннинг катта қисмини Исроилга қолдиришди. Миср Ғазо секторини ўз қўлига олди. Иордания Қуддус атрофидаги ерларни ва ҳозирги Ғарбий Соҳилни ҳам аннексия қилди. Бу ҳолат 1967 йилги урушгача давом этди.
1964 йилда Қуддусда ташкил этилган Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) кейинчалик араб давлатлари томонидан тан олинган. Бу давлатлар ФОТ асосан уларнинг назорати остида қолишини хоҳладилар. Аммо фаластинликлар чинакам мустақил ташкилотга эга бўлишни хоҳларди ва 1969 йилда ташкилот раҳбариятини ўз қўлига олган Ёсир Арофатнинг мақсади ҳам шу эди.
Олти кунлик уруш: Исроил ва араблар ўртасидаги кескинлик 1967 йил 5 июнда бошланган 6 кунлик урушга олиб келди. Шу олти кун ичида Яқин Шарқ можаросининг қиёфаси ўзгарди. Исроил Ғазо ва Синай ярим оролини Мисрдан, Жўлан тепаликларини Суриядан тортиб олди. Шунингдек, Иордания қўшинларини Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдан ҳайдаб чиқарди. Исроил самолётлари Миср ҳаво кучларини ҳавога кўтарилиб улгурмасидан йўқ қилди. Ҳудудий ютуқлар Исроил назорати остидаги ҳудудни икки баравар оширди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши 242-резолюцияни қабул қилди. Қарорда уруш йўли билан ер эгаллаш рад этилди ва Исроилдан сўнгги жангларда қўлга киритган жойларини тарк этиш талаб қилинди. Аммо бу талабларни Исроил ҳеч қачон бажармади, бундай бўлиши табиий, ахир БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги давлатларнинг асосий қисмини ҳам Исроил иттифоқчилари ташкил қилар эди.
1973 йил Ём Киппур уруши. Ём Киппур ёки “Покланиш куни” яҳудийларнинг энг муҳим диний байрамидир. 1967 йили урушда йўқотган ерларини дипломатик йўллар билан қайтариб ололмаган Миср ва Сурия 1973 йили Ём Кипур байрамида Исроилга қарши ҳужум бошлади. Бу тўқнашувлар Рамазон уруши деб ҳам аталади. Дастлаб Миср ва Сурия Синай ва Голан тепаликларида олдинга силжишди. Уч ҳафталик курашдан кейин вазият ўзгарди. Исроил ҳаттоки баъзи жойларда 1967 йилги ўт очишни тўхтатиш чизиғидан ҳам ташқарига чиқиб кетди. Қўшма Штатлар, Совет Иттифоқи ва БМТ дипломатик аралашувлар орқали ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилишини таъминлади.
Урушдан сўнг дарҳол Саудия Арабистони Исроилни қўллаб-қувватловчи мамлакатларга нефт эмбаргосини бошлади. Бутун дунёда нефт нархи тез суръатлар билан ошиб бораётган бир пайтда глобал иқтисодий инқироз бошланди ва эмбарго 1974 йилнинг мартигача давом этди. 1973 йил октябрь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши 338-резолюцияни қабул қилди. Бунда томонлардан жанжални тўхтатиш ва имкон қадар тезроқ музокараларни бошлаш сўралганди.
Арофат бошчилигидаги ФОТ ва “Абу Нидал” каби Фаластиннинг ФОТга алоқадор бўлмаган ташкилотлари 1970 йилларда Исроил ва бошқа нишонларга қарши бир қатор ҳаракатлар уюштирдилар. “Абу Нидал”нинг “қора сентябрь” деб аталадиган ташкилоти 1972 йилги Мюнхен Олимпиадасида 11 исроиллик спортчини ўлдирган.
Бутун Фаластинни “озод қилиш” учун қўлига қурол олган ФОТ раҳбари Арофат, БМТдаги илк нутқини муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини билдирди. У сионистлар лойиҳасини қоралади ва қўшимча қилди: "Бугун менинг бир қўлимда зайтун новдаси, бир қўлимда эса озодлик урушида қатнашаётган бирининг қуроли бор. Зайтун новдасини туширманг". Бу нутқ фаластинликларнинг халқаро тан олинишига катта ҳисса қўшди. Орадан бир йил ўтиб, АҚШ Давлат департаменти ходими Харолд Сондерс араб-исроил тинчлик музокаралари чоғида Фаластин халқининг қонуний манфаатлари ҳам инобатга олиниши кераклигини айтган эди.
1948 йилда Исроилнинг барпо этилишида ҳиссаси катта бўлган Иргун ва Лехи каби экстремистик гуруҳларнинг ташкилотларнинг вориси бўлган Ҳерут (кейинчалик Ликуд деб ўзгартирилди) партияси 1977 йилгача ҳеч қандай сайловларда ғалаба қозона олмади. Шу кунгача Исроил сиёсатида сўл лейбористлар партияси ҳукмрон эди. Ликуд мафкураси Исроил бошқарувини Британия мандати остидаги барча ерларга, яъни Библияда тасвирланган "Буюк Исроил"га, шу жумладан Иорданияга ҳам кенгайтириш тарафдори эди. Иргуннинг собиқ раҳбари Менахем Бегин бошчилигидаги янги ҳукумат Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида аҳоли пунктларини очишни тезлаштирди. Мақсад 1967 йилда олинган ҳудудни келажакда қайтариб бермаслик учун асос яратиш эди.
1979 йил Исроил ва Миср тинчлик шартномаси
Миср президенти Анвар Садат 1977 йил 19 ноябрда Кнессетда, яъни Исроил парламентида нутқ сўзлаганида дунё лол қолди. Чунки Садат тўрт йил олдин Ём Киппур урушини бошлаган шахс эди. Садат Исроилни тан олган биринчи араб етакчиси бўлди. Миср ва Исроил 1978 йилда Кемп-Девид битимини имзолаган. Матнда Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши, жумладан, фаластинликларга чекланган мухторият берилиши кўрсатилган эди, аммо бу иш бўлмади. Садат ва Бегин 1979 йил март ойида икки томонлама тинчлик шартномасини имзоладилар. Синай ярим ороли Мисрга қайтарилди, аслида Мисрни Исроил билан музокарага чорлаган ҳам аввалги урушда бой берилган ҳудудлар эди. Миср эса Исроил билан музокаралар олиб боргани учун араб давлатлари томонидан бойкот қилинган. Анвар Садат 1981 йилда ўз армиясидаги гуруҳлар томонидан ўлдирилган. Миср билан тинчлик шартномаси имзолаган Исроил тез орада Ливанга ҳужум қилди. Мудофаа вазири Ариел Шарон ФОТни бу мамлакатдан қувиб чиқарди. Бу пайтда Исроилнинг охирги қўшинлари Синайдан чиқиб кетганига икки ой ҳам бўлмаганди. Ливанга босқинчилик “Абу Нидал” ташкилоти Исроилнинг Лондондаги элчисига суиқасд уюштиришга уринганидан кейин бошланган.
1991 йил Мадрид саммити
1991 йилги Форс кўрфази уруши ФОТ учун ҳалокатли бўлди. 1991 йили Ироқ Қувайтга ҳужум қилган. Ёсир Арафот Ироқни қўллаб-қувватлагани учун Форс кўрфази минтақасидаги бой ҳомийларидан айрилган эди. Ироқнинг Қувайтга бостириб киришидан кейин АҚШ маъмурияти асосий эътиборини Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга қаратди. АҚШ Давлат котиби Жеймс Бейкернинг такрорий ташрифлари Мадридда халқаро саммит чақирилишига замин яратди. Бу саммитда Сурия, Иордания ҳам қатнашди, лекин барча ҳаракатлар бесамар кетди.
1993 йил Осло тинчлик жараёни
1992 йил июн ойида Исроилда сўл лейбористлар партиясининг ҳокимиятга келиши тинчлик жараёнини бошлаб берди.Бош вазир Ицхак Рабин ва “кабутар” сифатида тасвирланган Симон Перес фаластинликлар билан тинчлик музокаралари учун жуда мос бир жамоа туздилар. Форс кўрфази урушидан кейин мавқеи заифлашган ФОТ бу тинчлик битимидан натижа олишга умид қилди. Исроил ФОТ иштирок этишига эътироз билдирмади. Вашингтондаги икки томонлама музокаралар ҳеч қандай натижа бермаслиги тушунилгач, 1993 йил 20 январда Осло конференцияси очилди. Фаластинликлар босиб олинган ҳудудлардан босқичма-босқич чиқиб кетиш эвазига Исроил давлатини тан олишга рози бўлди.

Фластин ва Исроил ХХI асрда


Ариэл Шарон 2001 йил 6 февралдаги сайловларда ғалаба қозонди. Исроиллик сайловчилар 90-йиллар давомида сақланиб қолган "тинчлик учун ер" формулаларидан юз ўгиришди. Улар энди Исроилнинг “Фаластин муаммоси”га янада қаттиқроқ ёндашиш тарафдори эдилар. Исроил расмийлари 2002 йил давомида Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда олиб борилган амалиётлардан мақсад фаластинликларнинг террор тузилмаларини йўқ қилиш эканлигини таъкидлади. Бироқ, худкушлик ҳужумлари секинроқ бўлса-да, йил давомида кузатилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Америка Қўшма Штатлари, Россия ва Европа Иттифоқидан ташкил топган “тўртлик” Яқин Шарқдаги ечим учун “йўл харитаси” билан жараённи жонлантиришга ҳаракат қилди.

2003 йил. Бушнинг Яқин Шарқ сиёсати


Йўл харитаси 2003 йил апрелида АҚШ бошчилигида Ироқдаги операциядан кейингина нашр этилган. Ҳужжат чоп этилгунга қадар барча дипломатик ташаббуслар тўхтатилган эди. 2003-йил июн ойида Америка Қўшма Штатлари Президенти Жорж Буш узоқ кутилган нутқида Яқин Шарққа оид сиёсатини эълон қилди. Буш ўз нутқида фаластинликларни “терроризмга қарши муроса қилмайдиган” лидерни сайлашга чақирди. Фаластинлик жангари гуруҳлар томонидан июн ойида шиддатли музокаралардан сўнг эълон қилинган сулҳ атиги 7 ҳафта амал қилди.
2004-йил - Арофатнинг ўлими: Март ва апрел ойларида Хамаснинг руҳий етакчиси Шайх Аҳмад Ёсин ва ташкилотнинг етакчи шахсларидан бири Абдулазиз ал-Рантийнинг Исроил томонидан ўлдирилиши фаластинликлар орасида катта реакцияга сабаб бўлди. Октябр ойи охирида касал бўлиб қолган Фаластин раҳбари Ёсир Арофат 11-ноябр куни даволаниш учун олиб кетилган Францияда вафот этди. Маҳмуд Аббос Фаластин Озодлик Ташкилоти раҳбари этиб тайинланди. 2006 йил - Хамас ғалабаси
2006-йил январ ойи бошида миясига қон қуйилиши туфайли комага тушиб қолган Ариел Шарон ўрнига келган Эҳуд Олмерт “Кадима” номли янги партия тузди. Сайловлар якунида Кадима марказ сўл Ишчи партияси ва Ортодокс Шас партияси билан коалиция тузди. Дастлаб кучли жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланган Олмерт июл ойида Ҳизбуллоҳ икки аскарни ўғирлагани боис Ливанга уруш эълон қилди, жумладан Байрутни ва баъзи шаҳарларни бомбардимон қилди. Ниҳоят сулҳ эълон қилингандан сўнг, Олмерт аскарларни қутқара олмагани ва урушни бошқаргани учун қаттиқ танқид қилинди. Фаластинда Хамас январ ойида бўлиб ўтган сайловларда катта ғалаба билан майдонга чиқди ва ягона ҳукумат тузди. Бироқ, Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олиш ва зўравонликни рад этиш учун босимга учраган Ҳамасга халқаро эмбарго қўйилди. Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Ҳамас туфайли Фаластинга молиявий ёрдамни тўхтатди. Ҳамас ҳукумати ҳаттоки, давлат хизматчиларининг маошини ҳам тўлай олмади. Бу юздан Ҳамас ва Фатҳ ўртасидаги кескинлик тўқнашувларга айланди; Айрим кузатувчиларга кўра, бу можаролар Фаластинни фуқаролар уруши ёқасига олиб келган. “Фуқаролар уруши” хавотири туфайли ўртага кирган Саудия Арабистони воситасида, Маккада учрашган Фаластин рақиб гуруҳлари Ҳамас ва Фатҳ, миллий бирлик ҳукуматини тузиш борасида келишиб олди. Бироқ, Исмоил Ҳаня бошчилигидаги ҳукумат узоқ давом этмади. 2007-йилда Фатҳ ва Хамас ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг, июн ойида Хамас Ғазо устидан назоратни ўз қўлига олди. Аббос ҳукумати истеъфо берди. ҲАМАС Ғазо секторида ҳукумат тузди, Маҳмуд Аббос эса фақат Ғарбий Соҳилни назорат қила оладиган ҳукумат тузди. Шундай қилиб “Тор жойга томоша” деганларидек, ўзи кичик бўлган фаластин ҳудудида икки муҳолиф ҳукумат қарор топди. 2012-йил Исроил Ғазо секторида тўрт кунлик ҳужумидан сўнг 25 фаластинлик ҳалок бўлди ва томонлар Миср воситачилигида келишувга эришди. 2007-йилдан бери Ғазо секторини назорат қилиб келаётган ХАМАС билан “Фаластинни озод қилиш” ташкилотининг Фатҳ гуруҳи ўртасида Фаластин ҳукуматини ташкил қилиш одими отилди. БМТ Фаластинга кузатувчи давлат мақомини беришга қарор қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан Франция, Россия ва Хитой бу қарорни қўллаб қувватлади. Англия бетараф қолган ҳолда, АҚШ вето ҳуқуқидан фойдаланди. 2013-йил Исроил ва Фаластинликлар АҚШ воситачилигида уч йил ичида биринчи маротаба тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари бошланишини эълон қилди. Учрашув мавзуси Исроил ҳукуматининг Қуддуснинг бўлинишига қарши чиқиши эди. Исроилнинг талаби Қуддуснинг, яҳудий халқининг сиёсий ва диний маркази бўлиши ва 1980-йилги Исроилнинг асосий қонунидаги “Тўлиқ ва бирлашган Қуддус Исроилнинг пойтахти” деган баёнотидан қайтмасликдир. Фаластиннинг талаби шуки, Иордания томонидан босиб олинган, кейинроқ 1967-йилги урушдан кейин Исроил томонидан аннексия қилинган Шарқий Қуддус Фаластин давлатининг пойтахти бўлсин. Ўша пайтдаги АҚШ президенти Барак Обама Исроилнинг Шарқий Қуддусни аннексия қилганини тан олмади ва Тел-Авивдаги элчихонасини сақлаб қолди.
2014-йил 7-июл: Исроил Ғазога қарши 51 кунлик ҳужумни бошлади. Ҳужумларда 2100 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 10 мингдан ортиқ фаластинлик яраланди. Исроил томонида эса 70 нафар исроиллик ҳалок бўлган, 720 нафар исроиллик яраланган. 2014 йил 27 июл: Ҳар икки томон учун 12 соатлик оташкесим эълон қилинди. Бироқ ўт очишни тўхтатишдан икки соат ўтиб Исроил уруқликдаги ҳужумини давом эттирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015-йилги Исроил-Фаластин ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, Исроил 2015-йилда 170 нафар фаластинликни ўлдирган, 15377 нафарини жароҳатлаган. Шунингдек, Исроил Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги 539 та фаластинлик уй ва иншоотларни вайрон қилган.
2016-йил 30-ноябр: Россия Исроил-Фаластин можароси юзасидан баёнот берди. Путин Исроил-Фаластин музокараларини қайта бошлашга чақирди ва 1967-йилги чегараларга бўйсунувчи ва пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатининг барпо этилишини қўллаб-қувватлаганликларини таъкидлади.
2016-йил 23-декабр: БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилдан босиб олинган Фаластин ҳудудларида барча ноқонуний аҳоли пунктлари фаолиятини “зудлик билан ва тўлиқ” тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлатдан 14 таси резолюция лойиҳасига “ҳа” деб овоз берган бўлса, вето ҳуқуқига эга бўлган, лекин бу ҳуқуқидан фойдаланмаган АҚШ “бетараф” овоз берди. Исроил БМТ ХК резолюциясига риоя қилмаслигини эълон қилар экан, АҚШга жуда қаттиқ муносабат билдирди. Исроилга кўра АҚШ иттифоқчиси ўлароқ вето ҳуқуқидан фойдаланиши керак эди. Бу орада Қўшма штатларга янги президент келганлиги ва у ҳар доим Исроилни ёнида турганлиги, яна бир бор Сион ташкилоти ўзининг кучини намойиш этди десак хато қилмаймиз.
2017-йил 6-декабр: Президент Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олишларини ва АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришларини маълум қилди.
2018-йил 14-май куни АҚШ президенти Доналд Трампнинг АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш ҳақидаги қароридан сўнг бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ғазода АҚШ элчихонаси очилиши ва Накбанинг яъни Буюк фалокат кунининг 70 йиллиги муносабати билан икки кун давом этган намойишларга тайёргарлик кўрилганда, Исроил аскарлари намойишчиларга ҳужум қилди ва 59 фаластинлик ҳалок бўлди.
Ҳозирги вақтгача ҳам бу тўқнашувлар, нотинчликлар ҳеч тўхтагани йўқ. Сабаби Исроил ўзининг “Буюк Исроил давлати” давосидан қайтиш нияти йўқлиги, ва аввалдан бу ерда яшаб келган Фаластинлик арабларнинг ҳам табийки тупроқларини бериб қўйгиси йўқлигида. Дунё давлатларининг ҳам, бу ерда манфаатлари тўқнашмоқда, Исроилнинг энг яқин иттифоқчиси бўлган ва Яҳудий давлати қурилишида асосий ролни ўйнаган АҚШ ва бир пайтлар Қуддус учун Салиб юришларини олиб борган Ғарбий Европа мамлакатлари, Америка қаерда бўлса унинг қарши томонида ҳозир турадиган Россия, Қўшма Штатларнинг ашаддий душмани ва Исроил деган давлатнинг борлигидан безовта бўладиган, Ливандаги Ҳизбуллоҳ ташкилотининг бош ҳомийси ўлароқ ҳар куни Исроилга бир сурпириз тайёрлашга ҳаракат қиладиган, минтақанинг асосий ўйинчиси Эрон, Фаластинни халқи мусулмон ва миллати араб бўлганлиги, муқаддас Ал-Ақсо масжидини, Исро-Мерож воқеасида Муҳаммад алайҳиссалом осмонга кўтарилган ер Қуддус эканлигини рўкач қилган ҳолда Исроилга қарши бирлашган лекин охирги пайтларда АҚШнинг таъсирида Яҳудий давлати билан алоқаларни ўрнатаётган Араб давлатлари жумладан Саудия Арабистони, БАА, Миср каби, Усмонли ипериясининг вориси ва унинг собиқ ҳудудларига давосини яширмаётган, Фаластин ҳудудларига маънавий ҳаққи борлигини исботлашга ҳаракат қилиб, бунинг йўлида кеча душман деб турган Исроил билан бугун яқиндан алоқаларни бошлаган Туркия каби дуйнонинг буюк ўйинчи давлатлари Яқин шарқ минтақаси хусусан Фаластин-Исроил муммосидан ўзига тегадиган улуш учун жон-жаҳди билан ҳаратак қилишмоқда. Натижада бор жабрни оддий халқ, болалар ва аёллар тортмоқда.

Абу Жаъфар тайёрлади.
Download 22,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish