Факультети Тарих йўналиши 16. 34 гурух талабаси Қодиров А. нинг Музейшунослик фанидан Музей фонди ҳақида тушунча



Download 36,72 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi36,72 Kb.
#70051
  1   2
Bog'liq
Qodirov A muzeyshunoslik


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕСИТЕТИ

Тарих факультети


Тарих йўналиши


16.34 гурух талабаси Қодиров А.нинг Музейшунослик фанидан Музей фонди ҳақида тушунча мавзусида


Мустақил иши


Қабул қилди Рахматиллаев Х

Фарғона 2020
Мавзу : Музей фонди ҳақида тушунча
Режа:

  1. Музей фондитушунчаси

  2. Музей фондлариниилмийасосдаташкиллашштириш

  3. Фонд ишларинингасосиййўналишлари

  4. Фойдаланилган адабиётлар


Музей фаолияти музей фондлари орқали амалга оширилади. Музей функцияси бажарилишининг мувафақиятли бўлиши, музей кадрларининг билим манбалари ва эмоционал ва маданий қадриятларни, яхши билишга ва ташкил этишга боғлиқ яъни музей предметларининг ўзига хослига ва уларнинг тарихий жараёнларни акс этшришини тўғри тушуна олиш ва ташкиллаштира олишга боғлиқ. Музей фондларини сақлаш, тадқиқ этиш ва илмий, тарбиявий ишларда улардан туғри фойдаланиш керак бўлади. Фондлар орқали ўтмиш, бугун ва келажакни боғлаш мумкин.


Фонд ишларида бошқа йирик давлатларда бўлгани каби тарихийлик, илмийлик, холислик услубиятлари асосий ўринни эгаллайди. Тарихийлик принципи орқали музей ашёлари ясамиятнинг тарихий ривожланишининг жонсиз гувоҳи ва натижаси сифатида ўрганилади. Тарихий қонуниятларга алоҳида эътибор берилади.
Тарих йўналишидаги музейлар фондларига музей ашёлари, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг ҳужжатлари, ички ва ташқи сиёсат, маданият тарихига оид материаллар киради.
Музей фондлари архив ва кутубхона фондларидан фарқ қилиб тарихий жараёнларни комплекс ҳужжатлаштиради.1) Моддий. 2) Тасвирий. 3) Ёзма. 4) Фоноёзув,кинофилм (манбалар).
Музей учун нафақат семантик информация, балки эътибор жалб қилиш, яъни аттрактив жиҳати ҳамда тўлқинлантира олиш (ҳаяжонлантириш) — яъни экспрессив жиҳати ҳам бўлиши керак. Музей фондларини илмий ташкиллаштириш. Музей фондлари предметларнинг мураккаб комплекси бўлиб уларнинг ижтимоий аҳамияти бир-биридан фарқланади. Музей фаолиятида ҳам уларнинг роли бир-биридан фарқланади Музей фондларини илмий асосда тартибга солиш керак бўлади. Уларнинг: 1-дан музей ашёси эканлигига; 2-дан илмий ёрдамчи ашё эканлигига эътибор берклади.
Фондларни илмий ташкиллаштириш бошқа томондан ҳам катта ах.амиятга эгадир.
Фонд предметлари ўзаро қариндошлик белгилари билан фарқланади. Улар материаллар тури, тузилиши, мавзуси, сюжети (ёзма, тасвирий манбалар, киноҳужжат ва фоноёзувлар) жойи, вужудга келган вақти, автори алоҳида шахсга тегишлилиги билан бир-бирига яқин бўлади. Фондларни илмий ташкиллаштиришда информация қиммати (унинг сифати, ҳажми) га ҳам эътибор берилади.
Бир ёки бир неча белгисининг ўхшашлиги, илмийлиги, бадиийлигининг бир-бирига яқинлигидан ташкил топган предметлар музей коллекциялари дейилади. Масалан уларга ўзбек ва Ғарбий Европа матолари, шарқ қуроллари, қишлоқ хўжалик қуроллари ва бошқалар мисол бўла олади. Коллекциянинг музейга хослиги уни сон ва сифатдан тўлалига боғлиқ. Коллекция шунингдек ўзаро тарихий жараёнларнинг у ёки бу жиҳатини ҳужжатлаштиришга ҳам боғлиқ. Масалан ғарбий Европа матолари ва шарқ қуроллари Ўзбекистоннинг чет эл билан олиб борадиган алозаларини акс этгариши керак. Бир коллекциядаги жараёнлар бошқа коллекциядаги мазмунни тўлдириши керак.
Фондларни илмий ташкиллаштириш иккита масалани ечади. Биринчидан, предметларнинг фан ва маданият учун аҳамиятини кўрсатади, алоҳида музей ишини юритишда ва предметларнинг юридик жиҳатларини ташкиллантиришда керак бўлади;
Иккинчидан, предметларни сақлаш, тадқиқ қилиш, улардан фойдаланиш каби жиҳатларини ўрганади.
Музей фондлари: музей предметлари фонди ва илмий ёрдам фондига бўлинади. Музейда сақланадиган барча предметлар асосий фонд дейилади.
Музей фондлари 2 га бўлинади:

  1. Музей ашёларифонди;

  2. Илмий-ёрдамфондлари.

Музей ашёларифонди.
Асосий фонд ваалмашувфондигабўлинади:

    1. Асосий фонд: коллекцион ва дублет фондига бўлинади; Коллекцион фонд: йирик ва типик предметларига бўлинади. Дублет фондигайириква типик предметларкиради.

    2. Алмашувфондига: нойўналишпредметлариваортиқча дублет нусхафондларикиради. Нойўналишфондидаҳамйириква типик предметларфондикирадиЎзаробир — биригаяқинпредметларвауларничуқурўрганишгамаксималйўналишбераолиш, ўрганиш, тўлдириш, сақлаш, фойдаланиш музей фондлариструктурасидейилади.

  1. Аниқасосдабўлинади. Масалан: шиша предметларнибирвақтагингўзидаҳамматериали, ҳамрангагақараббўлиббўлмайди.

  2. Манбаларнитуригақараббўлиббўлмайди.

  3. Фондларгабўлишда улар бир-бириданфарққилишикерак. Мисолучунрасмсолинганпиёлабирвақтдаҳаммоддий, ҳамтасвирийманбагакирмаслигикерак.

  4. Мисолучунқуролларсовуқвапортловчиқуролларгабўлибунинганиқтипларибўлинмайди.

Моддий, тасвирий, ёзмаманбаларгафоноёзуввакиноҳужжатларгақараббўлинади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон музейларида тўхтовсиз давом этган йиғув фаолияти туфайли нумизматик, ҳарбий-тарихий, этнографик, зоологик, ботаника ва бадиий характерга эга бўлган катта миқдордаги асл музей ашёлари тўпланди. Йиғилган музей материалларидан фанда фойдаланиш учун даставвал уларни музей ходимларининг ўзлари ўрганиб чиқишлари тақозо қилинади, чунки ҳар бир ёдгорликнинг ҳақиқийлиги ва илмий манба сифатидаги аҳамиятини белгиловчи аниқ илмий паспорти бўлиши лозим.
Барча мамлакатларда бўлгани сингари, Ўзбекистонда ҳам музей фондларини тўлдириш ва уларнинг илмий бўлишига катга эътибор берилади.
Тўлдиришнинг хусусиятлари унинг режали ва мақсад сари йўналтирилган бўлишида кўринади. Илмий экспедициялар ташкил қилиш табиат ва турмушни режали илмий текширишнинг ягона йўлидир. Экспедициялар тўхтовсиз равишда янги материаллар топиб турмаса, музейларнинг илмий фаолиятини зарур даражага кўтариш қийин. Кам ўрганилган ноҳияларда иш юритадиган ва малакали илмий мутахассисларга эга бўлган экспедициялар айниқса яхши самарага эришадилар. Бундай экспедициялар ўтказишдан олдин музей фондларидаги материаллар билан батафсил танишилиб, адабиётлар ўрганилади, бошқа муассасалар: фанлар академияси, қўшни республикалар академиялари илмий-тадқиқот институтларига ўхшаш обрўли муассасалар билан зарур координатсиялар амалга оширилади. Экспедициялар институт ва музей ходимларининг бйргаликда иштирок этиши учун зарур кўникмаларни ривожлантиради, экспонатларни пухта танлаш ва уларга илмий ёндошишни ўргатади, ўзаро ҳамкорлик тажрибасини ҳосил қилади.
Экспедиция – йиғув иши музей томонидан бир неча йилга мўлжаллаб олдиндан пухта режалаштирилади. Бундай иш режалари кўргазма вазифалари, илмий тадқиқот ва энг аввало, фондлар аҳволини ҳисобга олиш билан узвий боғлиқ ҳолда тузилади. Ҳар бир экспедиция олдидан у бажариши лозим бўлган ишларнинг илмий режасини акс эттирувчи йиғув рўйхат-жадвали тузилади. Этнография коллекцияларини комплектлашда ҳар бир экспонат рўйхатдан ўтказилиб текширилаётган халқ ёки элат тарихи ҳамда турмуш тарзи билан узвий боғлиқ ҳолда, муайян вазиятда ўрганилади. Ҳар бир этаографик мавзу ёки ҳодиса (турар жой, кийим-кечак, касбкор, оила ва бошқалар) дала шароити жараёнида тарихан ўрганилади.
Материални қаътий илмий асосда танлаш йиғув-тўплов ишининг мажбурий шартидир. Дала шароитида экспонат ҳақида: предмет ва унинг айрим қисмлари номлари (тайёрлаган одам тилидаги маҳаллий номи), нима учун тайёрланганлиги ва фойдаланганлиги, жойлашган райони, тайёрланган вақти сингари барча маълумотлар тўпланади. Демак, дала шароитида коллекция тўплаш илмий-тадқиқот ишлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Дала шароитида йиғув ишининг асосий шакли бевосита кузатиш, ахборот берувчилар билан сухбатлар ўтказиш ва материални экспедитсион лавҳа, кундалик фотосурат сифатида рўйхатга олишдан иборат. Ахборот берувчи ёки унинг жойлардаги ёрдамчилари томонидан тўлдирилган анкетадан ёрдамчи усул сифатида фойдаланилади.
Музей коллекцияларинитўплашилмийизланишсамарасидир. Буюмнимажмуагақўйишучунинвентаркитобигаёзишкерак. Аммоолдинунингнималигинианиқлаш, мазмунинибилиш, ҳақиқийлигигаишончҳосилқилиш, унгатўлиқ ном беришлозим. Музей фондларидашундайбуюмларборки, уларнианиқлашваўрганишучунйиллабвақтсарфланади. Шунингучункўпинча музей буюмларшгаўрганувчифанни «буюмшунослик» дебатайдилар. Буюмниинвентаркитобигаёзишданолдинунингмуаллифини, материаливатехникасини, мазмуни, ахволивақаерданкелганлигинибилишлозим.
Навбатдаги босқич — илмий паспортларни тўлдиришдир. Бунда буюмлар ҳақидаги маълумотлар кенгайтирилиб, тарихий шарҳлар берилади. Намуна учун бир неча илмий паспортни келтирамиз.
Буюмнинг номи — чопон. Инвентар номери 322, қайд қилиш китоби номери 3—1. Бўлим номери 111. Сақланадиган жойи - 34-яшик.
Тасвири. Қумранг ип газламали эркаклар тўни, ҳунармандчилик махсулоти. Асоси ва арқоғи икки ипдан эшилган газламадан иборат. Чопоннинг этаги, бари ва енглари йўл—йўл қизил матодан, ёқалари оқ хошияли ҳаворанг читдан тикилган. Ёқасининг чети, этаклариваенгининг учи бинафшарангипакжиякданиборат. Енг ичига ҳаманашундайжиякнингпарчаситикилган. Орқаэтаги, бариваенгқайтармасибинафшарангипакҳамдақораипбиланбахяланган. Бахяйирикйирикқавилган. ЧопонҚўлдатикилган. Ёқаси машина усулида фабрика ипидабахяланган.
Ўлчами: узунлиги 1,38, енги — 0,72, қайирмаси — 0,32, этаги - 1,95 см. Сақланиш даражаси: янги.
Олинган жойи ва вақти: Ўрта Осиё музейи топшириғига мувофиқ М.Ф.Гаврилов томонидан тузилган предметлар рўйхати. Тўлдирилган вақти: 8.11.31 й. Тузувчии: М.Бекжонова.
Буюмнинг номи — чинни товоқ.
Тасвири: шакли цилиндирсимон, қирраси юқорига қараб бўрттан. Оқфонгаранглиэмалбилан гул солинган. Юқориқисмизаягоринақшларбиланбезатилган. Иккиёнидаушлагичучуниккиўйиқ бор. Сатхиқовоқҳосилийиғишманзарасиниаксэттирувчибезакларбиланқопланган; биринчиманзарада 3, бошқасида 4 деҳқоншакли, улар устидаучаётганкапалаклар. Қуйиқиррасидазангоришакллармавжуд. Товоққопқоғинингустидаитшаклива жанр манзарасиаксэтган. Иккинчитовоқҳамҳуддибиринчисигаўхшайди, лекинундаги жанр манзаралариялтироқтасвирдаберилган.
Ҳар иккала товоқ ҳам бир хил ҳажмда: баландлиги 143, диаметри 165, чуқурлик диаметри 130 мм.
Қопқоқлар ҳажми ҳар хил: биринчисининг диаметри 183 мм, баландлиги 50 мм; иккинчисиники эса 180 мм, баландлиги 50 мм. Тагида сулоланинг қизил маркалари (Даоугуан 1821 — 1851 йиллар). Сақланиш даражаси: яхши.
Олинган жойи ва вақти: Тошкент, Муродовдан 40 сўмга сотиб олинган. Маълумотлар манбаи: адабиёт материаллари ва кўп йиллик шахсий кузатувлар. Эслатма: Европа бозорларига чиқариладиган маҳсулотларнинг характерли намунаси.
Тўлдирилган вақти: 10.03.1973 й. Тузувчи проф.Г.Н.Чабров.
Илмий паспортлар ёзиш — илмий каталогларни нашрга тайёрлашнинг асосий заминидир. Бу — музей кўргазмасида предметларни илмий асосда намойиш қилиш ҳамда этнография, санъатшунослик, археология бўйича тадқиқот олиб борувчилар учун изоҳ хизматини ўтайди.
Умуман музей фондларини комплектлаш музей фаолиятининг асосий кўринишларидан бири ҳисобланади. Бу иш тез ёки суст суръатларда бутун музей фаолияти жараёнида давом этади.
Замонавий музейшуносликда фондларни комплект —лашга музейнинг функцияси бўлган социал ахборотларни тўплаш, жамият тараққиётини ҳужжатлаштиришнинг усули сифатида қаралади. Бу амал қилаётган социал муҳитдан турли даврга оид ва турли мақсадларга қаратилган предметларни танлаб ва ажратиб, уларни музей предмети сифатида музей тўпламига киритиш йўли билан олиб борилади.
Топиб олинган музей предметлари музей тўпламининг ядросини — музей фонди предметини ҳосил қилади, ва музейнинг бутун фаолиятининг фундаментига айланади. Бу фонднинг асосий қисми мангу сақлашга мўлжаллаб тузилади.
Комплектлаш жараёнида предметларнинг музей учун қиммати аниқлана бошлайди. Бунинг учун предметларнинг ўз ахборотлари ва предмет амал қилган муҳитдан предмет ҳақида олинган ёрдамчи ахборотлар ўрганилади. Бу предметлар, йўлдош, даврдош ахборотлар, уларнинг ҳаётий алоқаларини, улар ортида турган инсонларнинг ўзаро муносабатларини тўлароқ очишга ёрдам беради.
Масалан, кумуш самовар ўзининг кўриниши билан унинг нима мақсадга мўлжалланганлиги, ясалган вақти ва жойи ҳақида гувохлик беради, лекин унинг амал қилиш тарихи ҳақида, унинг айнан қайси оилага тегашли эканлиги ҳақида махсус жалб қилинган қўшимча манбалар маълумот беради.
Йўлдош ахборотлар аввалдан қайд қилинган бўлиши мумкин (биографик маълумотнома, газета қирқими); шунингдек, комплектлаш пайтида олиниши мумкин (танлаб олинган миллий кийимнинг кийилиш усулини қайд қилиш мақсадида суратга олиш); ёки олинган материални ўрганиш жараёнида қайд қилиниши мумкин (танлаб олинган предметнинг анъанавий жойлашиши ҳақида ҳикоя қилувчи дехқон чайласи интерерининг макети).
Йўлдош ахборотларни ташиб юрувчи ва музей предмети кимматига эга бўлмаган предметлар, ёрдамчи — илмий материаллар Аондияи тўлдиради. Йўлдош ахборотларнинг бир қисми оғзаки формада тушади (предметлар эгаларининг, гувоҳларнинг, авлодларнинг маълумотлари ва у кечиктармасдан махсус формадаги ҳужжатда ёзма равишда қайд қилинади).
Айтилганлардан хулоса қилиб музей фондларини комялектлашга қуйидагича таъриф бериш мумкин.
Фондларни комплектлаш — музей фаолиятининг асосий кўринишларидан бири, жамият ривожини ҳужжатлаштириш жараёнининг мухим звеносидир. У ўтмишга ва ҳозирги кунга тегишли бўлган ҳаққоний предметларни ажратиб олиш, уларни музей предметага, даврининг ҳужжатига, мангу асрашга мўлжалланган музей ёдгорлигига айлантириш орқали амалга оширилади.



Download 36,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish