Факультети нефт – газни қайта ишлаш


Қувурларни катод ҳимояси ва уни ҳимоя қилиш механизми



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

 
Қувурларни катод ҳимояси ва уни ҳимоя қилиш механизми. 
Магистрал нефт – газ қувурларини ҳамда газ тармоқларини тупроқ 
коррозиясидан ҳимоя қилишда умумлашган усул – изоляция қопламаси ва 
катод қутблаш орқали амалга оширилади. Изоляция қопламаси маълум 
нуқсонларга эга бўлганлиги сабабли, у қувурни юз фоиз коррозиядан ҳимоя 
қилиш имконига эга эмас. Бу нуқсонлар (тешикчалар, ёриқчалар) қопламани 
суркаш ва қувурни зовурга ётқизиш жараёнларида ҳосил бўладилар. Булардан 
ташқари қувурлардан фойдаланиш жараёнида қопламанинг эскириши ва 
бошқа механик таъсирлар натижасида, қопламадаги эски нуқсонлар 
катталашиб, қўшимча янги («тешик») нуқсонлар ҳосил бўлади. Катод қутблаш 
қоплама нуқсонлари бўлган қувур юзасини манфий қутблаб, анод жараёнини 
содир бўлиши тўхтатилади. Қувурларнинг катод ҳимояси ўзгарувчан токни 
ўзгармас токка айлантириб берувчи манба (катод станцияси) орқали амалга 
оширилади (28-расм). Ҳимоя қилиш учун катод станциясининг манфий қутби 
қувурга, мусбат қутби эса, ерга уланган анодга туташтирилади. Натижада ёпиқ 
занжир ҳосил бўлиб, ток станциядан ерга уланган анодга келиб, у орқали ерга 
тарқалади. Ерга ўтган токлар ҳимоя қилинаётган қувурга келиб, изоляция 
қопламасини нуқсонли (очиқ, тешик) жойларида, катод қутбланиш жараёнини 
содир этади. Натижада қувур манфий зарядланиб, катодга айланиб қолади 
(катод сингари қутбланади). Қувурнинг потенциал қиймати (мис сульфати 
электроди бўйича) манфий томонга қараб силжийди. Ҳосил бўлаётган 
потенциалнинг маълум бир кўрсаткичида, қувурнинг коррозиядан ҳимоя 
қилиниш даражаси юз фоизни ташкил қилади. Шу даражага тўғри келган 
потенцал қийматини ҳимоя потенциали дейилади. 
Катод 
ҳимоясининг 
самарадорлиги, 
унинг 
ҳосил 
қилган 
потенциалларнинг қувур узунлиги бўйича (L) тақсимланиш кўрсаткичлари 


билан баҳоланади (28 – расмга). Қабул қилинган андозага кўра (ГОСТ 25812 - 
13), ҳимоя потенциалининг мақбул максимал қиймати Е
хим.mах
= -1,1(-1,25)В га, 
минимал қиймати Е
хим. min
= -0,85(-0,95)В га тенг. Агар катод станциясининг 
ҳимоя қилиш узунлигида (L) келтирилган потенциаллар кўрсаткичлари 
сақланса, қувур юз фоиз коррозиядан ҳимоя қилинган бўлади. 
Е
таб.
потенциал қиймати, қувур диаметрига кўра, минус 0,23 дан минус 
0,72 гача бўлади. Амалий ҳисобларда, унинг ўртача қийматини минус 0,55 В 
га тенг деб қабул қилинган. У ҳолда катод станциялари орқали қувурда ҳосил 
қилинган ҳимоя потенциалларининг кўрсаткичлари қўйидагича бўлади: 
E
min
= E
хим min 
– E
таб 
= -0,85 В – (-0,55 В) = -0,3 В 
Е
max
= E
хим max
– E
таб
= -1,1 В – (-0,55 В) = -0,55 В. 
Агар қувурда Е
хим max
потенциал қиймати оширилса, катод станциясининг 
ҳимоя қилиш узунлиги ортиб боради. Лекин, унинг қиймати оширилганда, 
катод станциясининг қувурга уланган жойида қизиш содир бўлиб, изоляция 
қопламасининг ёпишқоқлик ва бутунлик кўрсаткичлари ёмонлашади. Бу ўз 
навбатида (электролитлар таъсирида) коррозия жараёнларининг содир 
бўлишини содир этади. 
 


28 – Расм. Катод ҳимояси ва унинг ҳимоя потенциалларини қувур 
узунлиги бўйича тақсимланишини умумий чизмаси. 
1–қувур; 2–уловчи кабел; 3– катод станцияси; 4–ерга улаган анод; 5 – 
қоплама нуқсонлари; Е
таб.
– қувурни табиий потенциали; Е
max
, Е
min
– 
тегишлича, максимал ва минимал ҳосил қилинган потенциаллар; Е
х.max
, Е
x.min 
– 
тегишлича максимал ва минимал ҳимоя потенциаллари; L – катод станциясини 
ҳимоя узунлиги; У – қувур билан ерга уланган анод ўртасидаги масофа. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish