Факультети нефт – газни қайта ишлаш



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

14.2-жадвал 
Оддий пластмассаларнинг физик-кимёвий ва механик хоссалари 
№ 
Физик-кимёвий 
хоссалари
Полиэтилен Полипро-
пилен 
Полистирол 
блокли 
Поливинил- 
хлорид 
Фторо–
пласт-4 
Фторо–
пласт-3 
1. 
Зичлиги, кг/м
3
920–930 
900 
1100 
1330–1430 
2160–2260 2100–2160 
2. 
Мустаҳкамлик чегараси, Мпа: 
Чўзилишдаги 
Сиқилишдаги 
Эгилишдаги 
12–16 
12–15 
12–17 
25–40 
60–70 
80–110 
35–50 
80–100 
85–100 
40–60 
80–100 
90–120 
14–25 
12–20 
11–14 
35–40 
50–60 
60–80 
3. 
Нисбий узайиш, % 
500–600 
350–800 
1,5–2 
10–25 
250–500 
20–40 
4. 
Солиштирма ҳажмий электр 
қаршилиги, Ом∙м 
10
15
8∙10
13
10
14
–10
15
10
12
–10
14
10
15
–10
16
1,2∙10
16
5. 
Диэлектрик сингдирувчанлиги
(50 Гц частотада) 
2,2–2,3 
2,0–2,5 
2,6 
4,1 
1,9–2,2 
2,5–2,7 
6. 
Диэлектрик йўқотишнинг тангенс 
бурчаги, ∙10

(50 Гц частотада) 

2–5 
3–4,5 
100 
2–3 
0,02–0,05 
7. 
Электр мустаҳкамлиги, кВ/м 
45–60 
35 
20–25 
15–45 
20–30 
13–15 
8. 
Мартенс бўйича иссиқликка 
чидамлилиги, °С 
60 
100–110 
80 
65 
260 
70–80 
9. 
Совуқликка чидамлилиги, °С 
–70 
–35 
–20 
–20 
–270 
–195 
10. 
Юмшаш ҳарорати, °С 
110–120 
160–170 
100 
160–170 
327 
210 
11. 
Қўлланиладиган
ҳарорат чегараси, °С 
80–110 
140–150 
60–70 
60 
260 
120 


Полипропилен

полиэтиленга нисбатананча чидамли (14.2-жадвал). У 
юклама остида 100°С ҳароратда ҳам узоқ вақт ишлй олади. Юмшаш ҳароати 
160-170°С бўлиб, –30 ÷–35 ҳароратгача ишчи ҳолатини сақлайди. 
Полипропилен кислоталар (96% гача бўлган H
2
SO

эритмаларида, 
концентрланган HNO

да), органик эритувчилар, ароматик углеводородлар, 
минерал ва ўсимлик мойларида юқори бардошлилик намоён этади. Бироқ, 
олеум, хлорсулфон кислотаси, тутайдиган азот кислотаси ва бром сувида 
барқарор эмас.
Полипропилендан турли қалинлик ва ҳар хил ўлчамдаги листлар, 
кувурлар, электротехник ва машинасозлик деталлари, газ ва нам 
ўтказмайдиган плёнкалар тайёрланади. Ундан аппаратларни футерлаш 
мақсадида ҳам кенг фойдаланилади. Ундан тайёрланадиган жиҳозларнинг 
хизмат муддати 6–8 йилни ташкил қилади. 
Поливинилхлорид
— 
зичлиги 1,4 кг/м

га тенг кукун бўлиб, ундан қайта 
ишлаш орқали қаттиқ (винипласт) ёки юмшоқ плёка материаллари олинади. 
Поливинилхлорид олиш учун дастлабки хом ашё – хлорвинил СН
2
= СНС1 
ҳисобланади. Хлорвинил –14°С ҳароратда конденсацияланиб суюқликка 
айланадиган газ ҳисобланади. 
Винипласт —
молекуляр массаси 1800 дан 120000 гача бўлган термоплас-
тик материал. Винипласт деярли барча минерал кислоталар (юқори концен-
трацияли HNO

ва олеумдан ташқари), ишқорлар, тузли эритмалар, органик 
эритувчиларда чидамли ҳисобланади. У 140°С ҳароратгача пластик, унга 
қиздириш орқали исталган шаклни бериш мумкин. Бироқ, винипластнинг 
қуйидаги камчиликлари ҳам мавжуд: ишчи ҳароратининг пастлиги (40–50 °С), 
паст зарбли қовушқоқлик, чизиқли термик кенгайиш коэффициентининг 
катталиги, юклама остида аста-секин деформацияланиши. 
Винипластдан +50 дан –20°С гача ҳароратда эксплуатация қилинадиган 
аппаратура деталлари тайёрланади, у осонгина пайвандланади. Мустақил 
материал сифатида қувурлар, вентиляторлар, иссиқлик алмаштиргич 
аппаратуралари тайёрлашда фойдаланилади. Агрессив муҳитли иншоотларда


вентиляцион системалар ясашда ишлатилади.
Полистирол —
қаттиқ, кислоталарнинг эритмаларида, ишқорли 
муҳитларда, ёруғликка чидамли материал. Полистирол –80 дан +110°С гача 
ҳароратларда энг яхши диэлектрик ҳисобланади. Ундан изоляторлар, фасон 
буюмлари, турли хилдаги ленталар, ўтказгичлар учун изоляция маҳсулотлари 
ва қувурлар тайёрланади. Полистирол органик эритувчиларда эрийди. 
Фторопластлар – ўта юқори кимёвий бардошли ва антикоррозион техникада 
тенги йўқ материал ҳисобланади. 
Политетрафторэтилен — фторопласт-4 
тетрафторэтилен [–CF
2
–CF
2
–]
n
нинг полимери, яъни тўла фторланган этилен ҳисобланади. У юқори кимёвий 
чидамлиликка эга бўлиб, ишқорли материаллар эритмасида, фтор ва фторли 
керосин муҳитларида емирилади.
Фторопласт-4 нинг муҳим хоссаларидан бири – унинг иссиқбардошлиги, 
у –90 дан +260°С гача бўлган ҳарорат интервалида ўз хоссаларини умуман 
ўзгартирмайди. Ишқланиш коэффициентининг кичиклиги ва паст 
ҳароратларда ҳам мустаҳкамлиги унинг ижобий томонлари ҳисобланади. 
Фторопласт-4 
— 
аъло жаражадаги диэлектрик, деформацияга чидамли, 
мўрт эмас. Унинг молекулярная массаси 400000-500000 гача етиши мумкин. 
Камчилиги – металлар ва бошқа материалларга нисбатан адгезиясининг 
сустлиги. 
Фторопласт-4 кимёвий чидамли қувурлар, шланглар, прокладкалар, 
салниклар, кислоталар учун клапанлар ва филтрлар тайёрлаш учун 
ишлатилади. Ундан юзаси 4500 м
2
гача бўлган иссиқлик алмаштиргичлар ясаш 
учун фойдаланилади. 
Фторопласт-3
— трифторхлор-этилен [–CF
2
–CFCl–]
n
нинг полимери ҳисоб-
ланади. У майдадисперс, осон сочилувчи кукун ҳолатида ишлаб чиқарилади 
ва 210°С температурада эрийди. Қўлланилиш чегараси 70°С гача, механик 
юкламалар бўлмаган ҳолда 100°С гача. Сувда ҳўлланмайди, сув билан 
бўкмайди, азот, сулфат, хлорид кислоталарнинг эритмаларида ҳамда ишқор- 
ларнинг концентрланган эритмаларида чидамли. 


Фторопласт-3 фасон буюмлар ва зичловчи элементлар тайёрлаш учун 
ишлатилади. Ундан плёнкалар олинади, металлар сиртига коррозиядан 
ҳимоялаш учун қопламалар ҳосил қилинади. Фторопласт-3дан тайёрланган 
плёнкалар кислоталарга, тузларнинг эритмаларига чидамли бўлганлиги 
сабабли улар хлор ва жуда тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган корхона 
ҳамда завод аппаратураларида фойдаланилади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish